www.ziyouz.com кутубхонаси
291
— Катта фаоллик бўлмайди. Йирик пакетлардан биронтаси ҳозиргача сотувга қўйилгани йўқ.
— Асос мустаҳкам бўлмагунча қўйилмайди ҳам, — олдиндан сезди Палмер. – Балки эртага,
пешингача ўзгариш бўлар.
— Ёпилишига бир неча банд кўтарилса, ҳайрон қолмасдим.
— Биржа чайқовчиларими?
— Ҳа. Паст ҳолича тутиб туриши учун кучли босим бўлиши зарур.
— Босим берилди, — деди Палмер.
— Қачон?
— Бир соатча олдин.
— Биржада бирор аломати сезилган йўқ.
— Янгилик ҳозирча Стрит бўйича тарқалагани йўқ, аммо тезда кўрасан.
— Бу нима ўзи? — сўради даллол.
— Яхшиси, мен жим турай. Сен гапир.
— Чамаси, жадал юриш қилдикми?
— Эшитганингдан кейин менга ҳам маълум қил, — деди Палмер. — Акцияларнинг йирик
пакетлари сотувга чиқса, шу заҳоти менга ҳабар бер.
— Нима деб ўйлайсан, улар яна қанча пасайиши мумкин, Вуди?
— Нима, мен даллолманми?
— Ҳа! — У томондаги одам жим бўлди.
Палмер жилмайиб ўтирарди. Кейин “Бэркхардт” деган тугмачани босди ва кута бошлади. Бир
неча сония ўтиб, унда яшил чироқ ёнди.
— Эшитаман?
— Лэйн, менга қўнғироқ қилдингизми?
— Ким? Сенми, лаънати аҳмоқ! Жин ургур, қайда дайдиб юргандинг!
— Ишбилармонлар даҳасида. У ерда мен сал бўлмаса сизни босиб олай дедим.
— Иш билармонлар даҳасида бўлганингни биламан. Сени овқатланиб ўтирганингни кўрган
тўртта одам менга қўнғироқ қилди. Жин ургур, сен у ерда нега ўралашиб юрибсан?
— Ҳеч нарса. Менга ёрдам зарур эди.
— Тингла, мишиқи сурбет, мен савол бераётганимда, мен...
— Қўлингиздан бирон иш келади, деб ўйлаганимда, сизга мурожаат қилган бўлардим. —
Палмер гапини шартта кесди. — Тўғрисини айтсам, сизга ишонмайман, чунки ҳамма нарсани
барбод қилишингиз мумкин. Сиз сабрсиз одамсиз.
— Нима деяётганингни англаяпсанми?
Ташқи алоқа тугмачасининг яшил чироғи ёнди, интерком оҳиста гувуллади. Ёруғлик
липиллаб бир маромда ёниб ўча бошлади.
— Менга яна кимдир қўнғироқ қиляпти, — мулойимлик билан деди Палмер.
— Тупурдим.
— Айтдим-ку, ўзингизни тутишни билмайсиз деб, — гапини бўлди Палмер. — Бу ҳали
юмшатиб айтганим. Тинчланинг! Ҳаммаси тугагач, мен сизни уйғотаман.
— Палмер сен кичкина...
— Лэйн, кейинроқ қўнғироқ қиламан. — Палмер Бэркхардт билан гапни тўхтатиб, бошқа
тугмачани босди. — Эшитаман?
— Жаноб Моллет, сэр.
—Уланг. Жорж?
— Мендан қочиб юрибсизми? — сўради Моллет.
— Ҳозиргина кирдим. Бошлиғим қулоғимни том битирди.
— Тушлик қандай ўтди?
— Зўр, — жавоб берди Палмер. – Сизларники-чи?
— Жудаям зўр. Қулоғингиз қизидими?
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |