www.ziyouz.com кутубхонаси
271
Йўқ, деди у ўзига ўзи, Эдис ниманидир гумон қилиши мумкин, лекин аниқ бир гап билмайди.
Бироқ ЮБТКни кузата бориб, Жет-Техни қўлга олишда қатнашганини билса, шундай бўлиши
тайин, у эрига жуда кучли тазийқ ўтказилганини англайди.
Бир соат, узоғи билан икки соатда у Бернсга жавоб бериши керак. Палмер стаканни
кўтарганича, залнинг эшиги ёнига борди. Рақс майдони атрофига қўйилган столларни одамлар
ўраб олган, улар иштаҳа билан таомларни тушириб, идишларни бўшатишарди. Залда бир неча
жуфт рақс тушарди. Уларнинг орасида аллақачон мусиқа оҳангини англамай, ўзича рақс
тушаётган, ўйинни бошлаб берган қариялар ҳам бор эди.
Палмер ҳайрат билан нима учун Бернсга жавоб беришни пайсалга солаяпман, деб ўйлади.
Бу жавоб қандай бўлиши икковига ҳам маълум, ахир.
Палмер қишлоқдан келган, тижорат банки занжирининг қудратли ҳалқаларидан бири бўлган
бир тадбиркор банкирни кузата бошлади. У бруклинлик демократ конгрессчи ва “Меррей
Хилл”даги Жим Мадигалга яқинда бўлиб ўтган қандайдир узундан узоқ воқеани куйиб-пишиб
гапираётганди. Улар Палмердан бир неча қадам нарида туришар, кўринишдан гўё қадрдон ака-
укаларга ўхшар эдилар. Гап тугагач, тадбиркор бўш ликопчаларни олиб, яна таом тўлдиргани
кетди...
— ... Ярим кечага яқин менинг уйимга ўтгин, — Бернс Палмернинг қулоғига шивирлади.
Палмер кўзини пирпиратиб, сўради:
— Боришим шартми?
— Албатта боришингиз зарур.
— Мен шу ердаёқ сенга жавоб беришим мумкин.
— Бироқ мен сенга бу ерда кўрсатма бера олмайман, шундай эмасми?
Палмер “кўрсатма” нима бўлишини ўйлаб, индамади.
— Виржиния кўринмайдими?
— Шу атрофда. Хоҳласанг, топиб бераман.
Палмер бош чайқади:
— Ўзим топиб оламан.
— Албатта, азизим, — Бернс дўстона кулганича нари кетди.
Палмер қўлидаги вискини симирганича, қизил ипак кўйлакни қидириб, девор бўйлаб силжий
бошлади.
Гўё охири йўқдек туюлган мусиқа овози бирдан тўхтади-ю, бошқа, оҳистароғи бошланди.
Палмер залнинг нариги чеккасида, буфетнинг ёнида қизил кўйлакни кўрди.
У нотаниш эркак билан суҳбатлашиб турган Виржиния томонга йўл олди. Суҳбатдошлар стол
атрофида айланиб, ликопларини турли таомлар билан тўлдирганча, чамаси, жиддий бир нарса
ҳақида гаплашишарди. Палмер елкасига туртгач, Виржиния унга ўгирилди.
— Жаноб П...! — унинг овозида бироз кескинлик бор эди. — Мен сиз уйингизга кетдингиз
деб ўйлабман. — Сид Бэрон — жамғарма банкларининг жамоатчилик билан алоқаси бўйича
даҳо билан танишинг.
Палмер эркакнинг қулини қисди:
— Бугун халқ куйи чалинмоқда, Клэри хоним. Сизни таклиф этишга рухсат беринг.
Виржиния чала тўлдирилган ликопчани бироз юқори кўтарди.
— Умуман мен... овқатланмоқчи эдим...
Палмер унинг қўлидан ликопчани олиб, столга қўйди ва Виржинияни рақс майдонига
етаклади. Улар бир маромдаги, вазмин куй оҳангига мослаб, айлана бошладилар.
— У сенга нима деди?
Виржиния бош чайқади:
— Арзийдиган гаплар эмас, — у Палмернинг кўзларига синчков тикилди. — Мазанг
бўлмаяптими?
— Сенингча, ўзимни яхши ҳис қилишим керакми?
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |