www.ziyouz.com кутубхонаси
299
— Шундай бўлади деб ўйлагандим. Энди мега ишонасанми?
— Виржиния Клэри бошқа ишга ўтаётгани ва бу тасмалар охир-оқибатда сариқ чақага ҳам
арзимаслигини ҳисобга олганда, — деди Палмер, — ишонсам бўлади.
Бернс бўшашиб стулга ўтирди ва Палмерга тикилиб қолди:
— Буниси энди ортиқча, ошна. Бу ҳақда қачон гапирди? Бугун оқшомдами?
— Ҳа.
— Менинг ҳамма ҳаракатларим пучга чиқибди-да.
— Ўта қайғули. — Палмер жангари қиёфага кирди. — Шундай қилиб, Мак, иккимиз ҳам ўзаро
ишонч даражасини аниқлаб олдик. Бу Нью-Йоркча совуқ усул. Шу ерда тўхташни хоҳласанг,
кел, ишга киришамиз.
Олтмиш бешинчи боб
Ечилмаган жумбоқлар. Палмер лабларини қийшайтириб, кўзларини қисди: чироқнинг ёрқин
нуридан кўзлари қамашиб кетди.
У кўзларини очиб, ёзув столида ётган қоғозларни олди ва бугун оқшом Бернс билан тузган
режаларида яна қандайдир муаммолар қолмадимикин дея кўздан кечирди. Соатга қаради,
тонгги тўрт бўлибди. Бошқа масалаларга тўғри жавоб топиш учун яна бироз ухлаб олиш керак
деб ўйлади.
Палмер чуқур нафас олиб, телефонга қўл чўзди ва Бернснинг идора рақамини терди. У
ёқдан аёл киши чўзиқ овозда хоҳламайгина жавоб қайтарди: Атертон, Крэги энд Мун.
— Мак Бернс шу ердами?
Аёлнинг овози жонланди:
— Қандай ёрдам керак?
— Бу — мистер Палмер. Мистер Бернсни улаб беринг.
— Бир дақиқа, жаноб Палмер, — У “Палмер” сўзига шундай урғу бердики, Палмер
Бернснинг аёл билан бир хонада ўтирганлигини ва телефон гўшагига қўл чўзаётганини аниқ
кўргандек бўлди.
— Ҳали ётмадингми, азизим?
— Сен ҳам ходимларингни ушлаб турганингни сезяпман. Ё бу дастурдан ташқари кўнгил
очишми?
— Фақат ишга доир муносабат. Карикатура тамом бўлди. Нусхалар тугади. Бош қашишга
вақт йўқ... Бернс қаттиқ йўталди, — ... Линотипда чиқаришга кўп вақт керак, ҳисоблаш
машинасининг ёзув ускунасида кўпайтиряпмиз. Санъат бўлимидаги йигит тарқатиладиган
нусхани безаяпти.
— Қани, эшитиб кўрайлик-чи, Мак.
— Х-х-ўп, — нариги томондан саросимали ғулдираш эшитилди. — Бу ёмон эмас, —
пишиллади Бернс. — Тўғриланган нусхаси, ҳалиги... Жимми. Яхши, Вуди?
— Бошла.
— Майли, сарлавҳаси, ҳмм, қаердайди... “Социалистик банклар охирги томчи қонимизни
сўриб олишмоқда”. Қойилми?
— Худойим, тўнғиллади Палмер. — Эътибор берма, давом эт.
— Яхши. Унинг остида — каттакон ҳажвий расм. Улкан, семиз, ифлос банк, “жамғарма банк”
деган ёзув, томида ўроқ-болғали байроқ. Насосдан шланг чиқарилган. Сенаторга ўхшаган одам
насосни босяпти. У одам “Давлат қонунчилиги”ни билдиради. Насоснинг шланги кичкина, Жон
К.нинг мажруҳ қўлига санчилган тиббиёт нинасига уланган. Умуман, халқдан чиққан қашшоқ.
Нинадан бир неча томчи қон оқиб турибди. Роса калтак еганга ўхшайди. Чўнтаклари
ағдарилган. Дала қўриқчисини эслатади. Банк атрофида эса у ҳар сонияда янаяам семириб
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |