www.ziyouz.com кутубхонаси
270
олиб борсин. — У Бернсга яна бир қараб, нари кетди.
Залда одамлар шунчалик кўп эдики, айримлар бўш жой топиш илинжида эшик ёнида тик
туришарди. Палмер уларнинг орасида сабр-тоқат билан кутиб турган иккита эркакни —
қайсидир кичикроқ давлатнинг Бирлашган миллатлардаги вакилини таниб қолди. У ушбу
оломон орасидан амаллаб улар томон йўл очиб бора бошлади...
— Эрим билан ишлаш қийин эмасми? — кутилмаганда сўради Эдис.
— Энди... мен ундай демасдим...
— Сиз у ҳақда нима дея оласиз?
Виржиния индамади.
— Унга бўйсунувчи ходим ва раҳбарининг хотини билан суҳбатлашаётган аёл сифатида у
ҳақда... менимча, ҳеч нарса демасдим...
— О, — Эдис ёқимли жилмайди ва ўгирилиб, Палмерни кўрди. — Ана, унинг ўзи ҳам. Лекин
виносиз. Нима бўлди, азизим?
— Вино келтиришни официантга топширгандим.
У кичкинагина жавоҳирлар билан безатилган соатчасига қаради.
— У улгурмайди. Соат ўн бўлди.
— Умумун, мен кетмоқчиман, — Эдис Палмерга қаради. — Менимча, сен қолишинг керак.
— Шундай шекилли.
— Яхши, — Эдис ўрнидан турди.
— Машинагача кузатиб қўяман, — Палмер унинг қўлидан ушлади. — Бу тиқилинчда менга
яқинроқ юр.
— Кўришгунча, Клэри хоним, сиз билан танишганимдан ўта хурсандман.
— Раҳмат, Палмер хоним. Мен ҳам жуда хурсандман.
Эдис унга бир лаҳза тикилиб қолди.
— Менимча, — хаёлчанлик билан деди у, — икковларинг ҳам жуда яхши ўйнадиларинг...
Эллик олтинчи боб
Палмер деярли ярим соатча қолиб кетди. Такси чақиришга бир неча дақиқа вақти кетди.
Бироқ Эдисни машинага ўтқазиб, унга хайрли тун тилагандан кейин ҳам дарҳол залга қайтгани
йўқ. Аксинча, “Плаза”нинг кенг шарқий зиналарида туриб, муздек ҳаводан шундай тўйиб
симирдики, кўзларидан ёш чиқиб кетди. У тўхтаб, елкаларини тўғрилади, афтини буриштириб,
ўз аксига тикилиб қолди-ю, дарҳол чеҳраси ўзгарди: йўлак хизматчиси уни кузатиб турарди.
Палмер ўқрайган нигоҳини хизматкорга тикди, у дарҳол ерга қаради. Палмер бошини
чайқаб, ортига қайтди ва тантана бўлаётган зал ёнидаги кичкинагина хонага кириб ўтирди.
Залдаги тартибсиз шов-шувлар яққол эшитилиб турарди.
Унинг кўз олдида ўт чақнади. Палмер бошини кўтариб, ёқилган гугурт чўпини узатиб турган
официантни кўрди ва сигаретани тутатди.
— Раҳмат.
— Марҳамат, жаноб. Вино истайсизми?
Палмер оғринибгина чимирилди.
— Муз солинган виски олиб келинг.
— Хўп бўлади, жаноб, муз солинганидан...
Палмер керишди. Эдис унинг ўйнаши борлигини, у — Виржиниялигини билиши мумкинми?
Агар у ҳамма нарсани тушунган бўлса, қандай чора қўллаши мумкин? Далил қидирармикин? Бу
ишда Бернснинг ролини ва унинг қўлидаги маълумот ҳақида билгунча, қанча вақт ўтаркин?
Виски олиб келишди. У официантга миннатдорчилик билдириб, вискининг хўплаб ича
бошлади. Муздек нордон ичимлик ақлини тиниқлаштиргандек бўлди.
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |