Экиш аппаратлари Режа:
Экиш машиналарининг экиш аппаратлари.
Миқдорлагичнинг ўлчамларини аниқлаш.
Кайтаргич параметрларини аниқлаш.
Пневматик экиш аппаратлари.
1.Экиш машиналарининг экиш аппаратлари.
Чигитлар тиш-ғалтакли аппаратлар ёрдамида экилади. Тишли ғалтаклар сонига қараб, бир ва икки ғалтакли экиш аппаратлари бўлади. СТХ ва СЧХ типидаги сеялкаларда қатор ораларининг кенглигини 60 см қилиб экишда икки ғалтакли, 90 см қилиб экишда эса бир ғалтакли аппаратлар ишлатилади.
Икки ғалтакли аппаратлар ғалтакларнинг чигитлар билан таъминлаш усулига қараб қаршидан ва йўлакай таъминланувчи, фақат йўлакай ёки фақат қаршидан таъминланувчи хилларга бўлинади. Конструкцияси мураккаб тузилганидан фақат қаршидан ва фақат йўлакай таъминланувчи икки ғалтакли экиш аппаратлари амалда жорий этмади. Ҳозир ғалтакларнинг бири қаршидан, иккинчиси эса йўлакай таъминланувчи экиш аппаратлари ишлатилади.
расм. Икки ғалтакли экиш аппаратининг ишлаш схемаси. 1- тўзиткич-таъминлагич; 2-аппарат туби; 3 ва 6-экиг ғалтаклари; 4- умумий вал; 5-конуссимон шестерня; аппарат банкаси;
М.В. Чигитлар ёмон сочилувчан бўлади ва экилмай қолиши мумкин. Шунинг учун уруғни экишдан олдин қандай унга қандай ишлов берилади?
Банкага солинган нам чигитларни узлуксиз тўзиб, сочилувчан ҳолда сақлаш ва ғалтакларга бир меъёрда узатиш учун экиш аппарати тўзиткич-таъминлагич 1 билан жиҳозланади. Тўзитгич-таъминлагич вертикал ўқда айланувчи бармоқли диск (таъминлагич) ва унга маҳкамланган пўлат чивиқ (тўзитгич) дан иборат. Унинг бармоқлари билан экиш аппаратининг туби 2 орасидаги айлана таъминлаш камераси деб аталади.
Аппарат туби чўяндан қўйиб тайёрланган. Унинг dв диаметрли айлана чизиғи тореци билан бармоқли дискнинг пастки орасидаги зазор к 1,0…1,5 мм бўлиши лозим. Зазор шундай катта бўлса, унга чигит ва толалар тез тиқилиб қолади, чигитлар шикастланади ва, умуман, аппаратнинг иши ёмонлашади. Айлана чиқиқнинг икки томонида махсус шаклли экиш дарчалари бор. Экиш ғалтаклари 3 ва 6 умумий вал 4 га ўрнатилиб, экиш дарчаларига пастдан киритилади.
Тўзиткич-таъминлагич бир жуфт конуссимон шестернялар 5 (z118, z236) ёрдамида соат стрелкасимон ҳаракат йўналиши бўйлаб айлантирилади. Шунда унинг бармоқлари (22 та) ва пўлат чивиқ чигитларни тўзитади ҳамда таъминлаш камерасига йўналтиради. Камерадаги чигитлар ишқаланиш ва илаланади. Тишли ғалтаклар умумий валда диаметрал қарама-қарши томонларда жойлашгани учун уларнинг юқори қисми (аппарат ичига кирган тишлари) чигитлар оқимига нисбатан икки хил йўналишда айланади: ғалтак 3 нинг юқори тишлари чигитларни оқимига қарши, ғаолтак 6 нинг юқори тишлари чигитлар билан бир йўналишда айланади. Шунинг учун ғалтак 3 қаршисидан, ғалтак 6 эса йўлакай таъминланувчи деб аталади. Тажрибаларинг кўрсатишича, қаршидан таъминланувчи ғалтакнинг иш унуми (вақт бирлигида экилган уруғлар миқдори) йўлакай таъминланувчи ғалтакникидан 1,3…1,8 марта ортиқ. Ҳозирга аппаратларда ғалтакларнинг иш унумлари заслонкалар ёрдамида тенглаштирилади ва ростланади. Иш унумини заслонка ёрдамида ростлаш оддий ва қулай усул, аммо бунда чигитлар бир меёрда экилмайди, уяларга ташланган уруғлар сони жуда ноаниқ бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |