www.ziyouz.com кутубхонаси
272
— Ҳа. Гапинг тўғри.
— Бунинг устига, ярим кечада Бернс билан учрашиб, унга ўз қароримни билдиришим керак.
У эса менга қандайдир йўл-йўриқлар бермоқчи.
— У сени рози бўлади деб тахмин қилаяптими?
— Энг ёмон ишни қилиши учун унга имконият бердим деб ўйлайман, — Палмер бу гапларни
аёлнинг қулоғига айтиш учун уни ўзига тортди. — Мен ҳамма нарсадан: ишдан бўшаб,
оиламдан ажралганимдан кейин, бошқа бирор жойда кўнгилдагидек яшашимга етадиган пул
билан қолганимдан сўнг қандай бўлишимни тасаввур қилиб кўрдим.
— Бирорта серқуёш оролдами?
— Шунга ўхшашроқ, — тан олди у. — Сен билан бирга.
— Ажойиб ғоя. Ишончсиз, амалга ошмайдиган...
— Кўпчилик ажойиб ғоялар ҳамиша ана шундай бўлади. — Улар бир қанча вақт мусиқага
мослаб жимгина айландилар. — Нега шундай? — Ниҳоят сўради Палмер. — Нега бу ғоя
ишончсиз?
— Узоқ тушунтиришга вақт сарфламасдан, лўнда қилиб айтиб қўя қолай: чунки сен ҳеч
қачон бундай қила олмайсан...
Мусиқа овози тинди. Улар рақс майдони ўртасида ҳаракатсиз туриб қолдилар. Оркестр яна
куй бошлади. Палмер бу мусиқага қачондир Виржиния билан рақс тушганини эслади.
— Эсингдами?
— Жим бўл, — ўйнаётган Виржиния унинг пинжига тиқилди. — Вудс, ниҳоят у гап бошлади.
— Сен Бэркхардтнинг ўрнига ўтсанг, нимаси ёмон? Сен, ахир, энг юқори малакага эгасан-ку? Бу
сен ЮБТК учун амалга оширмоқчи бўлиб юрган режаларингни бажариш учун имконият эмасми?
— “Мен билан бўл ва сираям қўрқма”, — Палмер такрорлади. У бироз чайқалиб кетди ва
оёқлари ўзига унчалик бўйсунмаётганини пайқади.
— Вудс!
Аёл тўхтади. Палмер жим бўлди.
— Давом этавер, — деди Палмер ҳиссиз овозда.
— Шахсан мен учун ҳеч нарса йўқ, азизам, — у Бернсга тақлид қилиб, жилмайди. Ё шахсий
бирор нарса борми?
Виржиния ўгирилиб, рақс майдонидан чиқиб кетди.
Эллик еттинчи боб
Палмер эллик тўққизинчи кўча бўйлаб шарқ томонга кетаётганини англади. У бу жойларга
қандай келиб қолганини эслай олмасди. Апрел ойининг бошлари бўлса ҳам изғирин шамол
кийимларни тешиб ўтаётгандек. У ҳатто Палмернинг қалин пальтосидан ҳам ўтиб, баданига
игна санчяпти. Палмер Мэдисон-авенюдан ўтаётиб, ўйинчоқлар дўконининг ойнаси ёнида
туриб қолди. У витринага қўйилган “Стен” фирмаси ишлаб чиққан кичкина милтиқ нусхасини,
“Бофорс”нинг ўйинчоқ зенит замбарагини, Томпсонларнинг пулемётини, ярим автомат “М—1”
милтиғини, Люгернинг охирги моделини, Шмейссернинг тўппонча — автоматини ва бошқа
ўйинчоқ қуролларни эринмасдан томоша қилди.
У қаддини ростлаб, шамолга қарши, шарқий йўналиш бўйлаб юриб кетди.
Албатта, дея мулоҳаза қиларди у Парк-авенюни кесиб ўтаркан, Виржиния мутлақо ҳақ.
Унинг учун танлашга ҳеч қанақа имкон йўқ эди. Ҳар қандай имконият ҳам унга мақбул
бўлаверади. Бироқ нима учун Виржиния мутлақо ҳақ бўлиши керак? Нима учун, сўради у
ўзидан, ноҳақ бўлиши мумкин эмас?
Палмер “Недик” қаҳвахонасининг эшигини очиб, баланд ўриндиқлардан бирига ўтирди.
— Қора қаҳва.
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |