www.ziyouz.com кутубхонаси
274
Бернсга, гоҳ Палмерга тикилди.
— Вудс, — гап бошлади аёл, — нима учун сен...
— Нима учун ҳамма менинг исмимни айтиб гап бошлайди? — сўради Палмер.
— Вуди, — гап қўшди Бернс, — тинчлан, қария. Кел, яна дўст бўламиз.
— Сен биланми? — Палмер ўзининг баланд чиққан овозидан афтини буриштирди. Унинг
саволи деярли қичқириқ бўлиб янгради. У чуқур хўрсиниб, ич-ичидан титроқ ҳис қилди. — Сен
билан, ифлос фитначи билан-а? — ... бошданоқ сендан латта сифатида фойдаланди...
— ... бу қизни ширин луқма сифатида тиқиштирди...
Палмер англаб бўлмайдиган нималарнидир айтиб ғўлдираётганини пайқади.
— Ўчиринглар! — ўшқирди у. Қулоғига эшитилаётган овозлар тинди. — Мак Бернс! Сасиган
ариқдаги ачиган мия. Ўз касбининг арзандаси ва фахри. Охирги босқичдаги руҳий касал.
Қўшмачилар қироли. Хоинлик рицари. — У чап қўлини чўзиб, бармоқлари билан Бернснинг
кўксига нуқди.
У ўзини четга олиб, гўё ҳимояланмоқчи бўлгандек, қўлини кўтарди.
— Йўқ! — Палмер қичқириб юборди. Вақт гўё кескин тўхтаб қолди. Чамаси, Бернснинг
қўллари мушт бўлиб тугила бошлади.
Палмер ўнг қўли таранглашаётганини пайқади. Тирсаклари орқага сурилди. Кейин қўли
тепага кўтарилди, мушаклари таранглашди. Ўнг қўли олдинда айланди. Танаси ҳам қўли билан
бирга ҳаракат қилди. Бернснинг кўзлари каттарди. Унинг ўткир ияги ва қулоғи ўртасига мушт
тушди.
Палмер бармоқлари теккан жойдаги суякларнинг қисирлаганини эшитди. У Бернснинг
кўкимтир оқ юзини кўрди. Кейин у кўздан йўқолди...
Палмер пастга қаради. Бернс оппоқ гиламда чувалчангдек буралиб ётарди. Унинг
киприклари бироз пирпираб, кейин қимирламай қолди.
Оғзининг четидан қуюқ қизил қон оқиб, аввал иягига, кейин гиламга туша бошлади.
Палмер ўзини орқага олди. Хонадаги муҳит гўё иккига бўлиниб кетди. Унга ҳаво етишмай
қолди. Қийналиб нафас ола бошлади.
Ва ниҳоят у ўпкасидаги жазава тўхтаганини ва оғзи қуриб, қандайдир, аччиқ таъм билан
тўлганини пайқади. Ўнг қўлининг бармоқлари карахт бўлиб қолганди.
У қулоқ солди. Хонада жимлик ҳукмрон. Ҳатто хаёлидаги овозлар ҳам тинчиб қолди. У
Виржинияга қаради. Унинг кўзлари шундай катта туюлдики, гўё Палмернинг акси бу кўзларга
сингиб кетди.
Палмер Бернснинг ёнига чўккалаганча, қўлини бўйни остига тиқиб, гиламдан кўтарди.
Гиламда доира ясалган қон яп-янги қизил бўёққа ўхшарди. У Бернснинг бўйни терлаб
кетганини сезди. Бармоқлари остидаги томир сезилар-сезилмас уриб турибди. У ўрнидан туриб,
хонани яна бир марта кўздан кечирди.
Унинг нигоҳи бир неча марта Виржиниянинг юзларига тушди. У кўзларини Бернсдан олиб,
Палмерга қаради.
— Унга ҳеч нарса қилмадими? Аёлнинг овози қумга санчилган белкурак товушига ўхшаб
чиқди.
Палмер бош ирғади.
Виржиния унинг ёнига келди. Ўнг қўлини кўтариб, бармоқларини кўздан кечирди.
Палмернинг бармоқлари ҳамон титрарди.
— Бармоқларинг қалай? — сўради Виржиния.
У бошини чайқади.
— Карахт бўлиб қолди.
— Қимирлатишга ҳаракат қил. — У ҳаракат қилди. Бармоқлари қаттиқ оғриди, лекин бу
оғриққа чидаса бўларди. Лекин титроқ кучайди.
— Синмаган шекилли, — деди Виржиния. — Ичишга бирор нарса бераман.
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |