www.ziyouz.com кутубхонаси
286
— Зўр. Шу холосми?
— Унчаликмас.
— Албатта, сиз кечирим сўраш учун қўнғироқ қилаётганингиз йўқ, — деди Бернс вазмин
овозда. – Сизга ўхшаган одамлар ҳеч қачон бундай қилмайди.
— Сиз менинг “тоифам”ни анча яхши ўрганибсиз, тўғрими?
— Ҳа, албатта, — жавоб берди Бернс. – Сизнинг алоҳида исмингиз ҳам бор. Сиз – ОАП сиз.
— Ким?
— Оқтанли Англосакс. Протестант.
— Жо Лумисга ўхшаб-а?
— Бўпти, Палмер. Шуми?
— ОАПлар ва яна ОАПлар борлиги тўғри. Сиз уларнинг айримларига ишонасиз.
— Келинг, гапни тугатамиз.
— Қўнғироқ қилишимга сабаб, сиз туфайли хавотирдаман.
— Ховотирингиз ҳам ўринли. Эртага эрталаб мен сизни бурдалаб ташлайман.
— Мак, мени сизнинг шахсий эҳтиётсизлигингиз хавотирга солади. Менга бир фикр тинчлик
бермаяпти. Сиз ҳаммани битта торозида ўлчаяпсиз.
— Нима?
— Тушунтириш шартми, Мак? Сиз ақлли одамсиз-ку? Сиз ОАПларнинг бир гуруҳи билан
яширинча, иккинчиси билан – очиқчасига битим тузиб ишлаяпсиз. Бироқ сиз ҳаммани Жет-
Техга қўйдингиз, ҳаммани улар ҳисоблашиши шарт бўлмаган махфий битимга қўшиб
қўйдингиз.
— Ўз ғамимни ўзим ейишимга рухсат беринг, Палмер.
— Буни сиз кўнгилдагидек қилолмайсиз. Ўзингизни бир дақиқага Лумиснинг ўрнига қўйиб
кўринг. У сизда нимани кўради? Унга қандайдир фойда келтирувчи эпчил ишбилармон зарур.
Ваколатингиз тугагач, сиз ким бўласиз? Уни сиз билан қанақа расмий битимлар боғлаб туради?
ЮБТК эса сизни очиқчасига ёллайди. Бу – ҳаммага маълум нарса. Агар бизга ишингиз ёқмаса,
сиздан ажралмоқчи бўлсак, сизга шартномада қолган муддат учун ҳақ тўлашимиз керак.
Лумис-чи, у ҳам тўлайдими? Унинг сизга, аслида, “хайр” дейишдан бошқа қарзи борми?
Бернс индамади. Кейин:
— Ташвишланманг. Ўйиндан бир қадам олдинда юриш учун ақлим етади, — деди.
— Агар бирорта ақлли одам бўлса, у ҳақиқатан ҳам сиз. Бироқ, Мак, ҳозир айтмоқчи
бўлганим сиз учун ўта даҳшатли бўлмаса керак. Ўйин шарти ўзгарди.
— Тушунтириброқ гапиринг.
— Ўйин ўзгарди. Аввалги, ҳаммамиз ўйнаган ўйин. Мен уни ўзгартирдим.
— Нима?
— Мен билганимча айтдим, Мак. Яна битта маслаҳат беришим мумкин: эртага кундузи, соат
учу ўттизларда Лумисга қўнғироқ қилинг.
— Нима учун?
— Унгача ҳаммаси равшан бўлади. Янги ўйинни тушунган заҳотингиз ҳеч иккиланмай, мен
билан гаплашинг. Агар сиз олдиндан мўмин бола бўла олсангиз, мен ҳамиша ўйинда сизнинг
ақлингиздан фойдаланаман.
— Палмер, нима деяпсиз?
— Айнан шундай, — қатъий гапирди Палмер. – Рақиб сифатида сиз ўта қимматли инсонсиз.
Эртага, пешиндан кейин нима бўлганини кўрганингиздан кейин, байталингизга ҳам бир қараб
қўясиз. Кейин менга қўнғироқ қилинг.
— Учу ўттизда қандай воқеа рўй беради?
— Айнан ўша пайтда эмас, шу вақт атрофида, — унинг гапини тўғрилади Палмер. Агар
кўрсатилган пайтда ҳам иштиёқингиз бўлса, мени бурдалаб ташлаш учун вақт топа оласиз.
У гўшакни жойига илди.
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |