Қарор қабул қилинди:
“Шарқ жавоҳирлари” мавзусида давра суҳбати маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳафта мобайнида жамиятимизда бўлган ижтимоий ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги янгиликлар маълумот учун қабул қилинсин.
Ўқув йили давомида талабаларнинг давомат кўрсаткичи 100% дан тушмаслигига эътибор берилсин, кечга қолиш ҳолатлари тўхтатилсин.
Гуруҳ мураббийи: С.П. Абдихаликов
Котиб: Х. Исаев
Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети
Муҳандислик технологиялари факультети “Биотиббиёт муҳандислиги”
кафедраси 72-17 БТМ (р)гуруҳи талабаларининг
Ахборот-мураббийлик соати бўйича мажлис
БАЁННОМАСИ № 7
15.10.2020 й. Тошкент ш.
Қатнашди: Гуруҳ мураббийи С.П. Абдихаликовва 72-17 БТМ (р)гуруҳ талабалари
Кун тартибида кўриладиган масалалар:
1. “Дунё узра жаранглаётган тил”. 21 октябрь - Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили тўғрисида”ги қонун қабул қилинган кун муносабати билан давра суҳбати.
2. Ҳафта мобайнида жамиятимизда бўлган ижтимоий ва сиёсий ўзгаришлар ҳақида маълумотлар.
Гуруҳ мураббийи С.П. Абдихаликов 21 октябрь – Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кунга бағишланган “Дунё узра жаранглаётган тил” мавзусида сўзга чикиб, истиқлол йилларида ўзбек тилининг қўлланиш доираси амалда ниҳоятда кенгайгани, уни илмий асосда ривожлантиришга қаратилган тадқиқотлар, тилимизнинг ўзига хос хусусиятларига бағишланган илмий ва оммабоп китоблар, ўқув қўлланмалари, янги-янги луғатлар кўплаб чоп этилаётгани жамият тафаккурини юксалтиришга ўз ҳиссасини қўшаётгани ҳақида гапирди.
Маълумки, миллий қадрият миллат учун муҳим ва жиддий аҳамиятга молик жиҳатдир. Миллий қадриятлар миллатнинг тарихи, ҳаёт тарзи, урф-одати, бугуни ва эртаси, аждод-авлодлари, ижтимоий қатламлар, миллий онг, миллий тил ва бошқа маънавий ҳамда маданий бойликлар билан боғлиқ ҳолда намоён бўлади. Тил эса ана шу миллий ва умумбашарий қадриятларни ўз бағрида асровчи хазина, маънавий меросимизни ўзида акс эттирувчи кўзгудир.
Яқин ўтмишда бошимизда қилич сермаган собиқ шўролар тузуми бу кўзгуни хиралаштириб, халқ кўзидан нарироқ қилишга, унинг аҳамияти, қадр-қимматини йўққа чиқаришга уринди, маълум маънода бунга қисман эришди ҳам. Ўзбек тили иккинчи даражали тилга айланди, турли йўллар билан камситилди, пастга урилди. Жой номларидан тортиб, ҳужжат юритиш ишларигача бу камситиш яққол кўзга ташланарди. Гўёки ўзбек тилининг имкониятлари жуда кам, камбағал тилдай муносабатда бўлинарди. Аслида бу тилнинг тарихи жуда қадим замонларга бориб тақалиши, ниҳоятда нодир ёзма меросга эгалиги унутилишга маҳкум қилинди.Ваҳоланки, ўзбек тили дунёдаги тиллар орасида қадимданоқ ўз мавқеига эга ҳисобланган, имкониятлари кенг адабий тил сифатида алоҳида нуфуз касб этган эди. Бунга унинг узоқ ўтмишига назар ташлаш орқали амин бўлиш мумкин.
Ҳозирги ўзбек адабий тили ўз тарихий тараққиёти давомида энг қадимги туркий тил, қадимги туркий тил, эски туркий тил, эски ўзбек тили каби даврларни ўз ичига олади. У мазкур тилларнинг қонуний вориси сифатида улардан кўпгина анъаналарни мерос қилиб олган ва уларни давом эттириб келмоқда.
Буюк жаҳонгир, миллат таянчи ва ифтихори бўлган Амир Темурнинг машҳур "Темур тузуклари" асари ҳам шу тилда битилган. Шу даврда Алишер Навоий, Бобур, Лутфий, Атоий, Саккокий ва бошқа бир қанча забардаст шоир-адиблар ижод килишган. Улар ўз асарлари билан тилимизнинг ифода нозиклиги ва кенг қамровлилигини кўрсатиб бердилар.
Ўша давр ўзбек тилининг равнақи ва такомилида, шу билан бирга, унинг тарихий тараққиётида, айниқса, ҳазрат Навоийнинг хизматлари улкан ва беқиёс. Унинг катта журъат билан бу тилда битилган "Хамса"си, шунингдек, турли жанрларда битилган назмий ва насрий асарлари замонлар оша "Хитодин то Хуросон"гача бўлган барча элларни лол қолдириб келмоқда. Юртбошимизнинг "Юксак маънавият - енгилмас куч" асарида келтирилган қуйидаги фикрлар буюк Навоийнинг таърифини тўлақонли очиб беради: "Она тилига муҳаббат, унинг беқиёс бойлиги ва буюклигини англаш туйғуси ҳам бизнинг онгу шууримиз, юрагимизга аввало Навоий асарлари билан кириб келади. Биз бу бебаҳо меросдан халқимизни, айниқса ёшларимизни қанчалик кўп баҳраманд этсак, миллий маънавиятимизни юксалтиришда, жамиятимизда эзгу инсоний фазилатларни камол топтиришда шунчалик қудратли маърифий қуролга эга бўламиз".
Ўзбек тилининг халқаро майдондаги обрў-эътибори ва нуфузини юксалтириш, мамлакатимизнинг жаҳон коммуникация тизимига интеграциялашувини таъминлаш, фарзандларимиз учун чет тиллар, ахборот технологияларини ҳар томонлама пухта эгаллаш борасида қулай имкониятлар яратиш мақсадида 1993 йил 2 сентябрда мамлакатимизда "Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида"ги Қонун қабул қилинди. Шу қонун асосида янги таҳрирда "Ўзбек тилининг асосий имло қоидалари" ишлаб чиқилди ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 24 августда қабул қилинган қарори билан тасдиқланди. Буларнинг бари, ҳеч шубҳасиз, она тилимизнинг кейинги тараққиёти, жаҳон тиллари орасидаги нуфузини оширишга хизмат қилаётир.
Do'stlaringiz bilan baham: |