www.ziyouz.com кутубхонаси
288
тишлаганини биласан...
Олтмиш биринчи боб
Бэттерн – парк Манхэттен бухтасидаги боши берк ярим оролга ёриб кирган ва ҳаттога қуёш
чароғон пешин чоғида ҳам қандайдир ифлос тутунга бурканиб олганга ўхшаб кўринарди.
Палмер Бедлоуз Айленд тарафдан тинимсиз эсиб турган совуқ шамолдан кўзларини аранг очиб
кулранг-яшил устунга ўрнатилган Озодлик ҳайкалини зўрға илғади. Ҳайкал тутун ва газ
пардаси остида арвоҳга ўхшаб гоҳ кўриниб, гоҳ ғойиб бўлиб турарди. Орадан бирор сония
ўтгач, Палмернинг машинаси ҳам умумий оқимга қўшилиб кетди.
Вертолёт бекатининг кутиш майдонида ҳар томондан совуқ шамол эсиб турарди. Палмер
машинадан тушиб, сигарет тутатмоқчи бўлди.
Бироқ кучли шамолда ёндиргич кучли аланга олиб, қўлини куйдирди. Уни чўнтагига солиб,
вертолёт бекати деворига урилиб, чайқалиб турган тўлқинларга сигаретани улоқтирди. У мавж
ураётган сувни томоша қилиб турганда баланд бир тўлқин зарб билан келиб урилди-ю,
Палмернинг юз-кўзига минглаб сув зарраларини сочди. Тўлқин билан бирга оёғи остига турли
хил чиқиндилар ҳам келиб тушди. Палмер Нью-Йоркнинг ўзига хос бу “совға”ларига бироз
тикилиб тургач, бекатнинг нарига томонига ўтди. Умуман, ишлар ёмон кетмаяпти, деб ўйлади у
кучли шамолда турганича. Биржа очилганда Жет-Тех акцияси 45 да турар эди. Биржадан
маълумотлар жуда секин келар, бироқ у ўн бир яримда жадвалларни кўздан кечириш учун
шаҳардаги даллоллар меҳмонхоналаридан бирида тўхтаб, битимлар сони оддий кунлардагига
нисбатан анчагина кўпайганлигини кўрди: 10 000 акция сотилган, нархи эса 38 гача тушганди.
Палмернинг жилмайиши ғолибона кулгига айланди. У моҳирлик билан мақсадига эришди.
Энди иш у ўйлаганчилик тўс-тўполонга етиб бормаса, ҳам, ҳатто Жо Лумис ЮБТКни назорат
қилишдек беъмани фикридан қайтмаса ҳам, ҳар қалай Лумис олдида кўплаб муаммолар пайдо
бўлади.
Палмер вертолётнинг бўғиқ овозини эшитди. У ўгирилиб, вертолёт ёнгинасидан учиб
ўтганини, орол қирғоғи бўйлаб доира ясаб, Гудзоннинг шимолроғига, чамаси, Ўттизинчи
кўчадаги бекат томон йўл олганини кўрди. Тезда иккинчиси ҳам келади, деб ўйлади Палмер.
Жадвал бўйича, унинг учиб келишига икки дақиқа қолган эди.
Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, иккинчи вертолётнинг ҳам ўзига хос гулдираги эшитилди.
Палмер дарё оша Бруклин томонга кўз ташлади ва қўниш майдонига қараб бурилаётган
вертолётни кўрди.
Ҳаво тўлқини Палмернинг шляпасини учириб кетаёзди. У вертолёт қўнгунча шляпасини икки
қўллаб ушлаб турди. Бир-икки сония ўтмай, мотор овози тинди. Айланаётган парраклар аста
тўхтади. Гейнц Гаусс вертолётдан учинчи бўлиб тушди.
Кичкинагина бу одам атрофга олазарак кўз югуртирди. Палмер Гауссни ҳеч қачон, ҳатто
Пенемнондда асир олинганда ҳам бунчалик ҳаяжонлангани, ўзини гуноҳкорона тутганини
кўрмаганди. Палмер қўл силкитиб, унга қараб юрди. Совуқ шамолда турган ҳолда, улар
жимгина қўл қисишди.
Банкнинг “Кадиллак”и тўсиқ ортида кутиб турган эди. Палмер Гаусснинг ёнига ўтирди ва
ҳайдовчига вертолёт бекатидан бир неча квартал наридаги “Клуб” манзилини берди. Машина
жойидан қўзғалгач, Палмер Гауссга аста бош ирғади.
— Етиб келганингиздан хурсандман, Гарри, — деди у. – Анави тиккерлар билан ишингиз
қалай?
Гаусс изтироб ичида чимирилди ва қўлларини иложсиз ёзди: — Ёмон эмас, — деди ниҳоят
немисча лаҳжасини сездирмасликка уриниб.
Палмер миллати ва келиб чиқишини яшириш учун Гауссда маҳорат етишмаслигини пайқаб,
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |