www.ziyouz.com кутубхонаси
300
бораётганини кўрсатувчи чизиқлар чизилган. Ёқдими?
— Бу — даҳшат!
— Болакай!
— Ҳа, ҳа, — давом этди Палмер. — Сарлавҳадаги “социалистик” сўзини “социалист” сўзига
алмаштир. Шунда масъулияти камроқ бўлади. Ўроқ болғали байроқни олиб ташла. Яна, худо
ҳаққи, бир қараб кўр, қон томчиларисиз иложи йўқмикан? Барибир нишонга тегади, танлаб
ўтиришга имконимиз йўқ.
— Тўппа-тўғри. Энди мақоланинг нусхасини эшит.
— Ўқи.
— Ҳмм. У мана бундай бошланади: “Хушёр бўлинглар! Ўрмаловчи социализм арвоҳ ёки телба
одамнинг алаҳлаши эмас. Социалистик анъаналар давлатимизнинг юрагида, энг оғриқ жойи —
сизнинг ҳамёнларингизда пайдо бўла бошлади. Сўз боши. Кейин Сиракузадаги нутқингдан бир
жумла оламиз, ўзингга ёққан эди-ку? Тра-та-та. Кейин: “Социалистик банклар қонингизни
ичишига йўл берманг. Нозик мижоз имтиёзли жамғарма банкларни тежалган омонатларингиз
ҳисобига семиришига йўл қўйманг.” Сўз боши. “Сизлар солиқларни тўлаяпсизлар. Шундай экан,
нима учун жамғарма банклар солиқ тўлашмайди?” Сўз боши. “Сизлар пулларингизни Америка
банкларига қўясизлар. Нима учун жамғарма банклари ўз пулларини Америкага қўйишни
хоҳламайди?” Сўз боши. “Сизлар хусусий тадбиркорликка ишонасизлар. Нима учун жамғарма
банклари унга ишонмаслиги керак?.. Сўз боши. “Бошқа давлатлардан келган жамғарма банклар
давлатингиз, халқингиз қалбини ейишига йўл қўйманг”. Абзац. Бу мутлақо расво нарса,
тўғрими, Вуди? Мана, охири: “Хушёр бўлинглар ва атрофда нималар бўлаётганига қаранглар.
Сенаторларингиз ва қонун чиқарувчи мажлис аъзоларини судралувчи социализм эмас, хусусий
тадбиркорлик учун овоз беришга унданглар!” Сўз боши. “Уларни жамғарма банклар ҳақидаги
қонун лойиҳасига йўқ дейишга даъват этинглар.” Энг охирига “Фуқароларнинг хусусий
тадбиркорлик бўйича мустақил қўмитаси” деган ёзув қўшиб қўйилади.
Олтмиш олтинчи боб
Сешанба куни биржа очилганда курс унчалик баланд бўлмаса-да, бир қадар кўтарилгани
кузатилди. Соат ўнга бориб, Жет-Тех акциялари ҳақидаги телеграф хабарлари анча кечикиб
туша бошлади. Соат ўн бирда Палмернинг даллоли энг ишончли манбалар орқали акция 35
гача, яъни ўз таннархидан 10 банд пасайиб кетганини аниқлашга улгурди.
Соат ўн бирда, Палмер даллол билан гаплашаётган пайтда Виржиния Клэри бўлимида
ишлайдиган қиз кундузги газеталарнинг дастлабки нашрларини олиб келди. “Жорнэл
америкэн” ва “Уорлд телеграм” Вашингтондан ЮПИнинг Тим Карви департаментида
чақирилган матбуот анжумани ҳақидаги хабарни чоп этган эдилар. Баёнот Палмер кутганидек,
ваҳимали бўлмаса ҳам, масала моҳиятини тўлиқ қамраб олганди. “Жорнэл”даги мақола
сарлавҳаси бир қадар мавҳум чиққан эди.
Эрталабки ўндан бошлаб қўнғироқ тинимсиз жиринглашга тушди. Палмер котибасига фақат
газетачилар билангина боғлашни тайинлади. Бернс унинг шахсий телефонига уч марта
қўнғироқ қилди: дастлаб — Фогел билан ўрнатилган алоқа ҳақида хабар қилди, сўнг баёнотлар
газетага етказилганини айтди. Яна бир марта эса клише тайёрлангани ва бугунги биринчи сон
учун кўпайтирилаётганини билдирди.
Соат ўн бирдан кейин Палмернинг котибаси барча телефон қўнғироқлари ёзувини келтириб
берди. Уларнинг орасида Бэркхардт беш марта қўнғироқ қилгани ҳам қайд этилган эди. У
Коннектикутдаги уйидан телефон қилганди.
Палмер энсаси қотганича, интеркомдаги “Бэркхардт” деб ёзилган тугмачани босди. Ҳеч ким
жавоб бермагач, у Коннектикутдаги рақамларни терди. Гўшакни хизматкор аёллардан бири
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |