www.ziyouz.com кутубхонаси
297
беролмасди. Шундай қилиб, эшит: сен билан жуда тубан даражада алоқада бўлдим, шунинг
учун битта идорада ишлаб, яқин юришга чидай олмайман. Ҳар куни, ҳар дақиқада сени кўриш
ёки тасодифан овозингни эшитиш, қоғозга ёзилган исмингни ўқиш мажбурияти... Буларнинг
ҳаммаси менга азоб беради, ўлдиради. Хайр, азизим.
Палмер ўрнидан турди.
— Балки?..
— Йўқ, биз яқин бўлолмаймиз. Мени қанчалик кучли деб билишинг менга номаълум... Овози
бўғилиб, дарҳол тескари қаради.
— Эшит агар қўлимдан келганда...
— Қўлингдан келмайди, — аёл силлиқ гапиришга уринди.
У мана ҳозир ўкириб йиғлаб юборадиганга ўхшарди. Кўзлари даҳшатли тарзда катталашди.
Палмер қўлларидан ушлаб қолишга улгурмай, эшикка югуриб, кўчага отилиб чиқди. Иложи
борича тез юришга ҳаракат қилган Палмер орқасидан югурди. У кўчага чиққанда аёл таксига
ўтираётганди. Эшиги қарсиллаб ёпилган такси жўнаб кетди.
Палмер оқшомги совуқ ҳавода пальтосиз турарди. Балки барнинг ўртасидан югуриб ўтсам
яхши бўлармиди, дея мулоҳаза қиларди у. Шу туфайли қўлга киритилган бир неча сония вақт
Виржинияни тўхтатиб қолишга ёрдам берармиди?
Олтмиш тўртинчи боб
Палмер Бернснинг уйи бурчагига борди-ю, бирдан тўхтаб, ялтироқ оқ ғиштларга суянди.
Уларнинг ёноқларига ботаётган қирраларини ҳис қилган ҳолда ҳайрат билан ўйлаб қолди:
навбатдаги қадамини ташлай олармикан?
У қачондир худди ҳозиргига ўхшаш саросимага тушганини эслади. Лекин унда Палмерга
ҳозирдагидек теран ақл зарур бўлмаганди. У ҳеч қачон Бернс каби пасткаш бўлолмаслигини,
бу борада унга тенглашолмаслигини ҳис қилди. Бу одам устаси фаранг фитначи эди. Унда
қобилиятдан ташқари бировларга макр-ҳийла ишлатиб, улар чеккан азобдан қувониш, ором
олиш туйғуси мавжуд эди.
Бироқ кўпчилигимиз нафас олишни шу ерда ўрганамиз, деб ўйлади Палмер. Гуллаб-
яшнашни ҳам.
У шундай хаёллар билан Бернснинг уйига кирди. Лифтда кўтарилар экан, Виржиния билан
бўлиб ўтган суҳбатни хавотирланиб эслади. Хавотирланганига сабаб, кўнглидаги ғалаён теран
фикрлашига халал бериши мумкин эди. Бироқ у Бернс яшайдиган қаватга етгунча Виржиния
эртага бошқача кайфиятда бўлишига, ҳар қандай ҳолатда ҳам унинг қарори узил-кесил
эмаслигига ўзини ишонтирди.
У Виржиния билан эртага эрталаб гаплашади. Ҳаммаси яна ўзгаради.
Бернснинг эшиги очиқ экан. Қўнғироқ тугмасини босган Палмер унинг ичкарида нимадир деб
қичқирганини эшитди. У кириб эшикни ёпди.
— Мана бу бошқа гап, болагинам! — хитоб қилди Бернс. — ҳозиргина овқат олиб келишди.
Палмер пальтоси ва шляпасини ечиб, ҳавони искади: хона мазали ҳидга тўла эди...
Улар овқатлана бошладилар.
— Сенга атаб, банкирларнинг латифасини асраб қўйибман, — деди Бернс қўлидаги
тузланган узун бодринг бўлагини силкитиб.
— Тижоратчиникими ё жамғарма?
— Ирланд банкларини биласан-ку, — давом этди Бернс. — Уларнинг кўпи ҳалиям
инглизларга тегишли. Шундай қилиб, қозон қалпоқ ва ҳасса тутган инглиз банкири Дублинга,
йиллик текширувга келибди. У тўғри банкка қараб юрибди. Кундузи ўн икки. Ҳеч ким йўқ.
Эшиклар очиқ, кассаларнинг қутилари чиқариб қўйилган, ҳатто ертўладаги сейф ҳам ланг
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |