www.ziyouz.com кутубхонаси
303
— Бунақа танишларим тўлиб ётибди, — қуруққина жавоб берди Бэркхардт. — Уларнинг бир
дунёси билан иш юзасидан мулоқотда бўлганман. Бироқ Бернсни кўрган заҳотим кимга тўқнаш
келганимни англаган эдим. Эшит. — У столга яқинроқ энгашди. — Оқ танли одам шундай қила
олармиди?
Палмернинг оғзи хунук қийшайиб кетди.
Палмер ўрнидан қандай қўзғалаётганини сезиб турарди. Чамаси, у турмоқчи эмасди. Бироқ
оёққа турган заҳоти Бэркхардтникидан баланд бўлган ўз овозини эшитди.
— Эркакчасига гаплашиб олишни хоҳлайсизми?
— Сен билан жон деб ҳисоб-китоб қиламан.
Палмер столга энгашди ва юзини Бэркхардтнинг башарасига яқин келтирди.
— Сиз умуман ҳақиқатни биласизми ўзи? — сўради у. — Сиз қари фирибгар сифатида ном
қозонишдан бошқага ярамайсиз. Қайси бирингизни банкир деб бўлади? Жин урсин, сизлар бу
ишда нимани тушунасизлар ўзи? Сиз мамлакатимизда тўлиб ётган лақма, мияси йўқ
лўттибозлардан бирисиз. Нари борганда фақат қаттиқ туртиб қўйишни биласиз, холос.
Ўзингиздан доно ёки нодон одам билан туртишиб қолсангиз, тамом, шўрингиз қурийди. Жо
Лумис сизни сассиқ бўлакларга ажратиб хўрак учун қолдирди. Мен сизни ёпиштириб, яна одам
тусига киритдим. Мишиқи гўдакка ўхшаб бақиришдан бошқа нарса қўлингиздан келмайди. Агар
сиз жимгина ўтириб, таъмирни тугатишимга имкон берсангиз — яхши. Лекин яна бир марта
тилингизга эрк берсангиз, сизни пашшаларга ем қилиб қолдираман.
Палмер оёғи остидаги пол гўё даҳшатли равишда чайқалаётганини пайқади. У ўтирди ва
ўзини босишга уринди.
Орадан бир муддат ўтиб, иккиси ҳам нафратларини босиб олгач, Бэркхардт қутидан яна
битта сигарета олди ва катта дераза олдига бориб, пастга, Бешинчи авенюга узоқ тикилиб
турди. Кейин ўгирилди. Ёруғлик орқасидан тушаётгани учун унинг юз ифодасини кўра олмади.
Бэркхардт бўғиқ овозда гапирар эди: — Жамғарма банкларини нима қилмоқчисан?
Палмер елкасини қисди.
— Иш юришяпти, — шошилмай жавоб берди у. — Тафсилотларни кавлаштиришга ҳожат йўқ.
Банк қўмитасини шундай қўрқитамизки, улар қарор чиқаришни келгуси йилгача қолдиришади.
— Бу ёрдам берадими?
Палмер кўзларини қисиб қарияга қаради.
— Ёрдам беради. Тўғри, анча қимматга тушади.
— Қанчага? — савол ўта ҳиссиз эди.
— Ҳозирнинг ўзида етти минг атрофида. Балки тугатишимиздан олдин ўн минг бўлар.
Бернснинг харажатлари бунга кирмайди.
— Бернснинг?
— Бирорта эътирозингиз борми?
Бэркхардт унга ярим ўгирилди. Палмер унинг ифодасиз, совуқ юзига кўз ташлади.
— Билмайман, — жавоб берди қария.
Палмернинг шахсий телефони жиринглади. У стол ёнига бориб, гўшакни кўтарди.
— Раҳмат, Пит, — деди у ва гўшакни илиб қўйиб, Бэркхардтга қаради. — Жет-Тех
акцияларининг баҳоси 29 гача тушибди. Охирги ўн икки йилдаги энг паст нарх.
Бэркхардтнинг лаблари шалвираб, қимирлади. У ўзини уддалай олмаётган одамга ўхшаб
қолганди. Ниҳоят у:
— Табриклайман, — деди.
— Лэйн, сизда уларнинг акциялари борми?
— Йўқ.
— Арзон пайтида бироз сотиб олмоқчи эмасмисиз?
— Йўқ.
— Буниси яхши. Биз ЮБТК вакили Жет-Тех акцияларини сотиб олаётган пайтда қўлга
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |