www.ziyouz.com кутубхонаси
275
Палмер аввалига рад этди, кейин стаканни чап қўли билан олди. Вискига бироз диққат
билан қараб туриб, кейин бир неча марта хўплади. Бироқ бундан ҳам тинчланмади. Стаканни
стол қиррасига қуймоқчи бўлганди, эплай олмади. Стакан гиламга тик тушиб, ичидаги
суюқликнинг бир томчиси ҳам тўкилмади.
Бу ғайритабиий ҳолат Палмерни ҳайратда қолдирди. Ахир, идишдаги суюқлик тўкилиши
керак-ку, шундай эмасми? У тирсакларини тиззаларига тираганича, эгилиб гўё бутун танасини
чайқатаётган ички титроқни босишга уринди.
— Сен ўзингни жағи синган одамдай тута оласанми? — сўради Виржиния. — Ичишга тобинг
қалай?
— Менинг жағим синган, — тан олди Бернс. У кўп йиллар тил ўрганганини унутиб, ўз
шевасида, қаттиқ изтироб ичида гапирди. — Уларнинг шаҳар ташқарисидаги биринчи тоифали
клубларидан, фақат оқларга аталган меҳмонхоналаридан, курортлари, мактаблари, яҳудийлар
ва католиклар учун чекланган коллежларидан, лаънати ижара битимларидан, тушлик
қилинадиган ва қимор ўйналадиган клублардан кўнглим айнийди.
— Гапимни эшит, — Бернс давом этди. — Сен қанчалик ақилли қиз бўлмагин, ҳали буларни
билиб олишинг керак. Вик мени тентак, деб ҳисоблайди. У ҳалиям биз билан бирга бирор иш
қилишим мумкин, деб ўйлайди. Бекорларни айтипти. Бизни ҳурмат қилишга, бизга бўйсунишга
мажбур қиладиган битта восита бор, холос. Бу — этигимиз билан башарасига тепиш! — У
кутилмаганда бақириб юборди. — Ва, сингилгинам, бунга жуда оз вақт қолди, агар сен....
— Мак, Мак, Мак! — Виржиния унинг елкасига қулини қуйиб, орқага, диван суянғичига
итарди. — Илтимос, жим бўл.
Бернс шу заҳоти ўрнидан сакраб туриб, эҳтиёткорлик билан жағини пайпаслади.
— Агар сен Нью-Йоркдаги бизга тегишли нарсалар бир тунда ихтиёримизга ўтиб қолган деб
ўйласанг, тентак бўласан, — у Виржинияга мурожаат қилди. — Биз уларни қонимиз билан
қўлга киритганмиз. Ҳар бир қаричини. Бизни бир-биримизга — итальянларни ирландларга,
яҳудийларни негрларга, пуэрто-риколикларга гижгижламаган, деб ўйламагин. Бироқ биз энди
уни қўлга киритдик. — Палмер Бернс қўлини юқори кўтариб, мушт қилганини кўрди.
— Биз уни қулга олдик. Протестантлар бу шаҳарни унда яшовчи одамлардан қайтариб
олишолмайди. Вестчестрдаги олмиш минглик уй-жойлари, Фэрфилддаги ажойиб дала
ҳовлилари, Шимолий қирғоқдаги шунга ўхшаш қимматбаҳо қўрғонларини ҳам қайтариб
олишолмайди. Биз ўзимизнинг хусусий шаҳримизга эгалик қиламиз, азизгинам. Шунингдек,
бошқа бир қанча шаҳарларга ҳам эгалик қиламиз. Чикагодаги истаган полякдан сўра. Сан-
Франциско портидаги истаган мичмандан сўра. Жин урсин, Калифорнияда эса биз банкка ҳам
эгалик қиламиз. — Бернс гўё энди кўргандек, Палмерга қиё боқди. — Хелло, Палмер, — деди у,
— ютқизганларга салом.
Бир сонияга Палмер унга индамай қараб турди. Кейин кулиб юборди. Бироқ кулгиси дарҳол
сўнди, чунки вазият куладиган даражада эмасди. Палмер ўнг қўли кафтини пастга қаратиб
олдинга чўзди:
— Хайл Бернс!
Яқиндагина бўлиб ўтган воқеадан оппоқ оқариб кетган Бернснинг юзи бўғриқиб, қип-
қизариб кетди. У ўрнидан туришга интилди, лекин яна диванга йиқилди. Башарасини
тириштирганча, пешонасини ушлади.
— Ярамас, — ингради у.
Палмер ошхонага чиқди. Сочиқ топиб, унга тўрт бўлак музпарчасини ўради ва Бернснинг
ёнига қайтди.
— Оғриётган жойингга қўй, — деди уни Бернсга узатиб. — Уриб юборганимдан афсусдаман.
Кўп йиллардан буён биринчи марта ўзимни бошқаролмай қолдим.
— Эшитяпсанми? — сўради Бернс Виржинияга мурожаат қилиб. У музли сочиқни пешонасига
қўйиб, афтини буриштирди. — У айнан нимадан афсусланаётганини эшитяпсанми? Ўзини
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |