www.ziyouz.com кутубхонаси
278
— Ўзимни ёмон ҳис қилаяпман.
— Виски ва шампан виносиданми?
— Сотқинликдан ҳм.
У чимирилди:
— Сотқинликдан?... Мак Бернсми?
— Сен ўта сезгирсан. Лекин бу билан мени ҳайратда қолдирасан дея олмайман. — Палмер
сутли стаканни олди. — У кўпдан бери, ҳатто мен бу ерга келмасимдан аввал ҳам Жет-Техга
хизмат қилган.
— Қўлингга нима қилди? — сўради у.
Палмер қовоғини солди.
— Нима қипти?
— Вудс, нега сўраётганимни билиб турибсан. Ўнг қўлингга нима қилди? Бўғинлари қизариб,
шишиб кетибди.
Палмер ҳорғинлик билан елкасини қисди:
— Мен уни уриб юбордим.
— Бэркхардтними?
— Бэркхардтни? — Палмер унга синчков тикилди: — Жин урсин, бу гапни қаердан олдинг?
— Ана шу илоннинг инига сени айнан ўша тиқиштирди, — деди аёл. — Ҳа-а, тушундим. Сен
нишонни нотўғри олгансан. Бернсни.
У тилини айлантиришга ҳам ҳоли келмаётганди. Шунинг учун бироз жим турди. Кейин:
— Бўлиши мумкин, — деб қўйди.
— Демак, жамғарма банкларига қарши ватанпарварлик руҳидаги кураш бошданоқ сохта
бўлган.
— Ундай эмас. Шунчаки, Жет-Тех уларга қўшимча куч ташлади.
— Гапингни қара-ю! Ярим кечагача ўтказилган йиғилишлар, штатнинг ҳамма қишлоқларида
ўтказган кўнгилочар саёҳатларинг, кеча-ю кундуз уйда бўлмасликларинг... ҳаммаси бир пул
бўпти-да?
У бошини кўтариб, Эдисга қаради.
— Эдис. — У жим бўлди. — Эшит. — Унинг қўли қандайдир тушуниксиз ҳаракат қилиб, яна
тиззасига тушди. — Мен Нью-Йоркка келганимда ўйин бошланган, карталар тарқатилган эди.
— Тушунаман. — Аёл унинг қўлидан бўш стаканни олиб, стол устига қўйди. — Сен жамғарма
банклар ўйинини кўзда тутяпсанми? Уларнинг картасиними?
У жимгина бош ирғади.
— Бироқ, чамаси, яна битта ўйин олиб борилган, — гапда давом этди Эдис. — Сен... — У
жим бўлиб қолди.
— Ҳа?
— Ҳеч нарса. — Аёл унинг қаршисига ўтирди. — Умуман, ... га қалайсан? — Аёл гапни кескин
тўхтатди.
— Нимани сўраяпсан?
Эдис бошини силкиди.
— Аҳамияти йўқ. Бошқа пайтда...
Палмер аёл ўзига синчковлик билан тикилиб турганини пайқади. У гўё тузукроқ кўриб олсин
дегандек, қаддини ростлади. Бироқ бундай ўтиришга қурби етмади. У қимирлашга ҳоли
келмаётган бўлса ҳам ухлайдиган аҳволда эмаслигини билиб турарди. Мана шундай ҳаракатсиз
ўтириб, ниманидир кутиш керак бўлса, у жон деб ўтираверарди. Лекин нимани кутаяпти?
Палмер тушуна олмасди.
— Ҳаммасиниям аҳамияти йўқ, — Эдис ўзига-ўзи гапираётгандек, ўйчанлик билан секин сўз
бошлади. — Битта нарсадан ташқари. Энди нима қилмоқчисан?
Палмер елкасини қисишга уринди. Енгиб бўлмайдиган ҳафсаласизлик ҳаракат қилишга
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |