www.ziyouz.com кутубхонаси
306
гапирарди.
— Телефонга келганингиз учун миннатдорман, жаноб Лумис, — гап бошлади Палмер. — Сиз
учун, менимча, фойдали бир ғоя чиқиб қолди.
— Ғоят ажойиб таклиф! — Лумиснинг овози киноядан ингичкалашиб кетгандек бўлди. —
Бироқ аввал айтинг-чи, бугун эрталаб акциядорлар йиғилишида сизни кўра оламанми?
— Кўрасиз.
— Ва ниҳоят, ғоянгизни эшитишимдан олдин айтинг-чи, у менга қанчага тушади?
Палмер иложи борича хотиржам гапиришга уриниб, кулиб қўйди.
— Ғоя жуда содда. Генерал Хейген билан гаплашиб кўрсангиз бўлмайдими?
— Нима ҳақида?
— Қўшилиш ҳақида.
Симнинг нариги томонида жимлик чўкди. Кейин:
— Сиз буни Эдди Хейген билан муҳокама қилдингизми?
— Йўқ.
— Сиз шунчаки, қалб амри билан менга ўз ғоянгизни билдиряпсизми? — яна майдалаштирди
Лумис.
— Унчалик эмас, — тан олди Палмер. — Мана, бир неча кундан бери ўрнингизда
бўлганимда, бу вазиятдан қандай чиқиб кетардим деб бошим қотади. Ўзимга топган режам
ишончлига ўхшаб туюляпти.
— Хейген — билан дўстсиз. Сизнингча, унинг муносабати қандай бўлади?
— Тасаввур қила олмайман. Сиз билан буни йиғилишдан кейин, овқатланаётиб, муҳокама
қилганимиз маъқулмикин?
— Ҳа-а жуда қизиқ, — деди Лумис кўпроқ Палмерга эмас, ўзига гапираётгандек. — Агар биз
қўшилсак, Гаусс Жет-Тех учун ишлай бошлайди ва текшириш олиб бораётган кичик қўмитага
арзийдиган иш қолмайди. — Лумис узоқ жим қолди. — Фикрларингизни ҳар доим
қувватлаганман дея олмайман, жаноб Палмер, бироқ баъзан уларнинг натижасига қойил
қолганман.
— Сизга нисбатан мен ҳам шундай фикрдаман, жаноб Лумис, — жавоб берди Палмер. —
Айтингчи, жаноб, бугунги йиғилишда акциядорларнинг кайфиятини ўзгартиришга
имкониятингиз борми?
— Ҳа-ҳа. Мен иккиланаётганимни билдиришим ва шовқин-сурон кўтаришим мумкин. — Мени
қўллайдиганлар бор.
— Ғоямнинг муваффақият қозониши қанчалик шовқин кўтарилишига боғлиқ — деди Палмер.
— Ташқарида тўпалон қилиш учун уйдаги ишларни пишитиб қўйиш керак. Сиз ҳам шундай
ҳисоблайсизми, жаноб Лумис?
— Келинг, бошимизни қотирмасдан гаплашайлик, — таклиф қилди Лумис. — Агар сиз Хейген
қўшилади деб жиддий сўз берсангиз, мен хам йиғилиш тинчгина ўтади деб ваъда бераман.
— Нимаям дердим, хизматга хизмат-да. Майли, шунга келишамиз.
— Битта тузатиш билан, — қўшимча қилди Лумис. — ЮБТК Жет-Технинг заём ҳақидаги
илтимосини бажариши керак.
— Ўша сумма ва ўша шарт биланми?
— Буни ихтиёрингизга ҳавола этаман.
— Унда сумма ва шарт бошқача бўлади.
— Жаноб Палмер, ҳаммаси қўлингизда.
— Раҳмат, жаноб Лумис.
— Марҳамат, жаноб Палмер.
— Биз бу ҳақда кейин яна гаплашамиз, жаноб Лумис.
— Сабрсизлик билан кутаман, жаноб Палмер.
— Хайр, жаноб.
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |