www.ziyouz.com кутубхонаси
296
яқинроқман. Улар давлат ва оламга эга эмаслар. ЮБТК ҳамиша мени қўрқитар эди. Бироқ бу
ҳам энг яхши истагим эмас. — У Палмернинг иккинчи қўлини ҳам олди ва уларни қаттиқ қисди.
— Асосийси, азизим, мен сендан узоқда бўламан. — У Палмернинг қўлларини эҳтиёткорлик
билан столга қўйди, ўрнидан туриб, эшик томон йўналди. — Кўрдингми, ишлар қанақалигини?
— ЮБТК билан шартноманг йўқми?
— Ҳеч қанақа. Ўйлайманки, мени шартнома билан ишлашга муносиб эмас деб билишган.
— Жамғарма банклар ютиб чиқиши мумкин эмас, сен буни биласан.
— Энди Мак икковларинг бундай бўлмаслиги учун ҳаракат қилинглар. У яна сенга
иттифоқдош бўлди, тўғрими? Уни ҳамиша кучли томон ўзига тортади. Лекин биз ютқазамизми-
ютқазмаймизми, менга барибир. Мени ЮБТКда қолишга кўндирсанг қанчалик жаҳлинг
чиқишини тасаввур қиламан.
— Менимча, бундай бўлишига умид жуда кам, — деди Палмер. — Кел, мавзуни
ўзгартирамиз.
— Йўқ. Жимми Клэрининг айтмоқчи бўлган фикрлари бор ҳали. Худо ҳаққи, тумтайма.
Сенинг тумтайишингга сабаб жуда кам, сен ношукур бандасан. — У яна Палмернинг қўлини
олиб лабларига олиб борди ва аста лабларига сурди.
— Керак эмас. — Палмер қўлини тортиб олди ва билинар-билинмас қолган лаб бўёғи изига
қаради. — Ё севимли бўл, ё умуман қўл етмас бўлгин. Бир вақтнинг ўзида иккаласи бўлиши
мумкин эмас.
— Мен фақат ўз-ўзимга ўхшаган бўлишим мумкин, — жавоб берди Виржиния. Бир неча
муддат улар бир-бирларига эҳтиёткорлик билан қараб қолишди...
— Вудс, мен иш ҳақида гапиряпман. ЮБТКни назарда тутяпман. Мен... — У қўлини енгил
силкитди. — Мен бечораҳол аёлман. Бизни тирсаклари билан туртиб, ўзи учун юқорига йўл
очадиганлар кўп. Биласанми, ҳамма нарса рухсат берилган маълум тоифалар бўлади.
Яҳудийлар анча кенг имкониятларга эга. Уларнинг олим бўлишлари шарт эмас. Улар мусиқачи,
масхарабоз ёки ҳакам бўлишлари мумкин. Мана мен ҳам шундай бўлдим: борлиғим билан
ЮБТК никиман. Қандай қилиб бу ҳолга тушиб қолганимни билмайман, тушунмайман, бу
машғулотни қадрламайман ва ёқтирмайман. Балки жамғарма банкни ҳам ташлаб кетарман,
шундай бўлиши мумкин. Бироқ айни пайтда, сенинг шарофатинг билан, менимча, банк экперти
бўлдим ва у менга катта пул келтиряпти.
— Бу қанақа қоида? — сўради Палмер. — Уларни ким ўрнатади?
— Болагинам, дўмбоғим, — деди Виржиния Бернснинг овозига тақлид қилиб. — Наҳотки сен
билмасанг? Қоидани сен ўрнатасан.
— Мен?
— Сен ва сенга ўхшаганлар.
Палмер аста бош ирғади:
— Умуман, ОАПлар.
— Бу атамадан, хабардорлигингни билмайман.
У кинояли жилмайди:
— Яширин ташкилот хушёрликни йўқотибди. Сирли рақамлар душман қўлига тушибди.
— Хўп, майли. — Бир неча сония у гангиб қолгандай бўлди. Кейин бошини аста чайқади. —
Нима бўлганда ҳам ҳаммаси аён. Ҳеч ким мени ЮБТКда тутиб қололмайди. Шунинг учун мен
кетаман.
— Бўлмаган гап.
— Йўқ. Тўғри гап.
Виржиния ўрнидан турди ва унга юқоридан қаради. Қўллари Палмернинг сочлари томон
чўзилди. Бармоқлари Палмернинг чеккаларига текканда совуқ шамол нафасини эслатди. —
Мен жуда тўғри ва қаттиққўл бўлишим керак, — деди аёл паст овозда. — Мен сендаги
туйғуларни — қаматилган шахсиятпарастлик деган бўлардим. Лекин бу сенга, барибир ёрдам
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |