www.ziyouz.com кутубхонаси
294
— Демак, барибир эшитибсан-да, — тасдиқлади Палмер.
— Бутун Стритда фақат шу ҳақда гапиришаяпти. Лекин у шунчалик фойда келтириши
мумкинми?
— Пит, фойда эндигина сезила бошлади.
— Лекин нимага?..
— Эҳ, Пит, — чуқур нафас олди Палмер. — Сени далоллик қилади, деб ўйлагандим. — У
гапни бўлди ва ҳамон чақираётган Бэркхардтнинг қўнғироғига эътибор бермай, бошқа бир
телефон гўшагини кўтарди.
— Жаноб Моллет, сэр.
— Уланг. — Палмер чўнтагидан режа ёзилган қоғозчани олди. — Жорж, қўнғироқ
қилолдингизми?
— Ҳа, лекин осон бўлмади. — Бечора йигит охири гўшакни ташлаб юборди.
— Нима учун “Бечора йигит?” Гаусс туфайли-я?
— Бўлмаса нима учун? Унинг матбуотга хабар қиладиган ҳеч нарсаси қолмаган экан. У
айтдики, бизнинг Вашингтондаги бюромиз бир неча соатдан кейин бу воқеага доир тегишли
маълумотларни оларкан. У кейинги саволни охиригача эшитмасдан, гўшакни ташлади.
— Даҳшат!
— Айтинг-чи, йирик солиқ тўловчи сифатида сиз давлат хизматчилари орасида жанжал
чиқаришга ҳақлимисиз?
— Асабийлашгани учун Тимга ҳақ тўлашади. Унинг агентлиги бу масалада расмий баёнат
беришидан мамнунман. Ана шунда сиз ҳам тайёр ҳолдаги мақолангизга эга бўласиз.
Палмер стул суянчиғига ясланди. Бир дақиқа ўтгач, кўзларини юмди ва барча мушакларига
дам беришга уринди.
Олтмиш учинчи боб
Соат бешда банк коммутатори тунги ишларини тугатди. Палмернинг илтимосига кўра кечки
қўнғироқлар Виржиния Клэрининг рақамига ўтказилди. Бирорта одам унинг хонаси билан
боғлана олмади. Шундай бўлса-да, соат 5.30 да телефонининг яшил чироқлари ёнди. Палмер
даллол қўнғироқ қилаяпти, деб ўйлади ва тугмачани босди:
— Ҳа, Пит?
— Мен Питга ўхшайманми? — сўради Мак Бернс.
Палмер қовоғини солди. Ундан ташқари нью-йорклик ва чикаголик даллолларнинг
бирортаси ҳам бу телефон рақамини билмасди. Бугун кундузи у фақат Эдисга Тим қўнғироқ
қилса, шу рақамга улагин, деб тайинлаганди.
Мак Бернснинг овози эшитилганда Палмер саросима ичида стол устида уюлиб ётган
қоғозларга — жавоб берилмаган телефон рақамларига нигоҳ ташлади. Виржиния бу телефон
рақамини билармиди? Балки. Балки, уни Бэркхардт ҳам билар, ЮБТКда деярли ҳамма,
Палмернинг кабинетига кирганлар телефон рақамини кўрган бўлиши мумкин. Демак, Бернс
ҳам. Бирдан Палмер сукут чўзилиб кетганини ҳис қилди.
— Пит кимга ўхшайди? — ниҳоят сўради у.
— Эшит, азизим учраша оламизми?
— Гап нима ҳақида бўлишига қараб.
— О, mucho1 нарсалар ҳақида азизим.
— Худойим, кўп тилларни билувчиларга офарин. Айт-чи, нима учун овозинг бошқача?
— Овозим бошқача бўлиши керакми? — эътироз билдирди Бернс. — Бундай дейишингга
бирор сабаб борми?
— Бир дунёсини санаб беришим мумкин.
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |