www.ziyouz.com кутубхонаси
284
қилишимни айтиб ўтдим. Бироқ мен –аразли сабаблар борлигини ҳам инкор этмайман.
— Шундай — ғаразли сабалар нима экан?
— Тамадди пайтида бизни кутиб оладиган одам менинг эски дўстим. Унинг фирмаси бир
қанча муваффақиятсизликларни бошдан кечирди. Биз уларнинг банки бўлганимиз учун
компания янги йўлдан бориши зарурлигини биламан. Космик аср техникаси шунчалик
ривожланаяптики, бугунги омад эртанги бош оғриғи бўлиб қолиши мумкин. Улар яхшилаб бир
сакрашлари жуда зарур. Мен уларга сиз керак бўласиз деб ўйладим. Битта ўқ билан иккита
қу±нни отиш йўлини топдим. Ҳамма гап шу.
— Ҳмм. Тамадди пайтида учратадиган шеригингиз кимлигини фаҳмлагандай бўлаяпман.
— Келинг, шу ерда тўхтатамиз. Сиз мен учун ҳамиша зийрак одам бўлиб қоласиз.
— Фақат бир гап, — ижикилади Гаусс. – У яқинда яхши бир ҳамкоридан айрилиб қолдими?
— Бу – омадсизлик занжиридаги охирги ҳалқа, холос.
— Шундай. Демак. У менинг ҳам эски қадрдоним, nicht wahr1 ?
— Bis Montag, mein Greund. Bis Montag2 , — бидирлади Палмер.
— Тушунаман. – Гаусс бир неча сония индамади. Кейин қўшиб қўйди: — Жуда қизиқ.
Ҳақиқатан ҳам шундай бўлса, бу менга жуда ±қади деб ўйлай бошладим...
Кейин яна гўшакни олиб, генерал рақамини қайта терди. Гўшакни Хейгеннинг ўзи олди.
— Энди, яна бир гап бор. Душанба куни мен билан Нью-Йоркда тушлик қила оласизми?
— Тентак бўлдингми, Вуди? Бу ерда ишим қалашиб ±тганини биласан-ку?
— Мен айтган одам билан учрашиш учун.
— Мен уни биламан.
— У ўз ташаббуси билан тажрибалар ўтказишга рухсат берилиши ҳақида аниқ тавсиялар
олиш ниятида.
— Ҳаммасини ўзинг тасдиқла, мен сени қувватлайман.
— Бу тоифадаги одамларни яхши биласан-ку! Ўзларини ҳурмат қилишади. Сенга бир марта
нигоҳи тушса бўлди...
— Менинг эски қадрдоним, менга фойдам тегаяпти деб ўйлаяпсанми. Айтайлик, ҳожатимни
чиқаряпсан ҳам. Лекин вақти келиб, жонга тегишинг мумкинлигини нега ўйламаяпсан?
— Майли, Эдди. Мен шунчаки, битим бузилишини хоҳламаган эдим.
— Шундай хавф борми?
— Сен ўзингни кимошди савдосидаги ягона харидор деб ўйламасанг керак?
Хейген жим қолди.
— Нима бу, ±ниб кетадими?
— Тўппа – тўғри. – Палмер имкон қадар киноя оҳангида гапирди. – Пулли конвертни
очганингда у ерда қоғоз тахламлари бўлади. Эдди, бош тортмоқчи бўлсанг, ростини айтавер.
Бироқ, илтимос, бу гапни ҳозироқ айт.
— Худойим-ей, соат нечада, қаерда?
— Ўн икки-ю ўттиз. Ишбилармонлар даҳасидаги “Клуб”да.
— Янаям четроқ жой бўлиши учун Мейси витриналарининг ±ни яхшироқмиди?
— Ҳа дейсанми-йўқми?
— Жин урсин. Кўришгунча.
— Ҳозирча. – Палмер гўшакни илиб улгурмасдан бир финжон қаҳва кўтарганича, Эдис
кириб келди.
— Бир соат қаҳва тай±рладингми?
— Шуни ҳам ичишингни хоҳламайман, Вудс. Сен ухлаб олишинг керак.
— Ҳозир ±таман. – Палмер чуқур уф тортиб, қаҳвани хўплаб ича бошлади.
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |