Исминг айтиб чиқар куртаклар, Исминг айтиб чиқади қуёш



Download 51,95 Kb.
Sana25.02.2022
Hajmi51,95 Kb.
#309371
Bog'liq
Эй, Ватан


ЭЙ, ВАТАН!
Исминг айтиб чиқар куртаклар,
Исминг айтиб чиқади қуёш.
Исминг айтар жангчи юраклар,
Кураш чоғи тугаса бардош.
Эй, қалбимнинг онаси, Ватан!
Хуршид Даврон

Ватан. Бу сўзни эшитганда юракларда ажиб бир ғурур ва хаяжонни ҳис этамиз.


Ватан. Тунлар бедор ухламай меҳр билан аллалар айтган мунис ва меҳрибон онамсан!
Ватан. Менинг бахт-у иқболимни ўйлаган, қўллари меҳнатдан қаварган бағри кенг отамсан!!
Мени кўрганда кўзлари меҳрдан ёнган шўх-шаддод опа-синглимсан!
Мени ор-номусим деб авайлаган, гоҳо билиб-билмай кўнглини оғритиб қўйсам, жилмайибгина кечирган танти ва мард оғамсан!
Илк қадамимдан ҳайратланган, қувонган, дуолар қилиб бахтимни, умримни тилаган бобомсан!
Илк сўзларимдан завқ олган “оппоғим”, “энам” деб эркалаган момомсан!
Кўзларимни қувнатган, менга куч-қувват ато этган боғ-у роғимсан, ғурурдан мағрур кўксини кериб турган таянчим-тоғимсан.
Ватан.Тонгда ҳеч кимга айтмаган тушларимни тинглаган ирмоқларим, барчага бирдек ҳаёт бахшида қилган дарёмсан!
Ватан. Сени, сенга бўлган меҳр-муҳаббатни сўз билан таърифлаб, қалам билан чизиб бўлмайди.
Ватан шу қадар азизки,уни инсон умр бўйи эъзозлаб севади. Унга бўлган меҳр-муҳаббат, садоқатнинг ўлчови бўлмайди. Бир китобда ўқиган эдим.
“Биз ўзимиз билан тариқча нарса олганимиз йўқ. Ватанни олиб кетиб бўлмайди. Агар Ватанни хуржун каби олиб юриш ва ташлаб кетиш мумкин бўлганда, у сариқ чақага ҳам арзимасди”.
Ҳар бир давр ижодкорлари Ватан туйғусини, унга бўлган меҳр-муҳаббатни сатрларга тизаверади, аммо уни ҳеч ким меъёрига етказа олмаган.
Аммо, Ватанни севиш, айниқса, уни амалда намоён қилиш унчалик осон иш эмас...
Буни халқимизнинг асрлар давомида орзу-ният қилиб, интилиб келгани – юрт озодлиги, ҳурлиги йўлида ўз жонларини бахшида этган Тўмарис, Широқ, Спитамен, Жалолиддин Мангуберди, Нажмиддин Кубро жасоратида, “Ватан учун”- дея жангга кирган қанчадан қанча мард, жасоратли ўғлонлар тимсолида кўришимиз мумкин.
Ҳеч ёдимдан чиқмайди. Акамнинг никоҳ тўйи эди. Куёв жўралари билан келиннинг дугоналарига бир уйга жой қилишди. Даврани қизитиш учун бир абжирроғи қоғозга саволлар ёзиб, йигит-қизларга тарқатди. Биз ҳам қизиқиб эшикдан, деразадан мўралаб турибмиз. Акамнинг Афғонистонда ҳарбий хизматни ўтаган Эшдавлат исмли дўстига “Энг азиз неъмат нима?” деган савол тушди.
Эшдавлат ака саволни баланд овозда ўқиди-ю, бирпас жим бўлиб қолди. Назаримда, бўғзига нимадир тиқилгандай бўлди. Даврадагилар “нон”, “китоб”, “дўстлик” сўзларини айтиб ёрдамлашган бўлди. У киши ўзини тутиб олди, кўзларидан оқаётган ёшларни рўмолчаси билан артди.
-Дунёда энг азиз неъмат, бу “Ватан” дир, -деди.
Негадир бу сўзлар менинг мурғак қалбимда чуқур из қолдирган эди. Шунда англаганим- тинч ва обод Ватанда яшаш ҳам, уни севиш ҳам бахт экан.
Бир йили уруш қатнашчилари билан ўқувчилар учрашуви ўтказдик. Учрашувга Афғон уруши қатнашчиси Эркин Шойимовни ҳам таклиф қилдик.
Фахрийлар урушнинг даҳшатли оқибатлари ҳақида, инсон ҳаёти учун тинчликнинг аҳамияти ҳақида гапириб беришди.
Ўқувчилардан бири Эркин акага савол берди.
-Сиз Ватанга қайтаётганингизда ўзингизни қандай ҳис этдингиз?
Раҳматли Эркин аканинг кўзлари ёшга тўлиб деди:
-Дунёда Аллоҳнинг бизга атаган буюк туҳфаси бор. Буни ҳар доим ҳам англайвермаймиз. Бу – Ватан.
Унинг гўзал табиати, осмонўпар тоғлари, дала-даштлари, бепоён қирлари, бебаҳо маъданларидан тортиб, оддий тупроқ кўчалари, майса-ю тиканлари билан азиздир.
Бизга Ватанга қайтиш буюрилганда қулоқларимизга, самолётдан тушганимизда кўзларимизга ишонмадик. Биласизларми, самолётда келган барча аскарлар Ватан тупроғини ўпиш учун, уни қучиш учун ерга ётиб олгандик, тушган жойимиз бетон бўлса ҳам аҳамияти йўқ. У – Ватан эди. Ватанга омон қайтмоқ, унинг бағрида яшаш қанчалик бахт бўлса, унинг бағрида ўлмоқ ҳам шундай бахтдир. Буни таърифлаб бўлмайди, фақатгина ҳис қилиш мумкин.
Тинчликнинг нақадар улуғ неъмат эканлигини уруш йилларида болалиги кечган ота-боболаримиз ҳикояларидан англаб олганмиз. Шоир Йўлдошбек Кенжа таърифлаганидек:
Уруш... Бу сўзни айтганда тил музлайди,
Уруш... Бу сўзнинг либоси қоп-қора.
Эртага 9-май – Хотира ва Қадрлаш куни. Энг яқин қадрдонларимизни ёдга оламиз. Халқ манфаати учун меҳнат қилган, эл-юрт ҳурматига сазовор бўлган, юрт озодлиги дея курашларда ҳалок бўлган кишилар хотирланади. Марҳумларни ёд этиш, тирикларни шод этиш – бу куннинг асосий маъносини белгилайди.
Ватан азиз, жасорат мангу.
Йиллар ўтаверади, аммо халқ ўзининг асл фидойи фарзандларини унутмайди. Улар қайси касб эгалари бўлишидан қатъий назар хоҳ ўқитувчи, хоҳ шифокор, хоҳ муҳандис, ё олим, ёки Ватан сарҳадларини қўриқлаётган посбонларимиз бўлсин. Уларнинг ҳаёти, жасорати бизга ибрат бўлиб хизмат қилаверади. Фарзандларимиз қалбида Ватанга муҳаббат, садоқат уруғини экишга фидойиликка чорлайверади.
Бугунги ёш авлод боболаримиз жасорати, садоқатидан ўрнак олиб, илм- фан чўққиларини эгаллашга, жаҳонга Ўзбекистон аталмиш жаннат юртининг донғини достон қилишга, энг ривожланган мамалакатлар қаторига қўшиш ва истиқболини кўриш учун бор кучини сарфлайди.
Ўқувчиларимнинг ижодий дафтарини варақлайман:
Бу – ҳақиқат, қилмайман инкор,
Томчи сўзим бўлмас балки кўл.
Ватан, сенга муҳаббатим бор,
Танти деҳқон ҳосилидек мўл.
( Эшбўриев Шерали )
Ёки:
Ватан, сени нега севмайин,
Сен-орим, ғурурим, қалбим қўрисан.
Нега довруғ солмай дунёга
Сен-меҳр, ҳам сеҳр иймон нурисан.
( Кенжаева Севинч )
Дафтарда битилган сатрлар ёшларимиз ўз аждодлари билан ифтихор қилиши баробарида, фарзанд бўлиб Ватаннинг шаънини кўтаргиси, улуғлагиси келади. Албатта, бундай шарафга эришиш учун ҳаракат қилишларига ишонаман.
Рисолат Жуманазарова,
Қамаши.

Рисолат Жуманазарова. 1966 йилда Қамаши тумани Наймансарой қишлоғида туғилган. Қарши педагогика институтининг ўзбек тили ва адабиёти факультетини тугатган. Ҳозирги кунда Гулистон қишлоғидаги 95-мактабда олий тоифали методист муаллима бўлиб фаолият олиб бормоқда. Ижод намуналари матбуот саҳифаларида эълон қилинган.”Кўнгил уйини безар” номли китоби чоп этилган.
Download 51,95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish