www.ziyouz.com кутубхонаси
287
Палмер якшанба куни ярим тунда яқин уйқуга ётиб, эрта тонг – соат бешда турди. Уйқуга
тўймагани, тўхтовсиз суҳбатлар, билвосита шамалар, иш режасини қайта-қайта ўқиш,
телефондаги ҳар бир суҳбатни баҳолаш ва қайта баҳолаш, оҳанг ва алоҳида урғуларни таҳлил
қилиш – буларнинг ҳаммаси бошида тўхтовсиз ғужғон ўйнай бошлади. У ўриндан туриб, у ёқ-бу
ёғини қоқди, кабинетига кириб, қолган ишларнинг узил-кесил режасини тузди ва уларни
қоғозларга ёзиб, ҳамёнига солди. Соат олтиларда ваннага илиқ сув тўлдириб, елка ва
бўйнидаги оғриқни кетказиш умидида сувга тушиб, ётди.
Соат еттида Эдис уни сув ичида ухлаб ётганини кўриб, қўрққанидан қичқириб юборди.
Ваҳимали овоз Палмерни уйғотди. У чўчиб тушиб, осуда илиқ сув бағрида чор-ночор
типирчилай бошлади.
— Нима дейсан, жин ургур?
— Вудс, ақлдан озиб қолибсан. Ухлаб қолибсан-ку.
У тушунмаётгандек кўзини пирпиратди: — Соат неча бўлди?
— Етти. – Аёл уни кўздан кечира бошлади. – Кейинги пайтларда озиб кетдинг.
— Ростданми?
— Бемалол қовурғаларингни санаса бўлади.
— Ҳмм.
— Анави нима?
Палмер қорнига қараб, саросимага тушиб қолди.
— Нимайкан?
— Анави доғ. Анави ерингдаги.
У шу заҳоти Виржиния киндигининг ёнини тишлаб олганини эслади. Фавқулодда ҳайратга
тушган одам каби Палмер аста-секин ўз қорнини кўздан кечирди ва доғ қандайдир иркит қора-
қўнғир рангга кириб қолганини, тишланганга ўхшамаслигини кўрди.
— Палмер ўзини доғни кўрмаганга солди.
— Қанақа доғ?
— Ана. – Эдис чўзилиб, уни ушлаб кўрди. – оғрияптими?
— Манавими? – у талмовсираб доғга қаради. – Ким билсин бу нима балолигини... Кана ёки
бошқа бирор нарса чаққандир-да.
— Жудаям ғалати. Семиз бўлганингда, камарингдаги тўқанинг изи дейиш мумкин эди. – У
ваннахонанинг нариги томонидаги девор ёнига эгилди.
— Сен, айтган жин ургур кана қани? Уни қаерда кўрдинг? Бу ерда кана йўқ.
Палмер елкасини қисди. Илиқ сув қаттиқ чайқалди.
— Чекка қишлоқлардаги бирорта меҳмонхонададир-да.
— У ёқларга анча олдин боргансан. Кана чақса, бу доғни аллақачон кўрган бўлардинг.
— Киндигимни томоша қилишга кўп вақт ажратганим йўқ.
Эдис яна нимадир демоқчи бўлди-ю, бироз ўйланиб, сўради:
—
Нима деб ўйлайсан, тоза бўлдингми?
— Ҳа-ҳа, албатта. – У ўзини зўрлаб сувдан чиқа бошлади. Кутилмаганда мувозанатини
йўқотиб, чайқалиб кетди ва шошилиб, таянч нуқта қидирди. Эдис қўлидан маҳкам ушлаб, суяб
қолди.
— Ўзингни ёмон ҳис қилаяпсанми?
— Яхшиман. У ваннадан чиқиб, сочиққа ўралди.
— Сен оғир меҳнат қилдинг. У баданини сочиқ билан артаётиб бош ирғаб қўйди. Териси ўта
юмшоқ эди. Илиқ сувдан кейинги салқин ҳаводан Палмернинг баданида титроқ турди.
— Эртага ўзимни жуда яхши ҳис қиламан, - деди у.
Палмер хотинига қаради ва Эдис ўта синчковлик билан кўздан кечираётганини сезди. У
“нимага бунчалик қараяпсан?” дегандек, қошини чимирди. Эдис секингина бош чайқади.
— Чамамда, — секин, гўё ўзи билан гаплашаётгандек сўзлади у. — Ўзинг буни ким
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |