www.ziyouz.com кутубхонаси
276
лаънати протестантчасига бошқара олмай қолганидан афсусда. Ўзи аслида кимлигини бизга
билдириб қўйганидан афсусда.
— Сенинг жағинг тузалгандан кейин ҳам унинг қўли анчагача зирқираб юради, — деди
Виржиния. — Тинчланиб, ҳамма нарсани унутишга ҳаракат қилсанг-чи?
Бернснинг афт-ангори ўзгарди.
— Башарамдаги ғурранинг катталиги... — унинг кўзлари олайди. — Башарам кўкариб
ётибди. — У инқиллаганча музли сочиқни бўйнига сурди.
— Шунчаки, кайфиятимни кўтариш учун, — қўшилиб қўйди Палмер, — қара-чи, тишларинг
бутунмикан? Оғзингдан қонкелганди.
— Қани? Қани?
Палмер гиламни кўрсатди.
— Тилингни текизиб кўр.
Бернс шошилиб ютинди. У тили билан тишларини текшириб кўраётганини Палмер сезиб
турарди.
— Бугунги тунни ҳеч қачон унутмайсан, — деди Бернс жағини силаб. — Сен бу шаҳарда
адойи тамом одамсан. Энди сен билан бирга иш қилишга, агар тиз чўкиб, ботинкамни яласанг
ҳам, рози бўлмайман.
— Мак, илтимос, — ўтинди Виржиния. — Ўзингни қўлга ол.
Бернс бурнини тортди.
— Мен ўзимни қўлга олганман. — У ўрнидан туриб, кексаларга ўхшаб имиллаганича,
ойнаванд девор ёнига борди. Деразага анча вақт тикилиб турди. Кейин музли сочиқни ушлаб
турган қўлини пастга туширди. Қоматини ростлади. Деразага терс ўгирилиб, деярли текис
қадамлар билан барнинг ёнига борди ва музли сочиқни ёғоч идишга ташлади. Палмерга
ўгирилиб: — Яхшиси, сен кет, — деди.
Палмер ўрнидан турди.
— Мен фақат ўзимни бошқара олмай қолганим учун афсусланаман. Бироқ сени уриб
роҳатландим.
— Ке, яна бир марта ур.
Палмер бош ирғади:
— Бошқа бир нарсадан ҳам роҳатландим.
— Қонимга белаганингданми?
— Сендан тўғри гапни, бор ҳақиқатни эшитиш имконига эга бўлганимдан — сендан
ҳақиқатни эшитганимдан. Ва ниҳоят, айрим нарсаларга муносабатинг қандайлигини очиқ
билдим.
Палмер диванга ўтириб, туфлисини кийди. Даҳлизга чиқиб, илгакдан пальтосини олди ва
яна меҳмонхонага мўралади.
— Сенинг ўрнингда, — гап қотди у Бернсга. — Жет-Техдаги протестантнинг сенга ўхшаган
шахс билан тузган битими қандай мажбуриятлар юклашига қизиққан бўлардим.
— Байрутлик маккор қасоскор билан, — гапга қўшилди Виржиния. — Мак, бу ҳаммаси
бемаънилик. У ҳозир кетади, кейин икковларинг пиширган ош айний бошлайди. Бундай қилиш
керак эмас.
— Шубҳасиз шундай бўлиши керак, — деди унга Палмер. — Бу одам энди ақл билан иш
тутолмайди.
— Эшитяпсанми? — Бернс Виржинияга қараб гапирди. — Мен chutzbha демадимми? Бундан
ҳам оғирроқ гап борми? Улар бизни аввалига жаҳлимизни чиқариб, жонимизни бўғзимизга
келтиришади, кейин аҳмоқликда айблашади.
— Мак, — гап бошлади Палмер. — Мен охирги икки юз йилни тарихдан ўчириб юбора
олмайман. Бироқ мени жиноятга шерикликда айблаб бўлмайди. Шунингдек, мен ўз
ҳийлаларингни протестантларга ағдариб, айюҳаннос солишингга ҳам йўл қўймайман. Сен
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |