www.ziyouz.com кутубхонаси
290
— О, албатта! – Гаусс деярли қичқириб юборди. – Албатта!
— Яна бир марта хайр, доктор, — баланд овозда хайрлашди Хейген Гаусс билан, — Сиз
билан суҳбатлашиб, маза қилдим.
Бу гал Гаусс пошпаларини тақиллатиб, ҳарбийчасига честь берди. Палмер “почаси узун
бўлмаганда пошнасининг тақиллаши оламни бузарди” деб ўйлади.
Улар лифтда яна жимгина пастга тушдилар.
— Менга қаранг, — Гаусс лабларини ялаганича, жим қолди. Унинг кўзлари нам эди. –
Генерал иккимиз ҳақиқатан ҳам битим туздикми?
— Унинг қўл қисиши шартнома каби мажбурият касб этади. Бундан ташқари, генералнинг
феълини яхши биламан, эртага, почта орқали шартноманинг бир нусхасини оласиз.
Гаусс бир зумда яшнаб кетди. Кейин яна телбаваш қиёфага кирди.
— Мен бу ҳақда Жет-Техга хабар қилишим керак, — ғўлдиради у.
— Бу масала сизни жуда ҳаяжонлантираётган бўлса, ўзингизга тегишли шартнома нусхасига
имзо чекиб, генералга жўнатиб юборинг. Бир-икки кундан кейин рўйхатдан ўтказилиб,
имзоланган нусхани сизга қайтариб юборади. Ҳаммаси қонуний ва расмий бўлади. Шундан
кейин Жет-Техга маълум қиласиз.
— Ҳа – а, — Гаусс хотиржам бўлди. У ишчан қиёфада осмонга қаради, кейин ўгирилиб, бир
неча муддат уфққа кўз тикди. Сўнг қовоғини уйиб: — Тартибсизлик, — деди. – Ҳеч қанақа
мажбурият туйғуси йўқ.
Палмер елкасини қисди:
— Озгина Нью-Йоркча мафтункорлик бор, холос.
— Мен учун йўқ, — Гаусс қаддини ростлади ва жиддий қиёфада дарё томон бир неча қадам
ташлади.
— Сиз ҳақсиз, — маъқуллади Палмер.
Гаусс ўгирилиб, яна уфққа қаради. Бош чайқаб: — Тушунмайман, одамлар бу ерда қандай
яшар эканлар, — деб қўйди. Баланд тўлқин унинг ортидан келиб, деворга урилди. Минглаб сув
заррачалари Гаусснинг ботинкаларини хўл қилди ва сув билан бирга чиққан турли қоғоз
парчаларини ёпиштирди. Гаусс қўлларини чўзиб:
— Жуда маза қилдим, — деб қўйди.
Палмер унинг қўлини қисди:
— Омад тилайман.
Ҳар ким ўз бахтини ўзи яратади, — деди ва бурилиб, вертолётга чиқиб кетди...
Олтмиш иккинчи боб
Иккидан ўттиз дақиқа ўтганда Палмер Бешинчи авенюдаги ишхонасига кирди. У каттакон
хона охиридаги стол ёнига ўтириб қўлига телефон гўшагини олган чоғидагина стол устидаги
бир даста қоғозга кўзи тушди. Бугун эрталаб, соат саккизу эллик бешдан бошлаб ҳар соатда
Бэркхардт қўнғироқ қилибди. Бир гал соат ўн бирда Жейннинг эри Тим, ўндан кейин Эдис, соат
ўн икки-ю, ўн бешда эса чамаси Палмернинг кимлар билан овқатланаётганини кўрган “Стар”
ҳодими Жорж Моллет йўқлабди. Соат бирда беш дақиқалик оралиқ муддат билан Бернснинг
қўнғироғи рўйхатга олинибди. Шу дақиқада эса Палмернинг шахсий даллоли қўнғироқ қила
бошлабди.
Палмер шаҳар билан боғловчи телефон тугмачасини босди. Даллолнинг телефони рақамини
терди. Ва шу йўл билан ўртадаги суҳбатни яширинча эшитиб, бўлмайдиган қилиб қўйди.
— Пит, бу менман, — деди Палмер.
— Айни муддао, — бўғиқ овозда жавоб берди даллол. – Ўттиз тўққиз.
— Яъни олти банд пастга, сенингча, кунинг охирида нима бўлади?
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |