www.ziyouz.com кутубхонаси
293
— Айтинг, менга олиб келишсин. Ўзингиз ҳам келинг.
— Хонангиздамисиз?
— Иложи борича тезроқ, илтимос.
Соат учдан ўн дақиқа ўтганда Палмер Бернс юборган кассетани магнитофонга қўйди. У ва
Виржиния тасманинг айланишига қараб туришарди. Динамикдан секингина шитирлаш
эшитилди.
— Овозини баландлат, — таклиф қилди Виржиния.
Кўп ўтмай улар тасмадан ўз овозларини эшита бошладилар. Палмер тинглаб туриб,
бирданига қовоғини солди. Тасмани айлантираётган мурувватни тўхтатиб, тасмага диққат
билан тикилиб қолди. Бир неча дақиқа ўтиб, тасма асосий ғалтакка ўралди.
— Қизиқ, — деди Палмер. – Бирорта уланган жойи йўқ.
— Бўлиши керакмиди?
— Ҳақиқатан ҳам тасмага бир неча кеча-кундузлик гап-сўзлар ёзилган. Бернснинг
хонасидаги магнитофон тасмасининг эни етти сантимертли эди. Бу эса 17 сантимертли. Демак,
бу уч-тўртта кичик тасмалардан тайёрланган. Улар бир жойда бўлиши учун елимланиши керак.
Бу тасмада эса уланган жой йўқ. Демак...
— Демак, бу асл нусха эмас, кўчириб ёзилгани...
Яна Клэри ўта ақллилигини кўрсатди.
— Мак буни асл нусха деб бердими? Қўлингга қандай тушди?
— Буниси сир. Асосий, асл нусха унда қолган. У мени осон ишонтираман деб ўйлаган.
— Бу эса...
— Демак, Мак ҳақидаги тахминим тўғри. У мени анойи эмаслигимни тушунмаяпти. У мени
кимлар билан, қандай мақсадда тушлик қилганимни билганда эди, боши берк кўчага кириб
қолганини, бунга ўхшаган сохта чоралар уни қутқара олмаслигини англаб етган бўларди.
— Вудс, нималарни гапираётганингни сира тушунганим йўқ.
— Биламан. – У магнитофондан кўзини олди. – Кечир. Мен ҳатто ўша жума оқшомдан кейин
сен билан гаплашмадим ҳам. Бу сенинг фойданг учун бўлди, тўғрими?
— Мен уйда, телефон ёнида маза қилиб ўтирдим.
— Мени кечир.
Аёл унинг нигоҳидан кўзини олиб қочди.
— Айтган гапларим учун кечирим сўрайман. Ўша кеча ўйлаганларим учун ҳам. Ундай
эмаслигини биламан. Маст ҳолатдаги беъмани хаёллар.
Аёл яна бош чайқади:
— Нега шундай бўлганимни тушунишим мумкин. Лекин бугун тушлик давомида менга нима
учун қўнғироқ қилмаганинг ва нима бўлаётганини айтмаганингни оқлй олмайди. Мен уйда
кутиб ўчирдим, кўп миқдорда уйқу дориси ичишимга сал қолди. Сен ҳатто мен ўзимни қандай
ҳис қилганимни тасаввур қилолмайсан. Алам қилгани шуки, биргина қўнғироқ дардимга даво
бўлиши мумкин эди. Ўзимни мана шундай ғалата аҳволга солиб қўйдим, Вудис. Менинг
ёшимдаги аёл ақллироқ бўлиши керак.
— Астойдил кечирим сўрайман, мен...
Шу захоти интерком гувуллади. Палмер Бэркхардтга уланадиган телефон тугмачаси
ёнганини кўрди. У бунга эътибор бермай, магнитофондан кассетани олиб чўнтагига солди. Бир
дақиқадан кейин шахсий телефонининг чироғи ёнди. У гўшакни кўтарди.
— Ярим бандгача кўтарилди, — хабар қилди Палмернинг даллоли. — Лекин 39,5 дан кейин
яна кескин туша бошлади. Биржа ёпилди. Бироқ сўнгги маълумотларга қараганда Жет-Тех
акцияларининг нархи янаям тушиб бормоқда. Айтишларича, ҳозир уларнинг акциялари курси
34 экан. Нима гап ўзи?
— Нима гаплигини эшитганинг йўқми?
— Нега сен яширин иш тутуасан? Гап немис олимидами?
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |