www.ziyouz.com кутубхонаси
295
— Чунки ичакларим жанг бўлиб ўтган далаларга осиб қўйилганими? — сўради Бернс. —
Мени хонавайрон қилдинг-ку, болагинам? Кўричагимни кесишгандан буён бундай жарроҳликка
дуч келмаган эдим.
— Илтимос, хушомад қилмасдан гапиравер.
— Ҳеч қандай оғриқ қолдирувчи воситасиз — давом этди Бернс. — Дўстим, сен сўйганда ҳам
астойдил, чинакамига сўяр экансан. Фақат соат тўртдагина немис хоини ҳақидаги янгиликдан
воқиф бўлдим. Дўстларинг ғаройиб экан.
— У — дўстим эмас.
— Энди дўстинг бўлмай қолдими? Тўхта, ундан фойдаланганингни у қачон била олади?
— Нима кераги бор, Мак. Жет-Техда аҳволи ёмон бўлиб қолган экан. Бошқа иш таклиф
қилган ҳар қандай одам унга қатта яхшилик қилган бўларди.
— Эдди Хейген-чи? Сен уни қаерга тиқиштирганингни тушунадими?
— Генерал Хейген тадқиқот ишларида янги раҳбарга эга бўлди. Бу ишни ким қилса ҳам
генерални оғир вазиятдан чиқарган бўларди.
— Ва сенат комиссияси олдига қўйган бўларди, — қўшимча қилди Бернс.
Палмер қаддини ростлади.
— Тушунмадим.
— Хейген тушунади. Гаусс ҳам, Жет-Техдаги раҳбарлар ҳам.
— Улар комиссия олдида туришади демоқчимисан?
— Вашингтондаги мени одамим яқиндагина қўнғироқ қилди, оғайни. Мана шундай ишлар
билан шуғулланувчи департаментдагилар қутуриб кетишибди, деди у. Ярим соатдан кейин
матбуот конференцияси бўлади. Улар бундай ўтишга қаршилик кўрсатиш мақсадида текширув
ўтказишни талаб қилишмоқчи.
— Бундай қилишга қонуний ҳуқуқлари бор, — жавоб берди Палмер.
— Иш таҳлил қилинганда исмингни тилга олмасликка ким халақит бера олади?
— Ўйлайманки, ҳеч ким.
— Буниси қандоқ бўлди? — сўради Бернс.
— Нима қипти? Мамлакатимиз эркин мамлакат, Мак. Агар улар мени миллий хавфсизлигимиз
учун катта фойда келтиришга қодир одамни фаолияти чеклаб қўйилган бошқа одам билан
учраштириб, ҳар иккисини йўлдан урди деб айтишни хоҳласалар, уларни тўхтата олмайман.
Ҳаракат ҳам қилмайман.
— Азизим, сенаторлар ҳамма нарсага бошқача кўз билан қараши мумкин. Улар сени ўта
зарур “Уотан” лойиҳаси билан машғул ишдан чалғитишда айблашлари мумкинлигини унутма.
— Гауссни назарда тутаяпсанми? — сўради Палмер, чамамда у воқеани бутунлай бошқача
изоҳлайди. У, эҳтимол, “Уотан”нинг омади юришмаётганига Жет-Технинг хасислиги сабаб, бу
компания уни маблағ билан пухта таъминлай олмаяпти, деб изоҳ бера олади. Дунёда унинг
ноҳақлигини исботлайдиган ўн нафар одам топилмайди. Бинобарин, у ҳақ бўлиб чиқади.
Бернс анчагина жим қолди. Кейин енгилгина киноя билан “ҳа-а” деб қўйди.
— Танлаш имкони йўқ, — Виржиния унинг гапини якунлади. — Ҳозир мен сенга асосийсини
айтаман. Жума куни оқшомда жамғарма банклар менга иш таклиф қилишди. Мен “йўқ” деб
жавоб бердим. Бироқ шанба ва якшанба кунлари бошдан кечирганларим ҳолдан тойдирди.
Душанба куни менга иш таклиф қилган одамга қўнғироқ қилиб, “хўп” дедим. Мен хоҳлаган
пайтимда ишга тушишим мумкин. Улар уч йилга шартнома тайёрлашяпти. Иш ҳақи
ЮБТКдагидан юқори. Бироқ пули мени қизиқтирмайди. — У чўзилиб, Палмернинг қўлига
қўлини қўйди. Аёлнинг қўли муздай эди.
Виржиния Палмернинг қўлини қаттиқ қисди.
— Бошқа гаплар ҳам бор. Мен, масалан, чин юракдан тижорат банки ходими бўлмайман, деб
аҳд қилдим. Эрта етиляпман. Шарқий Гарлемлик бечора қиз. ЮБТК... У забт эта олмаган дунё.
Мен мухолифчилар билан бахтлироқ бўламан деб ўйлайман. Бундай турдаги одамларга
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |