Pdf Ўқиш режими



Download 457,39 Kb.
bet1/4
Sana25.04.2022
Hajmi457,39 Kb.
#581247
  1   2   3   4
Bog'liq
Фитр садақаси ҳақида


Фитр садақаси ҳақида
05:00 / 14.01.2017 5847pdf  Ўқиш режими + -
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Садақаи фитр иккинчи ҳижрий санада жорий қилинган. Бошқа садақалар молдан қилинса, бу садақа киши бошидан қилинади.
Ушбу садақа нима учун шариатимизда жорий қилинганининг сабаби, ҳикмати ушбу ривоятдан очий-ойдин кўриниб турибди. Рўзадор учун беҳуда гап-сўз ва ҳаракатлардан покланиш бўлсин, мискинлар учун таомланиш бўлсин деб жорий қилинган.
Рўзадор одам рамазон ойида рўза тутар экан, гоҳида билиб-билимай турли гаплар оғзидан чиқиб кетган бўлиши, шунингдек, баъзи ноқулай амаларни қилиб қўйган ва шу сабабдан кўнгли ғаш бўлиб юрган бўлиши мумкин. Ана ўша ғашликларни ювиб юбориш учун садақаи фитр тўлаш жорий қилинган.
Аллоҳ таоло: «Батаҳқиқ, ким Закотла покланса ва Роббиси исмини зикр қилса нажотга эришур», деган. Касир ибн Абдуллоҳ у отасида, отаси бобосидан ррлардан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ушбу оят ҳақида сўралган эди. «Фитр садақаси нозил бўлган», дедилар». Ибн Хузайма ривоят қилган.
Шарҳ: Юқорида зикр қилинган оят фитр садақасининг фарзлиги ҳақидадир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам томонларидан баён қилингандан кейин ҳеч қандоқ гапу сўзга ўрин қолмайди.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фитр Закотини рўзадор учун беҳуда гап-сўз ва ҳаракатлардан покланиши ва мискинлар учун таомланиши бўлсин учун фарз қилдилар. Ким уни намоздан олдин адо қилса, у мақбул Закот бўлур. Ким уни намоздан кейин адо қилса, садақалардан бир садақа бўлур». Абу Довуд, Ибн Можа ва ал-Ҳоким ривоят қилган ва «саҳиҳ», деган.
Шарҳ: Фитр садақаси ва Фитр Закоти бир-бирининг ўрнига садақа ва Закот сўзлари бир-бирининг ўрнига ишлатилавериши айтиб ўтилган эди.
Ушбу ривоятдаги «намоз»дан мурод - ийди фитр намозидир. Садақаи фитрни ийди фитр намозидан олдин бериш лозим эканлигини шу ердан билиб оламиз.
Ҳанафий мазҳабида садақаи фитр вожиб ҳисобланади. У садақа Рамазондан фитр(оғиз очиқлиги)га чиқиш муносабати ила берилгани учун ҳам фитр садақаси номини олган.
Садақаи фитр иккинчи ҳижрий санада жорий қилинган. Бошқа садақалар молдан қилинса, бу садақа киши бошидан қилинади.
Ушбу садақа нима учун шариатимизда жорий қилинганининг сабаби, ҳикмати ушбу ривоятдан очий-ойдин кўриниб турибди. Рўзадор учун беҳуда гап-сўз ва ҳаракатлардан покланиш бўлсин, мискинлар учун таомланиш бўлсин деб жорий қилинган.
Рўзадор одам рамазон ойида рўза тутар экан, гоҳида билиб-билимай турли гаплар оғзидан чиқиб кетган бўлиши, шунингдек, баъзи ноқулай амаларни қилиб қўйган ва шу сабабдан кўнгли ғаш бўлиб юрган бўлиши мумкин. Ана ўша ғашликларни ювиб юбориш учун садақаи фитр тўлаш жорий қилинган.
Садақаи фитр мискинларга берилади|, улар уни таом қилиб ейдилар, хурсанд бўладилар. Ийд кунлари қувончларига-қувонч қўшилади. Шунинг учун ҳам ҳар ўлкада ўша ернинг энг кенг тарқалган таомидан садақаи фитр берилсин, дейилган. Шунда энг кўп одам манфаат олган бўлади.
Фитр садақаси ҳуру қул, эркагу аёл, ёшу қари, бою камбағал ҳамма-ҳаммага вожиб бўлади. Ўзида йўқларнинг номидан уларга нафақа бериш лозим бўлган шахслар беради.
Ҳанафий мазҳаби бўйича пули-моли нисобга етган кишигина садақаи фитр бериши вожиб бўлади. Лекин амалда жумҳурнинг моли нисобга етмаганлар ҳам беравериши керак, деган гапи жорий бўлган.
Ривоятдарда баён этилишича Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг замонларида фитр садақаси хурмо, арпа, майиз, қурт ва буғдойдан берилган. Мазкур таомнинг қийматни берса ҳам бўлади. Аввал айтиб ўтилганидек, фитр садақаси рўзадан чиқиш муносабати ила бериладиган садақадир. Лекин қачон берилади ва қанча миқдорда берилади, каби саволларга келаси фаслдаги ҳадиси шарифлардан жавоб излаймиз.

Download 457,39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish