www.ziyouz.com кутубхонаси
302
газетачилар учун очиқ эди.
— Тизими? — Бэркхардтнинг кўк кўзлари ғазабдан катта очилди. Унинг одатдаги қизил юзи
бўзариб кетди. Ғазаб билан эшикни қаттиқ ёпиб, Палмер ўтирган каттакон хонанинг ўртасига
келди. — Лаънати, — деди у ваҳшиёна осойишталик билан ўзини қўлга олиб. — Банкнинг
ососий иш юритувчиси ўзига тобе ёлланма малай билан гаплаша олмайди. Бошқаларнинг
ишига бурнини суқадиган ҳар қандай телба сенга зудлик билан қўнғироқ қилаверади. — У аста
ўгирилди ва Палмерга қаради. — Майли. Гапир.
— Нима ҳақида? — қисқа савол берди Палмер. — Аҳамият бердингизми, ЮБТК
акцияларининг фаоллиги деярли йўқ даражага тушди? Ҳеч кутилмаганда уларни харид қилмай
қўйдилар.
— Уларни сотиб олганлар, — минғирлади Бэркхардт — мавжуд Жет-Тех акцияларидан
қутулиш билан банд. Сен бизни қанақа ғалвага рўпара қилдинг?
— Биз эмас, Жет-Тех ғалвада.
Бэркхардт ютоқиб, нафас олди. — Бу — албатта ЮБТКга ҳам таъсир қилади, ярамас телба!
— бўкирди у. Унинг кўзлари дум-думалоқ бўлиб кетди. — Қандай аҳволда қолишимизни ҳеч
бўлмаса, тасаввур қиласанми?
Палмер Бэркхардт кўзларининг бурчагида пирпираётган киприкларига қаради.
— Лэйн, ўтиринг, — деди Палмер. — Марҳамат.
— Менга меҳрибонлик қилма, бахтсиз мишиқи! — Бэркхардт хона тўридаги каттакон дераза
ёнига борди. — Ўзингча нима ишлар қилаётганингни билишим керак. Мен ҳаётимни бахш этган
идоранинг обрўсини хавф остида қолдириш учун ўтакетган даражада сурбет бўлиш керак.
Бунга қандай журъат этдинг?
Палмер сигарет қутисини чиқариб, стол оша Бэркхардт томонга суриб қўйди.
— Жаҳлингиз чиқмасин, — деди у хаёлчанлик билан паст овозда. — Ҳаммасини тушунтириб
ўтиришга вақтим бўлмади. Нима бўлганда ҳам бу иш оқибатида иккимизнинг қай аҳволга
тушишимиз аввалдан маълум эди.
— Ҳозиргидек, сен кичкина...
— Тинчланиб, жим ўтиринг! — гапини кесди Палмер. — Сўкишларингизни эшитиш
мажбуриятини олган эмасман.
Иккаласи бир-бирига эҳтиёткорлик ва қандайдир ҳорғинлик билан тикилиб қолишди. Кейин
Бэркхардт ўтириб, сигарет тутатди.
— ЮБТКда узоқ қолиш ниятинг йўқ экан, — деди у атайлаб таъсирсиз оҳангда, —
лавозимингни пасайтириш шарт эмас деб ўйлайман.
— Аҳамияти йўқ, — гапини бўлди Палмер. — Ўта кучли кузирлар бор. Уларнинг талабларини
шунчаки, четга суриб қўйсам, катта кўнгилсизликлар келиб чиқар эди. Уларни қўллаб-
қувватлаганимда мени ўзларининг директорлар кенгашларига қўшиб олишар, сизни эса
бирорта фахрий раис лавозимига суриб қўйишиб, катта миқдорда заём ёки ундан ҳам
баландроқ юутуқни қўлга киритишар эди. Ҳозир Лумиснинг қўллари ўз муаммолари билан
шунчалик боғлаб қўйилдики, акциядорларимизни йиғилишида биронта юриш қилишга ҳам ҳоли
қолмади.
Бир неча муддат Бэркхардт сигаретни қисқа-қисқа тортиб, атрофини тутунга тўлдирганича,
жим қолди.
— Жамғарма банклари-чи? — ниҳоят у тилга кириб бўкирди.
Бэркхардт нималарни билишини аниқлай олмаган Палмер мужмал жавоб берди:
— Сиз, албатта, Жет-Технинг Олбанида жанг қилишга мажоли қолмаганини тушуниб оласиз.
— Анави, улар менга тавсия қилган грек-чи?
Палмернинг пешонаси тиришди:
— Ливанлик. Сиз нима учун у билан ишлай олмаганингизни тушуниш қийин эмас. Сиз ҳамма
чет элликлардан нафратланасизми ё фақат Бернсданми?
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |