www.ziyouz.com кутубхонаси
307
— Кўришгунча.
Палмер сигаретни ўчириб, оромкурсидан сакраб турди. Мийиғида кулиб, ошхонага йўл олди.
Деразадан ташқарига қараб, банкнинг “Кадиллак”и келиб, кутиб турганини кўрди. Ҳайдовчи
одатдагидан ўн дақиқа олдин келибди, дея хаёлидан ўтказди Палмер.
“Кадиллак” шарқ томонга бурилиб, Ист-ривер-драйвнинг тор кўчаларида ғизиллаб кетар
экан, Палмер орқа ўриндиқда ҳордиқ чиқариб борарди. Палмер “Таймс”ни варақлаб, Жет-
Техдаги текширувга доир хабар газетасининг ишчи бўлимига, саҳифанинг энг пастига
кичкинагина қилиб берилганини кўриб, қониқиш ҳосил қилди. У биржалар жадвалига
бағишланган саҳифани очиб, Жет-Тех акциялари 31 га тенглашганини, ЮБТКники эса ярим
бандга пасайганини кўрди. Уларни ҳозир ҳеч ким сотиб олмаётганига асосланиб, бу акциялар
кейинги бир неча ҳафта ичида олти ой олдинги ҳолатга қайтиши мумкинлигига ишонди.
Палмер ЮБТКга етмасдан шаҳарнинг ишбилармонлар даҳасида машинани тўхтатиб,
ҳайдовчига жавоб бериб юборди. У тамаки сотиладиган дўкончага кириб бир қути сигарет
харид қилиб, қайтимига икки доллар олди. Сўнг дўкондаги ягона телефон будкасидан Нью-
Ингледга, Эдди Хейгеннинг идорасига қўнғироқ қилди.
— Автоматдан қўнғироқ қиляпман, — деди у Хейгенга. — Мени ҳозиргина Жет-Техдан
ўсмоқчилаб, текшириб кўришди.
— Нима гап, оғайни? — сўради Хейген. — Ошқозонинг оғрияптими?
— Диққат билан эшит, — деди Палмер. — Улар сизлар билан қўшилиш ҳақида гаплашмоқчи.
— Мен нима дейишим мумкин, жин ургур? — асабийлашди Хейген. — Мен маслаҳатлашишим
зарур бўлган жиддий маҳкама бор.
— Жет-Техга бу таклифни идоранг билан муҳокама қилиб кўришингни айтсам бўладими?
— Жин урсин, айтсанг айтавер. Бироқ, Вуди.
— Ҳа?
— Армиядош эски қадрдоним, охирги хизматинг туфайли таъзиримни едим. Бу гал ишончли
ҳимоя зарур.
— Қанақа химоя?
— Агар Жет-Тех билан қўшилсак, улар ЮБТКдаги заёмларининг тақдири яхши муносабат
ўрнатилишига боғлиқлигини тушунишлари керак.
— Вой худойим-ей! Эдди! Ҳаддан ошиб кетма...
— Розимисан ё йўқми? — такрорлади Хейген.
— Албатта, ҳа дейман-да. Бироқ мендан ташқари директорлар кенгаши ҳам бор.
— Яхши. Жет-Техга айт, менга қўнғироқ қилишсин. Ким эди, Лумисми?
— Худди ўзи.
— Бу учрашувга темир совут кийиб келишимни эслатиб қўйгин. Кўришгунча эски армиядош
дўстим.
— Кўришгунча, қари қурумсоқ.
Палмер Броуд-стрит бўйлаб хотиржам кета бошлади.
Ҳаво тоза аммо совуқ эди. Баланд бинолар орасидан осмон гўё бир бўлак муз парчасига
ўхшаб кўринарди. Палмер қандайдир улкан қанотларнинг пириллаб айланишидан чиқаётган
овозни тинглаб бурчакда бироз қараб турди. Кўзларини қисиб, мусаффо осмонга кўтарилиб
бораётган вертолётни кўрди. У айланаётган қанотларига осилган ҳолда гўё ўлжасини
кузатаётган қарчиғайдек, ҳавода бир муддат чарх уриб тўхтаб турди. Кейин бир силкиниб
олиб, юқорига кўтарилди ва шу заҳотиёқ кўздан ғойиб бўлди. Бир лаҳза ўтмай унинг овози
автомобилларнинг шовқинида йўқолиб кетди.
У ЮБТКнинг бош бошқармаси томон аста кетиб борар экан, бегона бу муҳитда ўзи ёки бошқа
бирорта софдил одам яшай олармикин, дея хаёл сура бошлади. Кутилмаганда, қандайдир
мураккаб туйғулар билан бирга хаёлида Виржиниянинг сиймоси пайдо бўлди.
У телефон будкасига кириб, идорасига қўнғироқ қилди, бироқ шу заҳоти гўшакни тутқичга
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |