www.ziyouz.com кутубхонаси
283
— Бизнинг мамлакатимиз эркин мамлакат, қария. Ҳатто унинг учун ҳам. Бироқ айтиб
қўйишим керак: юқори даражадаги ҳар қандай ҳаракат Пентагон ва ҳукумат доираларида
қизиқиш уйғотади. У қандайдир машиначи ёки чилангар эмас-ку?
Палмер салгина жилмайди.
— Мен умуман, кимнингдир оёғидан чалмоқчи эмасман, — ёлғон гапирди у, — бироқ у
бунчалик аҳамиятга молик одам деб ҳам ўйламайман.
У соатга қаради. Телефон рақамини қидиришга кетган вақтларни ҳам ҳисоблаганда мулоқот
деярли соат ўн биргача чўзилибди. У гўшакни кўтарди ва Гейнц Гауссснинг телефон рақамини
терди.
— Алло?
— Гаусс, Яна Палмерман.
— Қўнғироқ қилганингиздан хурсандман. Жуда кўп гаплар айтилмай қолиб кетди.
— Бошқа ҳеч нарса қолмади. Жет-Тех билан шартномангизни бузганингиздан кейин сиз
эллик минг акция билан бирга беш йилга Янги шартнома оласиз.
— Бироқ сиз ... Акциялар? Эллик минг? – немис жим бўлиб қолди. Кейин: — Қайси
фирмадан? – деб сўради.
— Ҳамма гапни душанба куни, тамадди пайтида айтаман.
— Бу ±ққа келмоқчимисиз?
— Бундай қилолмайман, — Палмер тушунтира бошлади. – Бу ўта бемаънилик бўлар эди.
Бундан ташқари, сиз билан бирга яна битта одам бўлади. Сизни тушунадиган одам. Нью-
Йоркнинг ишбилармонлар даҳасидаги “Клуб”да тамадди қилишга қалайсиз? Сиз душанба куни
эрталаб учиб, Айдл-уайлддан Уолл-стритгача вертол±тда келишингиз мумкин. Мен сизни ўша
ерда кутиб оламан.
— Маарҳамат, ҳаммаси шунчалик тез юз бераяптики... Мен кўпроқ нарса билишим керак.
— Билиб оласиз. Душанба куни тамадди пайтида.
— Бироқ мен нимани баҳона қиламан, ўзимнинг...
— Қулоқ солинг, — унинг гапини кескин бўлди Палмер. – Сиз ахир, уларга ҳар бир дақиқа
вақтингиз ҳақида ҳисоб бермайсиз, тў-рими?
— Албатта, йўқ. – Гаусс кутилмаганда унинг гап оҳангига ўхшаш кескинлик билан жавоб
бериб, аввалги шубҳаланувчанлигини ювишга уринди. — Ҳечам ҳисоб бермайман.
— Нима бўлганда ҳам сиз билан олдиндан муҳокама қилинадиган бошқа нарса бор, — давом
этди Палмер. – Бу, ҳм, ҳалиги, сиз айтган тадқиқотлар. Булар сизнинг шахсий ишингиз бўлгач,
уларни бошқа жойга бемалол ўтказишингиз мумкин, шундай эмасми?
— Бироқ Палмер, сиз буни янги компания билан муҳокама қилмаган бўлсангиз керак?
— Албатта, йўқ. Ҳамма тадқиқотларингиз битимнинг ҳал қилувчи омиллари бўлади.
— Мен ҳаммасини ±зиб қўйганман, — деди Гаусс. – Булар менинг шахсий журналларим.
Улар қолиб кетган тақдирда ҳам бегоналар ҳеч нарсани тушунмайдилар. Бироқ ҳар қандай
ҳолатда ҳам мен ҳамма зарур маълумотларни ±ддан биламан.
— Нью-Йоркка учиб келадиган эрталабки самол±тлар жадвалини биласизми?
— Менимча, тўққизда ва ўн бирда.
— Соат тўққиздагига олинг. Бу Нью-Йорк вақти билан ўн бўлади. Айдл-уайлдга соат ўн биру
ўттизда, Уол-стритга эса пешинда етиб келасиз. Мени ўша ердан топасиз.
— Дўстим, буни шунақанги жадаллик билан амалга оширишим зарурми?
— Мен ўйлайманки, — Палмер овози иложи борича дабдабали чиқмаслигига ҳаракат қилди,
– ўйлайманки, сизнинг ишингизга халақит берадиган ҳар бир кун, бошқа олимлар
меҳнатингизни инкор қиладиган санага айланиб қолиши мумкин.
— Жуда яхши гап, — қуруққина қилиб деди Гаусс. – Бироқ мен жуда ҳам билишни хоҳлар
эдимки, бирданига менинг ишларим нима учун сизни бунчалик қизиқтириб қолди?
— Сабаби кўп. Сизнинг айрим кўнгилсизликларингизга нисбатан ўзимда масъулият ҳис
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |