www.ziyouz.com кутубхонаси
257
— Илтимос, дадажон, яна озгина қуймоқ берасизми? — бир маромда бидирлади Вуди.
— Қуймоқ учун раҳмат, дадажон, — жўр бўлди Том.
Жерри ўй сурганча кавшанарди. Шу тариқа луқмани обдон янчиб, у оғзидаги борини ютиб
юборди, одоб билан шарбатдан бир ҳўплади-да, салфеткани лабига текизди.
— Мен суюкли ота-онамнинг ҳар иккаловига ҳам, — гап бошлади у, — чуқур
миннатдорчилик изҳор этаман, айниқса, менга маҳорат билан овқат сузиб берган...
Том кумуш қаҳва чойнагидаги ўз аксини ўйчан томоша қиларди. У ижирғаниб юқори лаби
чеккасини хиёл кўтарди. Сўнг кўзларини қисди-да, нигоҳини у ердан узди.
— Том, — деди Палмер одатдаги оталарча ҳукмфармолик билан, — овқатингни е.
Кенжа ўғил овқат ея бошлади, Палмер ҳам.
Қуймоқнинг биринчи улуши мазаси ўртача эди. У нафис, юпқа қуймоқни хуш кўрарди. Бироқ
бу тонгда унинг ғовак намчиллиги бирдан Палмернинг кўнглини беҳузур қилиб юборди. У
Жерри томонга ўгирилди:
— Мактабда ишлар қалай?
— Ўша-ўша — бош оғриғи.
Палмер ҳозиргина у кашф этган чалғитувчи ҳаракатни чуқурлаштиришга тайёрланиб,
санчқини қўйди. Фарзандлар кексайганингда таянч бўлишлари керак ва бўлганлар, ўйлади у.
Эллик учинчи боб
Ўша ҳафтада жума куни Линкольннинг туғилган куни байрам қилинди. Бундай байрам уик-
эндга тўғри келмаганда ишбилармонлар доирасида сезиладиган қарийб илғаб бўлмас одатдаги
тазйиқ банк соҳасида билинмаётган эди. Бошқа идоралар тазйиққа бардош беролмай, бугун
ишламасликлари мумкин эди, ўйлади Палмер 8.45 да ўз кабинетига кириб келар экан, бироқ
банклар Линкольннинг туғилган кунини ўз байрамлари деб тан олмасдилар. Жанубда уни
байрам қилмаганлари боис шимолий банклар агар жанубий штатлардан Нью-Йоркка қандайдир
мухбирлик ишлари келиб турган ҳолда очиқ қолаверишлари керак эди.
Гарчанд Палмер банкка йўл олганда “Таймс”ни машинада ўқиб чиққан бўлса-да, у газетани
ўзи билан кабинетига олиб келганди — Олбани хабарларини яна бир карра кўздан ўтказмаса
бўлмасди, Штатнинг қонун чиқарувчи муассасалари жон талвасасида бугунги тонгги қисқагина
дастлабки сессияни режалаштирдилар, у сенаторлар ва қонун чиқарувчи йиғилиш аъзоларига
одатдагидан анча узоқроқ уик-эндга уйларига жўнашларига имкон бериши керак эди. Кун
тартибининг бугунги тонгга қолдирилган икки банддан биттаси, Палмер кўрганидек,
ғайриоддий қўшимчани — омонат банклари ҳақидаги қонун лойиҳасига тузатишларни
муҳокама қилиш учун банклар қўмитаси мажлиси эди. Бундай тузатиш киритиш ғояси Бернсдан
чиққан бўлиб, у уни бир неча кун аввал баён қилган эди. Ҳозир Палмер Бернснинг фикрлари
иш беришига унчалик кўзи етмаётганди, лекин тагидан қараганда ғоя яхшидай кўринарди.
Омонат банклари бирлигини синдириб, Бернс киритилган тузатишга нисбатан ҳар қандай
мўлжалли мухолифни заифлаштиришни тушунарди. Борди-ю, тузатиш киритилгудек бўлса, бу
тижорат банки мустаҳкамлигидан гувоҳлик беради. Олбанида ва умуман ҳаётда эса куч
гувоҳликлари бошга балодир.
Палмер ёзув столи олдига қайтди ва бугунги санани очиб, тақвим варақларини оғдирди.
Варақда нимадир тирнаб ўчирилган эди. Бир дақиқа Палмер ўзининг шошиб ёзган хатини
ўқишга тиришиб, ёзувга синчиклаб қаради. У тахминан бундай эди: “2 ҳфт сқлвлар йиғил”. У
сатрни янада диққат билан ўрганди ва дастлабки икки сўз “Икки ҳафта” деган қарорга келди.
Шунда у бутун ёзувнинг маъносини тушунди: “ЮБТК акцияларни сақловчиларнинг йиллик
йиғилиши икки ҳафтадан кейин бўлади”. Ўзини текшириш учун у тақвимни яна ағдара кетди ва
“жума” варағида, икки ҳафтадан кейин, “сқлв блд” деган ёзувни учратди.
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |