Мундарижа ўҚув материаллар


Факт – бу, объектив объектив ҳақиқийлиги исботланган билимдир



Download 289,6 Kb.
bet24/80
Sana26.02.2022
Hajmi289,6 Kb.
#470604
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   80
Bog'liq
янги илмий ижод

Факт – бу, объектив объектив ҳақиқийлиги исботланган билимдир. Гипотезалар, тахминлар, гумонлар амалиётдаги синовга бардош бера олмай тарқалиб кетиши мумкин, бироқ уларни асослаган фактлар сақланиб қолаверади ва бошқа билимлар системасига ўтиши мумкин. Факт илмий билимнинг муҳим элементи сифатида объектив оламнинг аниқ, адекват образларини шакллантиришга имкон беради. Чарльз Дарвин илмий ижод жараёнида фактларнинг роли тўғрисида шундай деб ёзган эди: “Фан фактларни гуруҳлашдан иборат бўлиб, у фактларга асосланибумумий қонун ва хулосаларни келтириб чиқаради”35.
Юқорида айтилганларнинг барчаси ижтимоий фанлар ривожи учун ҳам тегишлидир. Жумладан, иқтисодиёт фани илмий фактларни “товар”, “қиймат”, “айирбошлаш”, “бозор”, “тақсимот”, “рақобат” сингари атама ва тушунчалар билан ифодалайди. Йирик иқтисодчи олимлар иқтисодий тадқиқот фактларига таяниб, бу фактларни ижодий ривожлантириб, ўз назария ва концепцияларини яратдилар. Масалан, Австрия иқтисодиёт мактабининг асосчиси Карл Менгер (1840-1921) ўз ижодий фаолиятида биринчи бўлиб иқтисодий факт ва ҳодисаларни ўрганишга субъектив психологик методни қўллади. Унинг иқтисодий қарашларида инсон иқтисодий ҳаётнинг асосий омилидир. Шу боисдан ҳам иқтисодий назария инсонни, унинг эҳтиёж ва талабларини ўрганиши керак, деган ғояни илгари сурди.
Англиялик машҳур иқтисодчи, Кембриж иқтисодиёт мактабининг асосчиси А.Маршалл(1842-1924) ўз ижодини классик иқтисодиёт назариясининг Давид Рикардо (1772-1823), Анри Сен-Симон(1675-1755), Адам Смит(1723-1790), Жон Стюарт Милль(1806-1873), Карл Маркс(1818-1883) сингари буюк намояндаларининг асарларини чуқур танқидий анализ қилиш ва умумлаштиришга бағишлади. Унинг шогирди Жон Кейнс (1883-1946) иқтисодиёт ривожланишининг давлат бошқарувви назариясининг ижодкори ҳисобланади. Бу билан у иқтисодий фан ривожланишининг янги йўналиши – макроиқтисодиётга асос солди. У биринчи бўлиб иқтисодий ривожланишнинг умумий талаб, умумий таклиф, миллий даромад, жамғарма, инвестиция сингари омилларини анализ қилди, тадқиқотнинг математик методларидан кенг фойдаланди.
Иқтисодиёт бўйича халқаро Нобель мукофоти лауреати Ф.Фон Хайек неолиберализмнинг йирик назариётчиси сифатида иқтисодиётда максимал эркинлик, рақобат, эркин тадбиркорлик, давлатнинг бозор механизмига асло халақит бермаслиги принципларини ҳимоя қилди.
Хайекнинг таъкидлашича, жамиятда инсон билимларининг ўсиб бориши ҳам эркин рақобат, гражданларнинг шахсий ташаббусига асосланадиган бозор иқтисодиётининг ривожланишига ўхшайди.
Юқорида келтирилган мисоллардан кўринадики, ҳар қандай фан соҳаси фактлар билан яшайди, фактлар билан озиқланади, ўзининг билиш усуллари ва воситаларини янги факт ва билимлар билан бойитади. Ҳақиқий илмий факт илмий ижод натижаларини асослашда муҳим мезон бўлиб хизмат қилади.
Илмий ижоднинг бош мақсади ижодкор-олим тафаккурининг ҳақиқатни билиш учун сабот билан интилишдир. Инсон амалиёти илмий билим ва тасаввурларимиз ҳақиқийлигининг мезони ҳисобланади. Амалиёт, бир томондан, тадқиқотчи қўлида мавжуд бўлган илмий фактларнинг ишончлилиги ва чуқурлиги даражасини, иккинчи томондан, мавжуд илмий тасаввур ва назарияларнинг ҳақиқийлик даражаси ва уларнинг мавжуд фактларга мувофиқлигини кўрсатади.
Тадқиқотчининг тафаккури орқали фактларни анализ қилиш натижасидагина ўрганилаётган ҳодисаларнинг умумий ва алоҳида хоссалари ажратилади. Айни фактлар орқалигина объектнинг моҳияти олимнинг ҳақиқатга ташна нигоҳи олдида ўзлигини намойиш этади.
XVII асрдаёқ машҳур инглиз мутафаккири Жон Локк (1632-1704) фактни “қандайдир ягоналикнинг мавжудлиги” сифатида таърифлаган эди36. Илмий фактнинг гносеологик моҳияти шундан иборатки, у фандаги илмнинг оддий шакли бўлгани ҳолда билиш объектидаги жуда кўп қирралар, хосса ва хусусиятларни илғаб олади.
Фактларни ижодий билиш орқали ўрганилаётган предметнинг моҳияти тадқиқотчи олдида аста-секин намоён бўла бошлайди. Алоҳида-алоҳида, бир-биридан узилган фактларни тўплашдан бошланган билиш жараёни уларни умумлаштириш, мавҳумлаштириш даражасига кўтарилади.
Чуқур, мазмундор илмий абстракциялар, тушунча ва категорияларнинг шаклланиши ана шу тариқа рўй беради. Илмий назария мавжуд фактларнинг мазмуни, маъноси тўғрисида тўғри тасаввур ҳосил қилиш имконини беради.

Download 289,6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish