www.ziyouz.com кутубхонаси
304
тушишига йўл қўя олмаймиз.
Бэркхардт бош ирғади ва гўё охирги ўттиз дақиқа ичида ўн беш килограмм вазминлашгандек
оғирлашиб қолган қадамини аранг ташлаб эшикка қараб юрди. У эшик ёнида тўхтади.
— Яна бирорта кўрсатма бўладими?
— Кайфиятингизни ўзгартиришга ҳаракат қилинг.
— Омади йўқ одам деб ҳисоблаяпсанми?
— Эшитинг, — деди Палмер. — Мен сизни биламан. Сиз ҳеч қачон, ҳеч кимга
ваколатингизни бермагансиз. Чунки ўзингиздан бошқа ҳеч кимга ишонмайсиз. Ана шундан
ўзингизни бахтли ҳисоблагансиз. Бошқа ҳолатда ҳам бахтли бўлишга ўрганинг-да. Бу — жуда
осон.
— Қайта ўрганиш учун жуда қариб қолдим.
Ана шу дақиқаларда Бэркхардтнинг лаблари қимирлади-ю, овози чиқмади. Ниҳоят, у
қийналиб гапирди:
— Хатога йўл қўйганим кулгили. Сени жуда яхши биламан деб ўйлардим. Сени шунчаки,
отасига ўхшаган ўғил-да, деган фикрда эдим. — Бэркхардт хайратда қолгандек кўзларини
қисди. — Сен асли кимнинг ўғлисан?
— Ўзимники, ўз-ўзимники, — деди Палмер гўё ўзи билан гаплашаётгандек паст овозда.
— Кимники?
Палмер йўталди.
— Фақат ўзимники, — аниқ-тиниқ қилиб гапирди Палмер.
Бэркхардт гўё Палмернинг жавобини ҳазм қилаётгандек, бир муддат остонада туриб қолди.
Кейин эшикни очди.
— Умид қиламанки, — айнан ўзлигингни топиш сенга ёқса керак, — деди у. — Одатда у
менга жуда ёқар эди...
Олтмиш еттинчи боб
Палмер соат олти яримда уйғонди. Қўнғироқли соатни ўчириб, кабинетни йиғиштирди. Ёзув
столи ёнидаги ором курсига чўкиб, ўтган кунлар воқеалари ёзилган қоғозларни ўқий бошлади.
Акциядорлар йиғилиши бугун соат ўнда бошланиб, куннинг ярмида тугаши керак эди. Агар
ҳамма иш жойида бўлса, бир неча ой аввал тузган режаси рўёбга чиқади — уни директорликка
сайлашади. Бироқ ҳаммаси равон кетишига негадир ишонгиси келмасди.
Шубҳасиз, тасодифий нарсани аниқ топиш лозим. Оила аъзолари бирин-кетин уйғониб,
одатдаги кун бошлангунча у жуда кўп нарсаларни ўйлади.
Соат саккизда телефон жиринглади. У нонушта қилаётган эди.
— Ҳозиргина яна беш минг сарфладим, — деб хабар берди Мак Бернс.
Палмер оғзидаги луқмани чала чайнаб, ютди.
— Фогелгами?
— Уни икки ойга Европага, юбордим. Етарли муддат, а?
— Мен Олбанида ҳамма нарса силлиқ кечди деб ўйлагандим.
— Худди ипакдек. Лекин сен айни дамда Фогел “Панамерика” самалётида учиб кетаётганини
эшитиб, ўзингни янада бахтиёр ҳис этмайсанми?
— Ҳмм, — Палмер лабидаги ушоқларни артди. — Банк қўмитасидан бирорта хабар борми?
— Пешинда биламан.
— У қандай бўлади?
— Чамаси, улар бўлиниш ҳақидаги хабардан қўрқишади ва уни чиқинди хонага чиқариб
ташлашга уриниб кўришади.
— Ажойиб. Кейинроқ гаплашамиз, Мак.
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |