www.ziyouz.com кутубхонаси
263
сочлари қуёш нурида ялтираб турарди. У диванга энгашиб, қора сийнабандни олди ва ўлчами
ҳамда фирма белгисини кўздан кечира бошлади.
— Ўттиз олти даража, — минғирлади у. — Яъни тўла. — Унинг серҳаракат оғзида “мен ҳамма
билан тотув яшайман” деганга ўхшаш, хайрихоҳона табассум зуҳур бўлди. У Палмерга қаради:
— Вуди, болажоним, қадди-қоматингни қандай сақлашингга энди тушуна бошлаяпман. Бир
грамм ҳам ортиқча ёғ йўқ, тўғрими?
Палмер шу ерда, диван устида ётган калта иштонини олиб, кийди.
— У чиқиб кетиши учун ошхонага кириб туролмайсанми?
— Мен уни кўрмаган бўлсам ҳам, Жинни деб тахмин қилсам бўладими?
— Биринчи раунд, — Палмер майкасини кия бошлади. — Шундай экан, мен унга
сийнабандини бераман.
— Қимирла. Буни, ҳм, мадад бериш дейилади.
— Ҳа. — Палмер ётоқхона эшигини тақиллатди. Эшик қия очилди . У сийнабандни узатди.
— У сен борлигингни билади, — деди у.
— Тушунарли. — Аёл эшикни ёпди.
— Чамаси, унинг жаҳли чиқди, — хушмуомалалик билан сўз қистирди Бернс. — Бироқ у
кимга жаҳл қиляпти?
Палмер диванга ўтириб, шошилмай пайпоқларини кийди, камарини тақди.
Ётоқхона эшиги очилди. Виржиния иккала эркакнинг орасидан ўтиб, дераза ёнига борди.
Қуёш нурига йўғрилганича, упадонини олди. Юзига синчиклаб қараб, лабларини бўяди. Сўнг
эркакларга ўгирилди:
— Салом, Мак!
— Жуда зўр, — Бернс бош ирғади. — Вақтни ҳисобга олмаганимга афсусдаман.
Аёл қошларини чимирди:
— Шундайми? Ўзини босишга уриниб, чуқур хўрсинди. — Майли, идорада ишим бор.
Жаноблар, кўришгунча.
Эллик бешинчи боб
— Тўғрисини айтганда, сира ҳам боргим келмаяпти, — деди Эдис пардоз столидаги кўзгу
қаршисида ўтириб, юзига бир текисда упа сураркан. Унинг юзидаги майда ажинлар чаплашган
пардози остида билинмай қолди.
Шу куннинг ўзида иккинчи марта соқолини қиртишлаган Палмер ҳаммомдан чиқди. У соқоли
ҳар куни олинмаса ҳам кўзга ташланмаслигини билса ҳам ўта силлиқ кўриниш истагида яна
бир марта соқол олишга майл билдирди.
— Бу, ҳатто қизиқ туюлади, — унинг гапини қувватлади Палмер. — У ерда биздан бошқа ўта
машҳур одамлар ҳам бўлади. Зўр таомларга бой дастурхон ҳам...
— Агар яҳудийларнинг таомларини ёқтирсанг, — лабини бўяётган Эдис ярим овозда жавоб
берди.
— Истеҳзо қилаяпсанми?
Эдис хўрсинди.
— Яҳудийларга яхши муносабатда бўлган ҳолда уларнинг таомларини ёқтирмаслик мумкин.
Овқатлар ҳамиша керагидан ортиқ қайнатилган бўлади, зираворлар етишмайди. Анчагина
дўстларим яҳудий таомларига тоқат қилолмайди.
Палмер уни масхара қилди. Нияти Эдиснинг кайфиятини кўтариш эди.
— Бу гапларинг Бернс айтиб берган ҳазилни ёдимга туширди.
Эдис қошларини чимирди:
— Икковларинг ҳазил гаплар билан вақт ўтказаркансизларда?
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |