www.ziyouz.com кутубхонаси
281
телефончи қиз унинг рақамини шаҳар атрофидаги номерлар орасидан топди. Бир оздан кейин
Гейнц Гаусснинг ўзи гўшакни кўтарди.
— Гап шундаки, — салом-аликдан кейин мақсадга ўтди Палмер. — Сиз сираям хаёлимдан
кетмаяпсиз.
— Наҳотки? Мен бўлса, аллақачон унутиб юборгансиз, деб ўйлардим, дўстим.
— Балки, унутиб ҳам юборардим, — тан олди Палмер. — Агар бу лаънати ишкалликларга
масъуллигим бўлмаганда...
— Қандайдир даражада, албатта, сиз ҳам жавобгарсиз. Биринчидан, мени бу ёққа сиз олиб
келгансиз, шундай эмасми?
— Ҳамма гап шунда-да. — Палмер жим бўлиб қолди. У тарбия кўрмаган, қўпол йигит билан
муомала қилаётганини, унга бироз яхшилик қилиб қўйса, каттагина фойда кўриши
мумкинлигини хаёлидан ўтказди. Шу билан бирга Гаусс унинг асл истак-хоҳиши нималигини
сезмаслиги зарур.
— Айрим нарсалар чиқиб қолди, — давом этди Палмер. — Банкда эмас. Банк доирасидан
ташқаридаги одамда. У... майли, ҳозир очиғини айтадиган пайт эмас. Мен унга сизнинг
бошингизга тушган кўнгилсизликлар ва шунга ўхшаш нарсалар ҳақида бироз гапириб бердим.
Исмларни айтганим йўқ. Сиз учун баъзи-бир ишларни қилиш имкониятига эга бўлгани учун у
гап ким ҳақида кетаётганини пайқади.
— Таваккал қилмаяпсизми?
— Эҳтиёт чораларини кўрдим. У янаям хушёр бўлади. Ҳозир исмини айтсам, дарҳол
тушунасиз. Асосийси, агар сиз кетишни истасангиз, у кафолат берадики... айтмоқчиманки,
ҳозирги билан тенг ёки ундан ҳам масъулиятли, эркин фаолият ва чексиз бюджетга эса жойни
сиз учун кафолатлай олади.
— Сиз Вестинг ҳақида гапиряпсизми?..
— Айни босқичда мен ҳеч ким ҳақида гапираётганим йўқ. У ҳозир сизга билдирганларимни
айтиб қўйишимни сўради, холос. Қалай? Бу сизда қандай таассурот қолдиради?
— Бироқ мен бошқа компаниянинг номини билмай туриб, қандай жавоб беришим мумкин?
Тоқати тоқ бўлган Палмер чуқур хўрсинди. Суҳбат жуда чўзилиб кетди, телефонни
яширинча эшитиб турган бўлишлари мумкин. Бундан ташқари, Палмер яна бир неча жойга
қўнғироқ қилиши лозим. Ундан олдин...
— Гаусс, ҳеч ким ўзингизни кўр-кўрона боғлаб беришингизни сўраётгани йўқ. Мени
ғояларимизга бўлган муносабатларингиз қизиқтиради. Унга ижобий ёндашасизми?
— Албатта, ижобий.
— Ажойиб.
— Сизнингча, мен тезроқ, а?..
— Хабарим йўқ, — Палмер унинг гапини бўлди. Гаусснинг гап оҳангида қизиқиш алангаси
сезилиши билан гапни тугатиб, немиснинг ичини қиздириб, орзиқиб кутишга мажбур қилмоқчи
эди у. — Сизнинг ҳозиржавоблигингиздан жуда мамнунман. Озгина ҳаракат қилсак, биз сизни
озод қила оламиз. — Палмер кулди. — Шунақа гаплар.
— Бу қачон амалга ошади? Ҳафтадами? Бир ойдан кейинми? Мен билишим керак....
— Мен билган заҳотим сиз ҳам хабардор бўласиз, — ваъда қилди Палмер. — Энди эса, сиз
билан хайрлашишим керак, Гаусс... У дарҳол гўшакни қўйди ва ўчаёзган сигаретини чека
бошлади.
Вақт ўндан чорак дақиқа ошганди. Палмер навбатдаги шахсий суҳбатни буюрди. Бу гал янги
Англиядаги шаҳар билан. Бу гал ҳам уй телефони рақамини қидириш муаммоси бошланди.
Телефонда аёл кишининг овози эшитилди.
— Шаҳарлараро телефон генерал Хейгенни сўрайди, — эълон қилди телефончи қиз.
— У... ким уни сўраяпти, кечирасиз?
— Вудс Палмер. — жавоб берди Палмер.
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |