2-МАЪРУЗА. БОШҚАРИШ ЭЛЕМЕНТЛАРИНИНГ СТАТИК ВА ДИНАМИК ХУСУСИЯТЛАРИ Элементларнинг статик хусусиятлари Автоматика элементларининг чиқиш катталикларини кириш катталикларига боғлиқлиги катта ахамиятга эгадир. Автоматика тизимларида элементлар боғланганида бир элементнинг чиқиш сигнали ўзидан кейин турган элементга кириш сигнали бўлиб хизмат қилади. Шунинг учун ҳам тизимда сигнал узатилиши ҳақида фикр юритиш мумкин. Кириш катталиги одатда кириш сигнали деб номланади (одатда x билан белгиланади), чиқиш катталиги эса чиқиш сигнали деб номланади (одатда y билан белгиланади). Кириш ва чиқиш сигналлари доимий ( ) бўлган иш режими статик ёки ўрнатилган режим деб юритилади. Бу режимда аниқланадиган характеристикалар статик характеристикалар дейилади.
Шуни инобатга олиш керакки, автоматиканинг аксарият электромеханик ва магнитли қурилмаларида сигнал сифатида кучланиш ёки ўзгарувчан ток кучидан фойдаланилади. Статик режимда кучланиш ёки токнинг амалдаги қиймати ўзгармас бўлади. Аслида эса ўзгарувчан токнинг оний қиймати синусоидал қонун бўйича ўзгарсада кучланиш ёки ток кучининг натижавий қиймати ўзгармас бўлади.
Барча автоматика элементларининг асосий характеристикаси статик ўзгартириш коэффициенти хисобланади. . Ўзгартириш коэффициентини тажриба йўли билан аниқлаш мумкин. Бунинг учун кириш сигналининг маълум қиймати ўрнатилади ва шунга мос келувчи чиқиш сигнали ўлчалади. Бундай тажрибалар турли қийматларда бир неча марта такрор ўтказилади. Бир неча тажрибалар натижалари бўйича статик режимда кириш катталигини чиқиш катталигига боғловчи статик характеристикага эга бўлиш мумкин. Статик характеристикалар чизиқли ёки ночизиқли бўлади.(2.1-расм).
Агар ўзгартириш коэффициенти кириш сигналига боғлиқ бўлмаса, у холда статик характеристика тўғри чизиқ кўринишида бўлади (2.1а - расм), бундай характеристикага эга элемент чизиқли элемент деб аталади. Ночизиқли элементларнинг ўзгартириш коэффициенти ўзгарувчан бўлади, унинг статик характеристикаси эса 2.1б – расмда кўрсатилгандек бўлиши мумкин. Бундай характеристика кўпинча кучайтирувчи элементларда бўлади. Бошида кириш сигнали ўзгариши билан чиқиш сигнали унга пропорционал равишда ўзгариб боради, маълум чегарага етгандан кейин эса чиқиш сигнали ўзгаришдан тўхтайди. Масалан, магнит кучайтиргичларда занжирнинг магнитга тўйиниш ходисаси билан боғлиқ бўлади. Шунинг учун 2.1б-расмда келтирилган характеристика тури хақида гапирилганда у тўйиниш зонасига эга деб фикр юритилади. Реле туридаги элементларда ночизиқлийлик яққол намоён бўлади. Реленинг кириш сигнали нолдан бир неча қийматга кўтарилиб, ишлаш қийматига етгунича реленинг чиқиш қиймати нолга тенг бўлади. Кириш сигналининг қиймати га етганда эса, чиқиш сигнали бирданига ўзгариб, яанги қийматда қолади (2.1в-расм).
Датчиклар учун кўпинча чизиқли характеристика бўлгани яхши саналади. Чунки бу тизимнинг аниқ ишлашини таъминлайди.
Ўзгартириш коэффициенти кириш ва чиқиш катталикларининг ўлчов бирликларига мос холда ўлчам бирлигига эга бўлади. Масалан силжишни кучланишга ўзгартирувчи датчик В/м ўлчамга эга бўлади. Чунки силжишнинг ўлчов бирлиги метрда (м) бўлса, қучланишнинг ўлчов бирлиги эса Волтда (В) ўлчалади. Агар кириш ва чиқиш сигналларининг ўлчов бирлиги бир хил бўлса, ўзгартириш коэффициенти ўлчамсиз бўлади. Масалан кучайтиргичларда кириш сигнали ҳам ток кучи чиқиш сигнали ҳам ток кучи бўлиши мумкин. Ўлчамсиз ўзгартириш коэффициентлари кучайтириш коэффициенти деб номланади.
Айрим элементларда кириш сигналининг кичик ўзгаришида чиқиш сигнали ўзгармайди. Яъни бундай элементларнинг сезгирлиги кичик бўлади. Бундай элементларнинг статик характеристикаси 2.1г-расмда кўрсатилган. Фақатгина бўлгандагина чиқиш сигналининг ўзгаришини кузатиш мумкин. Бундай ҳолларда қиймат сезувчанлик чегараси дейилади. Чиқиш сигнали ўзгармас бўлгандаги кириш сигналининг ўзгариш диапазони носезгирлик худуди деб аталади. 2.1г-расмда характеристикаси кўрсатилган элемент учун носезгирлик худуди 2a га тенг.
Датчикнинг ишлаш аниқлиги унинг хатолиги билан баҳоланади. Хатоликлар абсалют, нисбий ҳамда келтирилган хатоликларга ажратилади. Хатоликни аниқлашда датчикнинг реал статик характеристикаси идеал чизиқли характеристика билан таққосланади. Реал статик характеристика ҳар доим идеал чизиқли характеристикадан фарқли бўлади. Бунга сабаб қилиб элементнинг ичики хусусиятлари (ишқаланиш, йўқотилиш, қаршилик) ёки ташқи таъсирларнинг ўзгариши (манба кучланиши, харорат ва бошқалар)ни келтириш мумкин.