www.ziyouz.com кутубхонаси
292
— Қизиши керакмиди?
— Айтингчи, бу эски сафдош қадрдонларнинг оддий учрашувимиди?
— Қандайдир маънода – ҳа.
— Нима? Гаусс Хейген учун ишламоқчими?
— Яхшиси, бирортасидан сўрганингиз маъқул.
— Сўрадим. Хейген жавоб бермаяпти. Гаусс шаҳарда йўқ.
— Шу ишга алоқадор давлат департаментидан билиб ола қолмайсизми?
— Масалан, айнан кимдан? – сўради репортёр.
— Жаноб Карви дегани бор. Тим Карви. У бирор нарса билиши мумкин.
— Матбуот учунми? – сўради Моллет. – У ҳеч нарсани айтмайди, шундай эмасми?
— Ҳоли-жонимга қўймасдан сўрайверасиз...
— Энг осони – сизни безовта қилиш.
— Агар Тимдан маълумот олсангиз, мен барча норасмий нарсаларни айтиб бераман, — ваъда
берди Палмер. – Шунда сиз Хейгенга, Лумис ва Гауссга қанақа саволлар беришни биласиз.
— Бошқача қилиб айтганда, сиз Карви безовта бўлишини хоҳлайсиз. Ва буни бошқаларнинг
қўли билан амалга оширмоқчисиз.
— Одатда “Стар”нинг мухбири бундан бошқа саволни билмайди.
— Ҳозир ҳаммасини тугатаман, — жавоб берди Моллет.
— Яхши. Кўришгунча.
Палмер яна шаҳар билан тўғридан-тўғри алоқа тугмачасини босди ва Мак Бернс телефони
рақамини терди. Энди соат иккидан қирқ беш дақиқа ўтганди.
— Азизим, нима учун томирларингда Ливан қони оқаётганини менга айтмадинг?
Бернс тўнғиллади:
— Биржанинг ёпилишини кутиб ўтиролмадим. Ҳаммаси бошланганда гап нимадалигини
дарҳол фаҳмладим. Мен фақат бунга қандай эришганингни билмоқчи эдим.
— Нимага эришибман?
— Ақлдан озиш мумкин. Эшит, мен сенга дастёрдан бир нарса юбордим. Ҳар дақиқада у
олдинга бориб қолиши мумкин.
— Нима ўзи?
— Магнитофон тасмаси. У энди сеники.
— Миннатдорман, Мак.
— Мен эса ҳайратдаман. Менга ҳамма томондан қўнғироқ қилишмоқда, азизим. Бугун
оқшомда сенга қўнғироқ қилишимга рухсат бер. Яхшиси, кел, бирга овқатланамиз.
— Мак, агар содиқлигингга асос бўладиган нарсани ўзгартирмоқчи бўлсанг, яхшиси
вақтингни йўқотма. Мен ҳалиям ОАП ман.
— Мени лақиллатаман деб ўйлама, азизгинам. Шундай ақлинг билан, а?
— Ақлим қандай бўлса, ҳозир ҳам шундай. Овқатланиш масаласида бирор нарса
деёлмайман. Соат бешлар атрофида қўнғироқ қил.
— Ажойиб. Шошилиш керак. Ҳозирча.
Палмер гўшакни қўйиб, тугмача ранги ўзгаришини кузатиб турди. Бернс биринчи қўнғироқ
қилган вақтга қараганда у ҳали “клуб”даги учрашувни билмаганини англади. Бернс Жет-
Технинг акциялари нархи кутилмаганда тушиб кетаётганидан хавотирга тушган, деб ўйлади
Палмер. У, чамаси, ҳали Гаусс ҳақида эшитмаган.
Яна интерком гувуллади.
— Эшитаман?
— Ҳозиргина тугунча келтиришди, жаноб.
— Марҳамат қилиб, олиб киринг. Палмер Виржиния Клэрининг кабинети билан боғловчи
телефон тугмасини босди.
— Шу яқин-орада магнитофон борми? – гапни лўнда қилди Палмер.— Мен... Менимча, бор.
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |