www.ziyouz.com кутубхонаси
298
очиқ. Ҳаммаёқда пул. Аммо ҳеч ким йўқ. Унинг қаттиқ жаҳли чиқибди. “Тревога!” сигналининг
тутқичидан тортибди. Кучли овозлар янграбди. Қўнғироқлар, Сиреналар! Қулоқни қоматга
келтиради! У югуриб кўчага чиқибди. Ҳеч ким тўхтамас эмиш. Одамлар унинг ёнидан индамай
ўтиб кетаверибди. Бир пайт кўчанинг нариги бетидаги қаҳвахона эшиги очилиб, патнусда тўрт
кружка пиво кўтарган официант аёл чиқибди ва банкка қараб йўл олибди. — Бернс гапдан
тўхтади.
— Хўш?
— Нима хўш? Кулмайсанми, сурбет!
Палмер қовоғини солди, кейин гап мазмунини тушунди.
— Улар... улар тревога сигналидан фойдаланишар эканми?
— Официантни чақириш учун, — латифасини тугатди Бернс ва жон-жаҳди билан баланд
овозда кулиб юборди. — Бўпти. Яхши. — Бернс сигарет тутатиб, ҳалқа-ҳалқа тутун чиқарди ва
уларнинг орасидан Палмерга қиё қаради. — Гапимни тингла, Вуди. Мен кучим борича
кескинликни юмшатишга ҳаракат қиламан. Одатда бунга осонгина эришаман. Бир неча кун
аввал ясама тишларинг учун сени осишга қасамёд қилган эдим. Бироқ сен оёғим остидаги
барча ғовларни, Жо Лумисни ва бутун бемаъни режаларни олиб ташладинг. Энди бизнинг
вазифамиз ақллар учрашуви учун йўл топиш. Мен магнитофон тасмасини ишга солмай туриб
сенга немис билан кўзбойлағич ўйнашингга имкон бердим. Шундай қилиб, мендан воз кечма.
Мен билан суҳбатда бўл. Мени қанчалик яхши кўришингни айт.
Палмер бош чайқади.
— Бир-биримизни алдамасак, янаям яхши ишлашимиз мумкин. Сен билан ишлаш оғир, чунки
ўртада ишонч йўқ. Мен билан бирга бўлиш сенга ҳам қийин, сабаби бир марта бўлса ҳам
лақиллатиб кетганларни ёқтирмайсан.
— Йўқ, ундай эмас. Ютқазганларни кўргани кўзим йўқ, қария. Ғолибларга жон деб хизмат
қиламан.
Бернс кинояли жилмайди.
— Қанақа жанг ҳақида гапиряпмиз? Олбанидаги Билл бўлимлари ҳақидами ё ЮБТК устидан
назорат учун курашми?
— У ҳалиям давом этяптими? — сўради Палмер муғомбирлик билан.
— Бу ҳақда ҳали ҳеч нарса эълон қилингани йўқ.
— Менимча, — деди Палмер ўйчан, — эрта-индин норози акциядорлар Лумиснинг қўлини
боғлаб қўйса, Вашингтон сўроққа тутиши билан қандайдир кўмитача Лумисни Жет-Техдан
ҳайдаш ҳаракатига тушиб қолади.
Бернс тасдиқлади:
— Буни мен ҳам ўйлаганман.
— Муҳаббат бобида сўзлаётганимизга сабаб ҳам шу-да.
Бернс кафтларини юқорига қаратди.
— Миям қай даражада ишлаётганини шунчалик билар экансан, нима учун ҳалигача менга
ишонмаяпсан?
— Чунки мен ҳам инсонман, Мак. Кунлардан бир кун сирпаниб кетишим мумкин. Шу пайтда
сен мени сотасан. Яна. — Бернснинг сарғамтир-қўнғир кўзлари катта очилди. — Қадрдон дўст.
Мени сотмаслигингни қаердан биламан?
— Сен сотма.
Бернс ўйланиб қолди, кейин ўрнидан туриб, ётоқхонага кириб, кетди. Кўп ўтмай беш қути
силлиқ магнитофон қутичаларини кўтариб чиқди.
— Бу — ҳаммаси, — деди у. — Демоқчиманки, бу — кўчириб ёзилгани эмас, асл нусхаси. Бир
сантиметр ҳам ёзув олиб қолганим йўқ. Менга ишонасанми?
Палмер қутиларни олиб, гўё тарозида тортаётгандек, чамалади.
— Ўта таъсирчан ҳаракат, Мак.
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |