www.ziyouz.com кутубхонаси
260
— Худо қўлласин сизни, Палмер, — деди қатъият билан Кесслер. — Бу қиз олий тоифали
барларда қадаҳга солиб бериладиган ўртаси тешик бир бўлак музга ўхшайди. Шундай эмасми?
— Гапингизга қараганда бир гал тилингиз куйганга ўхшайди, — деди Палмер.
— Бир гал? — Кесслер кулиб юборди. — Азизам, сенинг ортингдан қанчадан-қанча
таҳририятларга югурганимни унга айтиб бер.
— Бунчалик паст кетишнинг нима кераги бор? — жавоб берди Виржиния.
У аёлга бир сония ҳирс билан тикилди, кейин елкасини қисди:
— Бубби, мен сени телетайплар ёнига элтиб қўяман, лекин бошлиғинг шу ерда қолиши
керак.
Палмер сунъий оч сариқ-жигарранг чарм қопланган эски узун ўриндиққа ўтирди. Атрофдаги
тахта ромларга илиб қуйилган “Стар”нинг янги саҳифаларини кўздан кечирди. Сигаретини ўт
олдирди ва узоқ вақт кутишни мўлжаллаб, қулайроқ ўрнашиб олди. Бироқ бир сониядан кейин
Кесслер қабулхонадан ўтаётиб, унга “Сиз ҳалиям шу ердамисиз?” деган маънода сохта ҳайрат
билан тикилди. Тез юриб келиб, ёнига ўтирди.
Палмер хўмрайиб, Виржинияга қаради:
— Қизиқ, бизнинг ҳамма сирларимиз ҳам шунақа кенг ёйилганми?
Кесслер бош чайқади.
— Отахон, ҳеч ким менга деярли ҳеч нарсани айтгани йўқ. Шунчаки, мен Мак Бернсни яхши
биламан. Энди эса сизни ҳам билиб олдим, — унинг нигоҳи Палмердан Виржинияга,
Виржиниядан яна Палмерга, кейин яна аёлга сирғалди. — Қандай қилиб у бунга эришади?
Чамаси, сиз калтафаҳм йигитга ўхшайсиз. Қандай қилиб барча сафсаталарига ишона
қолдингиз?
Палмер дастлаб боплаб жавоб бермоқчи бўлди. Аммо навбатдаги сонияда яхшиси
индамаслик керак деган қарорга келди ва ниҳоят, енгил тортиб, ўзини босиб олганини ҳис
қилди.
— Шуниси кулгилики, — деди у Кесслерга, — бошданоқ мен унга ишонмагандим. У биринчи
юришини бошлашидан олдинроқ икки ёқлама ўйин қилаётганини сезгандим. Мен, ҳатто нима
учун бундай ўйин қилаётганини ҳам биламан.
Кессер Виржинияга ўгирилди:
— Бубби, бошлиғинг қанақа одам ўзи? — деди-ю, яна Палмерга қаради: — Хўш, гап нимада?
Гипнозми? Нима учун шундай қилишига йўл қўйдингиз? Ё сизга барибирми?
Палмер кўзини қисди. У олдингидек эҳтиёткорликдан эмас, асабийлашмаслик учун бироз
жим қолди.
— Менга тўғрисини айтинг, — деди у вақтдан ютишга уриниб. — Нью-Йоркдаги газеталардан
биронтаси Мак Бернсни қуллаб-қувватлайдими?
— Кимга ҳақ тўлаётган бўлса — ўшалар.
Палмер Виржинияга ўгирилди.
— Бу ҳам ҳаммага маълум.
Аёл бош ирғади:
— Сиз бунақанги қуруқ гаплар оғиздан-оғизга қанчалик тез ўтишини тасаввур ҳам
қилолмайсиз.
— Бу нимаси? — Палмер яна сергакланди. — Бирортаси?... — У тутилиб қолди ва лабларини
ялади. — Бу ҳамиша жамоатчилик бўйича алоқалар бўлимида қулланиладими?
Кутилмаганда Кессер масхаромуз жилмайди, шу аснода сигаретидаги бир дунё кул тўғри
оғзига тўкилди.
Узоқ туюлган бир неча сония давомида фоторепортёр Палмерга қараб турди, кейин:
— Отахон, сиз мени жуда ажаблантиряпсиз. Акс ҳолда, Бернсга ўхшаш итдан туғилганлар
ўзига керакли нарсаларни чоп эттириш учун журналистларни қандай ишонтиради?
Палмер секин бош ирғади. Шляпасини кийиб, Виржинияга қаради:
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |