www.ziyouz.com кутубхонаси
282
— Бир сония, қараб кўраман...
Чамаси, аёл телефондан нари кетди.
Палмер Хейгенки ухлаётган экан, мен ҳам бироз мизғисам бўларди, деб ўйлади. У ҳозир
неча ёшда, 58 ёки 59 ми? Кўрпада ағанаб ётадиган даражада қари эмас у.
— Алло? — гўшакдан уйқусираган овоз эшитилди.
— Генерал Хейген? — деб сўради телефончи қиз.
— Мен.
— Гапиринг, жаноб.
Палмер оғзини очишга улгурмади.
— Бу қайси Вудс Палмер? — биринчи бўлиб гап бошлади генерал.
— Сен нечтасини биласан, Эдди?
— Худойим-е, отанг вафот этганини унутибман. Қаттиқ ачиндим, Вуди.
— Бу гапга анча бўлди. Мен ҳозир Нью-Йоркдаман.
— Биламан. Мен шаҳарда бир неча марта бўлдим. Ёнингга кирай дедиму, сен ҳалол
одамларнинг пулини шилиш билан ўта банддирсан, кекса омадсиз билан учрашишга вақтинг
йўқдир деб ўйладим.
Палмер истеҳзоли жилмайди. Қарши таклиф у кутганидан ҳам паст эди.
— Бўлмағур гап. Қирқ минг. Ҳеч қанақа акциясиз.
Орадан ўн дақиқа ўтгач, эллик мингга келишилган ҳолда суҳбат тугади. Палмер режасини
яна бир солиштириб кўрди ва тўғридан-тўғри рақам терди.
— Тим, бу — Вудс Палмер.
— Жин урсин, Паскода нима қилиб юрибсан?
— Мен Нью-Йоркдаман. Мен...
— Сен Нью-Йоркдан қўнғироқ қиляпсанми? — ҳайрон бўлди Тим.
— Уйғотиб юборган бўлсам, узр.
— Бир неча соат олдин уйғонганман, — гапини бўлди Тим. — Жуда бўлмаганда, бир неча
дақиқа олдин. Эшитяпсанми? Жейнга бирор нарса бўлдими? Нима гап?
— Ҳеч нарса бўлгани йўқ. Мен яқинда у билан суҳбатлашдим. Сени қаердан топишни
тушунтириб берди. Ҳаммаси жойида. Биласанми, менга баъзи бир маълумотлар керак, менинг
танишларим орасида бу ишни биладиган одам фақат сенсан. Бу... Нимадан бошласам экан?
Эркак киши, олим. Собиқ душман тараф фуқароси эди, ҳозир АҚШ фуқароси. Йирик ҳукумат
шартномаси билан хусусий тартибда фирмага ёлланган. У ҳукумат шартномасига эга бўлган
бошқа бир фирманинг таклифини қабул қилмоқчи. Унга ўз шартномаси бўйича
мажбуриятларидан бошқа бирор нарса тўсқинлик қилиши мумкинми?
Симнинг иккинчи томонида бироз жимлик чўкди. Кейин:
— Буни сенга қандай даҳли бор?
— Иккала фирма ҳам биз билан ишлайди.
— Бу сабаб бўлолмайди, қария.
— Тим, мени қизиқтираётган нарса махфий ҳисобланадими? — сабрсизлик билан сўради
Палмер.
— Ундай эмас. Лекин мен ҳар гал тадқиқот раҳбари бошқа жойга сакраб ўтганда хушёр
тортаман.
— Сакраб ўтмайди. У битта жойда деярли ўн беш йилдан буён ишлаяпти.
— Бошқа ишга ўтишига сабаб нима?
— Пули, эркинлиги кўп.
— Мен ўйламайманки, у...
— Тим, мени у АҚШ фуқаролари каби барча ҳуқуқларга эга бўладими-йўқми — мана шу
қизиқтиради, холос. Ёки бундай ҳолда уни ишлаб турган жойига михлаб қўювчи бемаъни қонун
моддалари ҳам топилиб қоладими?
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |