www.ziyouz.com кутубхонаси
266
аланглашганини кузатиб турди. Беркхардтнинг кўзи дарҳол Палмерларга тушди ва хотинини
етаклаб уларнинг ёнига келди.
— Хайрли оқшом, Эдис, Вуди.
Иккала жуфтлик бир-биридан ҳол-аҳвол сўраб улгурмасларидан Бэркхардт Палмернинг
тирсагидан ушлаб, уни нари тортди. Шу тарзда улар суҳбатлашаётган яна бир гуруҳга
айландилар.
— Бугун қаёққа йўқолдинг, жин ургур? — сўради у.
— Бернс билан бирга эдим.
— Олбанидами?
— Шу ерда. У кундуз соат бирларда келиб, қайта-қайта кечирим сўради.
— Грекка ҳеч қачон ишонма, — Бэркхардт чуқур-чуқур нафас олди, бироқ шунда ҳам
тинчланмади. — Ўзингни оқлаш учун нима дея оласан?
— Фақат бир одим илгарилаганимизу, Бернсни ўз ишончимизга олганимизни...
— Сендан айнан мана шундай аҳмоқона гапларни кутгандим, — деди Бэркхардт иложи
борича Палмернинг қулоғига яқинлашиб, овозида очиқ заҳарханда сезилиб турарди. — Сен
қандай чора кўрмоқчисан? Ё шу ерда, арзон шампан виносини ичиб тураверасанми?
— Сиз нима, “Болингер” олдингизми? — Палмер катта очилган кўзларини бошлиғига қадади.
— Қулоқ сол, ўғил бола, — Бэркхардтнинг овози Палмернинг нақ қулоғининг ичида янграб,
мия қопқоғини кўтариб юборгандай туюлди. — Бу хароми бизни чув тушириб кетди, — маълум
қилди Бэркхардт. — Уларга раҳбарлик қилишни сенга топширгандим. Ҳалигача тушуна
олмайман: сен аҳмоқмисан ё алдоқчимисан? Икковидан қай бирисан?
— Сиз нима деб ўйлайсиз?
Бэркхардт ўзини бир қадам нарига олиб, қаҳрли мовий кўзларини Палмерга қадади.
— Сенга овсарлик ярашади.
— Бундай эмаслигимни яхши биласиз, — Палмер имкон қадар ҳазил оҳангида гапиришга
уринди. Мен сизни бир ойдан олдинроқ огоҳлантиргандим. Сиз аҳамият бермадингиз.
— Мени унинг тузатиш ҳақидаги ғоялари ишлаб чиқилиши ҳақида огоҳлантирганларинг йўқ.
Ё бу сенинг ҳам ғоянгмиди?
— Унинг ғояси эди. Мен ташвиқот қилгандим. Сиздан бошқа бирорта кўрсатма олмаганим
учун, сизнинг одамингизни — Бернсни қўллайвердим.
Бэркхардтнинг кўзлари қисилиб кетди.
— Сенга умуман нафас олгин деб буйруқ бермасам, нима бўларди, Вуди? Кўкариб, ўлиб
қоласанми?
Палмер дўстона жилмайди.
— Ёлғиз йўлбошчининг одатдаги касали, Лэйн. Агар ҳокимиятни топширишга ўзингизни
мажбурлай олганингизда бу боши берк кўчага кириб қолмаган бўлардингиз. Бироқ ҳозир анча
кеч бўлди деб қўрқаман.
— Ана шу-да, жин урсин, — ғижинди Бэркхардт.
— Умид қиламанки, сиз ҳақсиз.
— Мен бошидан нима қилишим керак бўлса, ана шундан бошламоқчиман. Кичик қора
чамадонни яп-янги “кўки” билан тўлдираман, Олбанига бориб, айёрлик билан менга нима
сотиб олишга интилган бўлсаларингиз, ўшаларнинг ҳаммасини сотиб оламан. Айёрликнинг бас
қилинглар! Нақд пул билан тўлаш вақти келди.
— Суҳбат мавзусини ўзгартириш вақти ҳам етти, — жавоб берди Палмер. — Биз томонга
Мадигал келаяпти.
Улар баробарига ўзлари томон келаётган эллик беш ёшлардаги йигит — гавдали эркакка
қарашди. У “Меррей хил” жамғарма банкининг раҳбарларидан бири Жим Мадигал эди.
Эндиликда зал жуда тез тўлиб бораётгани учун Мадигал қийинчилик билан йўл очиб, улар
томон яқинлашарди. У оғзини катта очиб, жилмайди.
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |