ИСЛОМ КАРИМОВ НОМИДАГИ
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ТЕХНИКА УНИВЕРСИТЕТИ
МУҲАНДИСЛИК ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ФАКУЛЬТЕТИ
“БИОТИББИЁТ МУҲАНДИСЛИГИ” кафедраси
4-КУРС 72-17 БТМ (р)ГУРУҲИ ТАЛАБАЛАРИ УЧУН
АХБОРОТ МУРАББИЙЛИК СОАТИНИНГ МАЖЛИС
БАЁННОМАЛАРИ
ГУРУҲ МУРАББИЙИ: С.П. АБДИХАЛИКОВ
ТОШКЕНТ – 2020/2021
Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети
Муҳандислик технологиялари факультети “Биотиббиёт муҳандислиги”
кафедраси 72-17 БТМ (р)гуруҳи талабаларининг
Ахборот-мураббийлик соати бўйича мажлис
БАЁННОМАСИ № 1
03.09.2020 й. Тошкент ш.
Қатнашди: Гуруҳ мураббийи С.П. Абдихаликов 72-17 БТМ (р)гуруҳ талабалари
Кун тартибида кўриладиган масалалар:
“Сен – қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним” мавзусидаги Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 29 йиллигига бағишланган суҳбат. Хотира дарси.
Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббусда белгилаб қўйилган тўртинчи ташаббус бўйича.
Ҳафта мобайнида жамиятимизда бўлган ижтимоий ва сиёсий ўзгаришлар ҳақида маълумотлар.
Кун тартибига қўйилган биринчи масала бўйича гуруҳ мураббийи С.Абдихаликов сўзга чиқиб, талабаларни юртимиз мустақиллигининг 29 йиллиги билан табриклади ва Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 29 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги табрик сўзини ўқиб эшиттирди.
Кўксарой қароргоҳида 31 август, душанба куни Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Президент Шавкат Мирзиёев ўбек халқини байрам билан табриклаб, нутқ сўзлади. Коронавирус пандемияси туфайли бу йил Мустақиллик байрами ихчам шаклда ўтказилди. Кўксаройдаги маросим телевидение орқали тўғридан-тўғри намойиш этилди.
Байрам арафасида истиқлолни тараннум этадиган энг яхши қўшиқ ва мусиқа асарлари учун «Ягонасан, муқаддас Ватан!» республика танловининг якуний босқичи ҳамда «Энг улуғ, энг азиз», «Ранглар жилосида — она диёр», «Ватан учун яшайлик!» каби анъанавий кўрик-танловлар ўтказилади.
Барча ҳудудларда мустақиллик байрамига бағишлаб аҳолининг кенг қатламлари ўртасида маърифий учрашувлар, очиқ мулоқот ва суҳбатлар, адабий-бадиий кечалар, маданий тадбирлар ўтказиш мақсадида таниқли олимлар, ижодкор зиёлилар ва санъаткорлардан иборат маънавий-маърифий тарғибот гуруҳлари ташкил этилди.
Б иринчи Президентимиз И. А.Каримовнинг порлоқ хотирасига бағишлаб, Ватанимиз равнақига қўшган хиссалари ҳақида сўз юритилди. Гуруҳ мураббийи С.П. Абдихаликов ўз сўзида, биринчи Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов қандай шахс бўлганликлари, улар Ўзбекистон аҳлига қандай бой маданий, маънавий ва маърифий мерос қолдириб кетганликлари, биз ёшлар шу меросни асраб, уни бойитиб келажак авлодга етказишимизни айтиб ўтди. Албатта, бундай масъулиятли вазифани уддалаш бир киши ёки кичик гуруҳни қўлидан келмаслиги ва бунда ота-боболарнинг ўринлари муҳим эканлиги ва бу йўлда мураккаб вазифалар, тўсиқлар турганлигини таъкидлаб ўтди.
Do'stlaringiz bilan baham: |