www.ziyouz.com кутубхонаси
280
— Зарур. Ҳамма деталлар Швейцария соатидагига ўхшатиб жойига қўйилиши керак...
Эллик тўққизинчи боб
Кеч юз кўрсатадиган қиш қуёшининг дастлабки нурлари соат саккизларда жимжимадор
бетон шакллар орасидан ёриб ўтди. Орадан яна бир соатлар ўтгандан кейингина ёзув столи
устига бетартиб ёйилган китоб ва қоғозлардан бош кўтарган Палмер янги кун бошланганини
пайқади.
Эдис эрига яна бир марта қаҳва тайёрлаб, тунги соат учда уйқуга ётди. Палмер совуқ ва
бемаза қаҳвани охиригача ичиб, бармоқлари билан сочларини тараганича, стул суянчиғига
ясланди. Ичкари хоналардан болаларнинг овози келарди. У стол устидаги қоғозларни
йиғиштириб, уларга тикилиб қолди.
Кундузги совуқ тузган барча режаларини чиппакка чиқарадиганга ўхшарди. Палмер бўш
идишдан финжонга яна озгина қаҳвани сирқитиб қуйишга уринди. Кейин икки босқичдан
иборат режалари туширилган қоғозларни яна қайтадан ўқиб чиқди. Шубҳа-гумонлар ичини
кемирганича ўрнидан турди ва қотиб қолган оёқлари ҳамда белини ёзиш учун турли
ҳаракатлар қилиб, стол атрофида айлана бошлади. Кеча уйга қайтгандаги чарчоқ яна
оёқларини сирқиратишга тушди. Кўйлаги танасига ёпишиб, енгларининг четлари кирланиб
кетибди. Палмер керишмоқчи бўлди ва бор қуввати уни тарк этаётганини англади. У вақтни
билиш учун қўлидаги соатга қараб, телефонда бажариладиган ишларни фақат бир соатдан
кейин бошлаш мумкинлигини аниқлади. Стол ёнига ўтириб, кафтлари билан юзларини
ишқалади. У Эдиснинг:
— ... ечиниб, ўринга ёт, — деган овозини зўрға эшитди.
У секин ингради. Хаёлида қумга кўмилгану қум кўзлари, ёқасидан кириб, бутун гавдасини
тўлдириб қўйгандай туюлди. У қийналиб, кўзларини очди ва минғиллади:
— Соат неча бўлди?
— Ўн бўлди. Вудс, илтимос...
У ниҳоят бутунлай уйғониб, гавдасини кўтарди.
— Ярим соат вақт йўқотибман, — деб минғирлади. — Марҳаматли худойим. Кейж хонимга
айтинглар, яна қаҳва қайнатсин.
— Вудс.
Ўгирилиб хотинига қаради. У ҳам атиги бир неча соат ухлаган бўлса-да, кўриниши
қандайдир гинали, аммо яшнаб турарди. Кийиниб, бўяниб ҳам улгурибди. Буларнинг ҳаммаси
Палмерга танасидаги ўта оғирликни яна қайта ҳис этишга мажбур қилди.
— Нима дейсан? — сўради у.
— Азизим, бугун шанба. Сен...
— Ҳечқиси йўқ. Бернс душанбагача кутиши мумкин. Мен эса кутолмайман. Илтимос, янги
қаҳва бер.
— Кейинроқ бироз ухлаб оласанми?
— Албатта. Илтимос, болаларни бу ёққа киритма.
— Улардан бирортаси жонингга тегдими?
— Йўқ. Майли. Илтимос, қаҳва.
— Бир дақиқа. — У қаҳва қайнатадиган идишни олиб, чиқиб кетди.
Палмер сигарет чекди. Тутун шу лаҳзадаёқ тинкасини қуритиб, кўнглини айнитди. Бироқ шу
заҳоти танасига куч қуйилаётганини ҳис қилди.” Палмер зудлик билан ишга киришди. У Жет-
Технинг илмий-тадқиқот маркази жойлашган Ўрта Шарқдаги шаҳар билан шахсан телефонда
гаплашиш учун буюртма берди. Тажрибахонада ҳеч ким йўқ экан. Маҳаллий маълумот
хизматидагилар Гейнц Гаусснинг уй телефони рақамини тезда топа олмадилар. Кейинроқ
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |