Мундарижа ўҚув материаллар


-мавзу: Илмий асарларнинг ўзига хос хусусияти



Download 289,6 Kb.
bet26/80
Sana26.02.2022
Hajmi289,6 Kb.
#470604
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   80
Bog'liq
янги илмий ижод

14-мавзу: Илмий асарларнинг ўзига хос хусусияти.


Режа:
1. Илмий асарлар ва уларнинг характерли хусусиятлари.
2. Илмий доклад ва унга қўйиладиган талаблар.
3. Илмий мақола ва реферат.
4. Аннотация.
5. Мавзу бўйича адабиётлар шарҳи.


Таянч тушунчалар: илмий мақола, илмий доклад, тақриз, реферат, аннотация, доклад тезиси, брошюра, монография, қўлланма, дарслик.

Илмий асарлар материалларнинг мазмуни, тадқиқотчининг ўз олдига қўйган мақсадига қараб турлича шаклларда бўлиши мумкин:


1. Илмийдоклад
2. Илмий мақола (журнал учун)
3. Монография
4. Брошюра
5. Илмий ҳисобот
6. Рецензия
7. Реферат
8. Аннотация
9. Доклад тезиси
10. Автореферат
11. Ўқув қўлланма
12. Дарслик
13. Диссертация
Юқорида саналган илмий асарларнинг ҳар бири ўз шакли ва мазмунига, умуман тузилишига кўра, ўзига хосхусусиятларга эга бўлади.
Илмий мавзудаги докладга қуйидаги талаблар қўйилади: 1) қисқача кириш қисмида мавзунинг илмий ва амалий аҳамияти баён этилади; 2) мавзунинг моҳияти, асосий илмий қоида(ғоя) ёритилиши зарур; 3) хулоса ва тавсиялар берилиши лозим.
Илмий докладдан фарқли равишда лекцияда илмий фактларни баён этиш ўқув-педагогик мақсад билан, тингловчиларнинг дунёқарашини кенгайтириш ва уларга предмет бўйича изчил ва системали билим бериш билан боғлиқ бўлади.
Доклад тингловчиларга тадқиқотчи амалга оширган илмий изланишнинг энг муҳим ютуқ ва янгиликларини эшиттириш ва муҳокама қилишни ўз олдига асосий вазифа қилиб қўяди. Одатда доклад учун 15-20 дақиқа вақт ажратилади, шу боисдан ҳам тадқиқотчи доклад учун тайёргарлик кўришда ана шу ажратилган вақт ичида ўзи амалга оширган тадқиқот натижаларини қисқа ва мазмунли баён илиши зарур.
Илмий докладда икки-учта энг асосий қоидани ажратиш ва уларни асослашга алоҳид аэътибор бериш мақсадга мувофиқдир.
Илмий доклада кўриб чиқилаётган масалаларни ҳаддан ташқари майдалаштириш ва кўриб чиқиладиган масалалар сонини кўпайтириш ярамайди. Акс ҳолда тингловчиларнинг хаёли сочилади, илмий докладнинг таъсирчанлиги, аҳамияти йўқолади.
Таъкидлаш жоизки, агар докладчи доклад текстига қарамай илмий ғояни оғзаки баён этса, докладнинг ишончлилиги ва таъсирчанлиги ортади, тингловчида ёрқин таассурот қолдиради. Ана шундай ҳолатда тингловчи ва докладчи ўртасида илиқ ва жонли алоқа пайдо бўлади. Агар докладчи текстга ёпишиб, бир хил оҳангда қуруқ ва эҳтиросларсиз ўқиб берса, тингловчида бефарқлик ва ёмон таассурот қолдириши мумкин.
Докладчининг ўзига бўлган ишончи ва эмоционаллигидан ташқари қатъий илмий далилларга таяниши тадқиқотчи докладининг мазмунли ва таъсирчан бўлишида муҳим аҳамият касб этади.
Доклад тезислари докладнинг асосий қодалари, илгари сурилаётган илмий ғоянинг мазмуни билан олдиндан танишиш ва чоп этиш учун тақдим этилади. Одатда тезислар 7-8 минутдан, 1,5-2 саҳифадан иборат бўлади. Илмий мақола журнал ва илмий тўпламларда чоп этиш учун 8-10 саҳифадан иборат ҳажмда тайёрланади. Илмий доклад композицияси(структураси) илмий мақола учун асос бўлиши мумкин.
Илмий мақола қуйидаги талабларга жавоб бериши керак: 1) сарлавҳа; 2) кириш қисми(мавзунинг долзарблиги, назарий ва амалий аҳамияти); 3) тадқиқот методикаси ҳақида умумий маълумот; 4) олинган илмий натижаларни анализ қилиш ва умумлаштириш; 5) хулоса ва таклифлар.
Илмий мақола тайёрлашда, албатта, манбаалар аниқ кўрсатилиши шарт. Илмий мақолада далиллар кучли бўлса, ишнинг ишончлилиги ва илмийлиги шунчалик ортади. Ҳолбуки, доклад ва тезисларда илмий манбааларга мурожат қилинмайди.

Download 289,6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish