Меҳнат унумдорлигининг илмий-методологик асослари иқтисодий назариянинг классик мактаби намояндаллари томонидан шакллантирилган. Ушбу мактабнинг Англиядаги асосчиси У



Download 17 Kb.
Sana08.04.2022
Hajmi17 Kb.
#538059
Bog'liq
Меҳнат унумдорлигининг илмий


Меҳнат унумдорлигининг илмий-методологик асослари иқтисодий назариянинг классик мактаби намояндаллари томонидан шакллантирилган. Ушбу мактабнинг Англиядаги асосчиси У.Петти меҳнат унумдорлигига даромад олиш манбаларида бири сифатида қараган. У меҳнат унумдорлигини оширишга ғайрат билан меҳнат қилиш ёки меҳнат сарфини камайтирадиган ва уни енгиллаштирадиган воситалар орқали эришиш мумкинлигини кўрсатган. Меҳнат унумдорлиги Меҳнат фаолиятининг самарадорлиги Меҳнат фаолиятининг психофизиологик самарадорлиги Меҳнат фаолиятининг ижтимоий самарадорлиги • қулай санитариягигиена шароитлари; • меҳнат жараёнида ходим жисмоний ва ақлий салоҳияти, меҳнат қобилиятини ошириш; • мазмунли меҳнат; • ишлаб чиқариш салбий таъсирининг олдини олиш • ходим шахсини уйғун ривожлантириш; • ходим малакаси ва маҳоратини ошириш; • ходим ижтимоийсиёсий фаоллигини ошириш; • ходим турмуш тарзини такомиллаштириш; • меҳнат жамоасида қулай ижтимоий муҳит Меҳнат сарфи бирлиги ҳисобига ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдори 458 Меҳнат унумдорлиги назариясига, айниқса А.Смит улкан ҳисса қўшган. У ўзининг “ Халқлар бойлигининг табиати ва сабаблари тўғрисида тадқиқот” асарида меҳнат унумдорлиги тўғрисидаги тушунчага аниқлик киритган, унинг жамиятни иқтисодий ривожланишдаги ролини очиб берган. А.Смит меҳнат тақсимоти жараёнини таҳлил этган, унумли ва унумсиз меҳнат ўртасидаги фарқларни изоҳлаб берган. Бунда унумли меҳнат капитал ва фойда келтирадиган фақат моддий ишлаб чиқаришда бўлиши мумкинлиги, меҳнат унумдорлигининг ортиши меҳнат тақсимотигагина эмас, шунингдек ишлаб чиқаришда мукаммалроқ машиналарни қўллаш, ходимлар маҳорати билан боғлиқлиги асосланган1 . Меҳнат унумдорлиги иқтисодий назарининг янги классик мактаби вакиллари томонидан ҳам чуқур ўрганилган. Улардан бири – Ж.Кларк меҳнат унумдорлигининг чўққиси назариясини яратган. У ўзининг “Бойликнинг тақсимланиши” асарида тадбиркорлар фойда олишни иложи борича кўпайтиришга ҳаракат қиладилар, шунинг учун ишлаб чиқариш сўнгги қўшимча меҳнат фойда ҳам, зарар ҳам келтирмайдиган паст меҳнат унумдорлигига эга бўлгунича кенгайтириб борилади деган хулосага келган2 . Меҳнат унумдорлигини оширишнинг илмий асослари Ж.Кейнс, П.Друкер, П.Самуэльсон, М.Тодаро ва бошқа олимлар томонидан чуқурлаштирилган. М.Портер эса илмий муомалага мамлакатнинг умумий унумдорлиги тушунчасини киритган. У меҳнат унумдорлигини миллий иқтисодиётнинг фақат ишлов бериш соҳаси эмас, барча тармоқларида оширишнинг аҳамиятини кўрсатган. М.Портернинг фикрига кўра, жаҳон бозоридаги тармоқларда мамлакат қанчалар салмоқли мавқега эга бўлса, ушбу давлатда меҳнат унумдорлиги шунчалик тезроқ ортади. Меҳнат унумдорлигининг иқтисодий моҳиятини таҳлил этишда маҳсулот ишлаб чиқариш (хизматлар кўрсатиш) учун сафланадиган меҳнат бевосита меҳнат фаолиятини амалга ошириш пайтида сарфланаётган жонли меҳнат ҳамда моддийлаштирилган меҳнатдан, яъни аввал яратилган, ҳозир ишлаб чиқаришда фойдаланилаётган меҳнатдан иборат эакнлигини ёдда тутиш лозим. 1 Смит А. Исследование о природе и причинах богатства народов. - М.: Эксмо, 2007. - С.253. 2 Киреев А.П. Прикладная макроэкономика. – М : Международные отношения, 2006. – С.34 . Уильям Петти (инглизча: William Petty; 1623-1687) – Англияда классик иқтисодий назария асосчиси. Асосий асари: У. Петти. Трактат о налогах и сборах. - М.: Ось-89, 1997 459 Жонли меҳнатнинг функцияси фақат янги қийматни яратишдан иборат бўлибгина қолмасдан, шунингдек ишлаб чиқаришнинг ашёвий унсурларида моддийлаштирилган иш вақтини янгидан яратилаётган маҳсулотга ўтказишдан ҳам иборатдир. Шунинг учун жонли меҳнатнинг унумдорлик салоҳияти янги истеъмол қийматини яратишга қодирлигида ўз ифодасини топади. Меҳнат унумдорлигини оширишнинг умумий тенденцияси шундан иборатки, маҳсулотда жонли меҳнатнинг улуши камайган ҳолда моддийлаштирилган меҳнатнинг (хомашё, материалларнинг) улуши ортиб боради. Аммо бунда маҳсулот бирлигига сарфланган меҳнатнинг умумий миқдори камаяди. Ана шу меҳнат унумдорлигини оширишнинг асосий моҳиятидир. Меҳнат унумдорлигининг индикаторларини аниқлашга турлича ёндашувлар бор. Амалиётда бу индикаторларни танлаш, биринчидан, у ёки бу ишлаб чиқаришдаги меҳнат унумдорлигининг даражасига, иккинчидан, меҳнат унумдорлигини аниқлаш бўйича корхонанинг иқтисодий хизмати олдига қўйилган вазифага боғлиқдир. Меҳнат унумдорлигини ўлчаш даражаси бўйича бир турдаги маҳсулот ишлаб чиқариладиган шахсий иш жойларини (бригада, участкалар) ажратиб кўрсатиш мумкин. Мазкур ҳолатда ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажми ва меҳнат унумдорлигини аниқлашнинг натура усулини (дона, тонна, куб метр ва ҳоказолар) қўллаш мақсадга мувофиқдир. Лекин, одатда, фақат бир хил маҳсулотлар ишлаб чиқариладиган иш жойлари кам учрайди. Шу сабабли амалиётда шартли-натура усулидан фойдаланилади. Корхонадаги иш жойлари, бригадалар ва участкалар турли ва ўзгариб турадиган маҳсулотлар ишлаб чиқариладиган бўлса, меҳнат усулини қўллаш лозим бўлади. Бунда маҳсулот ёки иш ҳажми ҳамда меҳнат унумдорлиги Майкл Южин Портер (инглизча: Michael Eugene Porter; 1947 йил туғилган) – америкалик машҳур иқтисодчи олим, Гарвард бизнес мактабининг профессори, мамлакатнинг рақобат устунлиги назариясининг асосчиси. Асосий асарлари: Porter M. E. Interbrand Choice, Strategy, and Bilateral Market Power Harvard Economic Studies). – Cambridge, Mass.: Harvard University Press, 1976. – 254 p. Porter M. E. Competitive Strategy: Techniques for Analyzing Industries and Competitors. – New York: The Free Press, 1980 (2nd ed. – New York: Free Press, 1998. – 397 p. Porter M. E. Competitive Advantage: Creating and Sustaining Superior Performance. – New York: The Free Press, 1985 (2nd ed. – New York: Free Press, 1998. – 592 p. 460 норма-соатларда ўлчанади (иш ҳажми тегишли вақт нормасига кўпайтирилиб, натижалари жамланади). Меҳнат унумдорлигини бу усулда ўлчашнинг қатор камчиликлари бор (нормаларнинг зарур даражада асосланмаганлиги, уларнинг тез-тез қайта кўриб чиқилиши ва ҳоказолар) Корхона, шунингдек иқтисодиёт тармоғи даражасида ишлаб чиқариш ҳажми ва меҳнат унумдорлигини ўлчаш учун қиймат усули ишлатилади. Бунда маҳсулотлар, ишлар ва хизматларнинг барча турлари ягона пул кўрсаткичида ифода этилади. Мазкур усулда ҳажм кўрсаткичлари тегишли улгуржи нархларга кўпайтирилади. Меҳнат унумдорлиги ҳам пул ҳисобида ифода қилинади. Мазкур усулда аниқ бир шароит учун қўлланса бўладиган ишлаб чиқариш ҳажмларини ҳисоблаб чиқиш анча мураккабдир. Маълумки, ишлаб чиқариш ҳажмларини ўлчашда энг кўп ялпи, товар ва реализация қилинган маҳсулот ҳажми кўрсаткичлари ишлатилади. Лекин улгуржи нархлар бир хил бўлганда корхона усулида ҳисоблаб чиқилган ялпи маҳсулот тугалланмаган ишлаб чиқариш қолдиқлари миқдорига кўра товар маҳсулотидан, реализация қилинган маҳсулот эса товар маҳсулотидан (реализация қилишга мўлжаланган, лекин реализация қилинмаган қолдиқ миқдорига) фарқ қилади. Бундан меҳнат унумдорлиги даражасини ялпи маҳсулот ҳажмига қараб ҳисоблаш аниқроқ бўлади деган хулоса чиқариш мумкин. Бироқ бозор иқтисодиёти шароитларида меҳнат унумдорлигини реализация қилинган маҳсулот ҳажми асосида аниқлаш мақсадга мувофиқдир. Чунки, тугалланмаган ишлаб чиқариш ва реализация қилинмаган маҳсулот қолдиқларининг кўпайиши иқтисодий аҳамиятга эга эмас. Шунинг учун шартли-соф маҳсулот ҳажми аниқланади. Бунинг учун ялпи маҳсулот қийматидан бевосита моддий харажатлар (хомашё, бутловчи қисмлар, электр энергияси, ёнилғи ва ҳоказолар) олиб ташланади. Натижада бу қиймат таркибида иш ҳақи ва мажбурий тўловлар, асосий фондларнинг амортизацияси ва фойда миқдори қолади. Соф маҳсулот ҳажми дейилганда эса ялпи маҳсулот ҳажмидан моддий харажатлардан ташқари амортизация қийматини ҳам олиб ташлаш тушунилади. Аммо бозор иқтисодиёти ривожланган мамлакатларда ҳам нархнавонинг ўзгариши соф маҳсулот кўрсаткичи товар ёки ялпи маҳсулотга қараганда ҳам кўпроқ таъсир кўрсатади. Шунинг учун норматив соф маҳсулот кўрсаткичи ишлаб чиқилган. Бу индикаторга соф маҳсулот кўрсаткичидан фарқли равишда мажбурий тўловлар билан бирга иш ҳақи нормативи ва тармоқ бўйича ўртача фойда киритилган. Лекин амалиётда бу услубнинг қатор нуқсонлари (маҳсулот барча турлари учун иш ҳақи нормативлари тизимини ишлаб чиқиш, иш ҳақи 461 нормативлари даражасини оширишга мойиллик сабабли меҳнат сарфининг ортиши, индикаторнинг корхона пировард молиявий натижалари билан боғлиқ эмаслиги ва ҳоказолар) аён бўлди. Шу сабабли уни фақат таҳлил мақсадларида ишлатиш ўринли деб ҳисобланади. Меҳнат унумдорлигининг даражасини (Му) аниқлашда ходимларнинг вақт бирлиги давомида (соат, кун, ҳафта, ой, йил давомида) (Вб) бажарилган иш ҳажми (маҳсулот ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатиш) (Иҳ) кўрсаткичларидан фойдаланилади. Яъни меҳнат унумдорлигининг даражаси қуйидаги ҳосиладир: Му = Иҳ : Вб Бунинг тескариси меҳнат сиғими (Мс) даражасини англатади, яъни: Мс = Вб : Иҳ Иқтисодий адабиётда амалдаги, мавжуд ва потенциал меҳнат унумдорлиги фарқланади. Амалдаги меҳнат унумдорлиги (Муа) бевосита муайян маҳсулот турини ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) ҳажми (Имҳ) учун амалда сарфланган иш вақти (Вба) бирлигига нисбатидир: Муа = Имҳ : Вба Ривожланган мамлакатларда ҳар бир ходим учун амалдаги меҳнат унумдорлиги эълон қилиб борилади. У меҳнат фаолиятини амалага ошираётган ҳар бир ходимнинг ялпи миллий ички маҳсулот ҳажмидаги улуши сифатида ҳисоблаб чиқилади (15.2-расм).
Download 17 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish