www.ziyouz.com кутубхонаси
255
Дастлабки саволига жавоб бермаганини билиб турса ҳам Эдис сир бой бермади. Бунинг
ўрнига ювиниш хонасига борди-да, тиш чўткасига қўл чўзди. У тишини юва бошлади, Палмер
эса соқол чўткани намлаб, стаканда совун кўпиртирди. Ванна ичини ялпиз аралаш енгил
лаванда ҳиди тутди. Шиша деворда қизғиш ёғду жилваланди. Палмер юзини чайди-да,
соқолини қиртишлай бошлади. Аҳён-аҳёнда у хотинига кўз ташлаб қўярди — суриштиришга
тушиб кетмоқчи эмасми, ишқилиб. Бирдан хотинини анчадан бери бундай ҳолда кўрмаганини
эслаб, унга разм сола бошлади. Улар меҳмонхонада туришганида ваннахонага фақат бир киши
сиғарди. Улар бу уйга кўчиб келганларидан буён Эдис негадир ҳар куни ундан олдин келиб
ювинарди.
Юмшоқ эластик пижама худди ҳомиладор аёллардай Эдиснинг елкасида шалвираб турарди.
Тепадан тушиб турган оч пушти нурда пижама янада тўқ кўк бўлиб кўринарди. Девордаги
иситгичлар яхши ишлаб турганига қарамай, Эдиснинг энсиз яланг оёқлари ва болдирчалари
совқотганидан ғоят аянчли кўринмоқда эди. Хотинини тишини тозалаб бўлиб, баланд бўйли
шишадан аллақандай сутранг суюқлик олиб, юзини чаяётганини кузатар экан, Палмер унинг
думбалари силкинишидан сонида осилиб турган иштони аста сирғалиб, оёқлари атрофига
тахланиб тушганини кўрди, тушган кийим чеккасидан фақат оёқ бармоқларигина чиқиб
турарди.
Палмер кийинишга чоғлангунча хотини ётоқ бўлмадан чиқиб келди. Халатни ечишдан олдин
тишланган жойни беркитиш учун Палмер трусигини тортиб қўйди. Бир неча дақиқадан кейин у
ошхонага кирган эди, қараса, у ерда ҳеч ким йўқ экан, дастурхон ёзилмаган. У ошхонага борди.
Ола-була гулдор қавиқли халатида миссис Кейж чойнакка совуқ сув тўлдираётганди.
— Салом. Миссис Палмер қани?
Бирмунча муддат ҳеч нима деб жавоб бермай, ошхона бекаси унга қараб турди.
— Тепада. Нима, соатим орқадамикан? Меники етти ярим бўлди.
Палмер ўзининг соатига қаради.
— Тўғри.
— Бугун эрта турибсиз, — деди аёл, — салом.
Ошхонадан чиқиб кетар экан, Палмер жиддий жилмайиб қўйди. Одатдагидан эрта турганим
ҳам ҳеч нимани англатмайди, ўзига тасалли берди у. У узун эгма зинапоялардан катта эшик
олдига тушиб борди-да, эшикни очди. Эшик ва девор оралиғидаги бўшлиққа кўздан яширин
ташлаб қўйилган газеталарни пайпаслаб топгунча шамолсиз қиш тонгининг кучли изғирини
барибир баданини тешиб юборгудек бўлди. Газеталарни топиб ичкарига шошилди ва яна
зинадан кўтарилиб, “Таймс”даги Олбани хабарини ўқишга тутинди. Афтидан, айни вақтда у
ерда баҳсли қонун лойиҳалари ҳаддан ташқари кўп эди, аммо бўлимлар ҳақидаги қонун
лойиҳалари ҳақида эса бир оғиз ҳам гап йўқ эди.
Палмер “Герльд трибюн” ҳисоботини мутолаа қилганча биринчи қават майдончасида турар
эди. Ўз одати бўйича Олбанидаги воқеаларни ўзаро бўлашиб, газеталар иккита мақола берар
эдилар. Бири далилларни хабар қилса, иккинчиси бу воқеалар ривожини шарҳлар эди. Ҳар
доимгидек, гапнинг тагига етиш учун ҳар иккала мақолани ёдлаб олиш заруратидан хаёл
ғижиниш ҳис этарди. Шундай бўлса-да, воқеаларни танқид этаётган мақола тагида майда
ҳарфлар билан pot pourri қисқа хабарларга кўзи тушди. Уларда турли миш-мишлар баён
этилганди.
“Манба катта ҳам, кичик ҳам эмас, Виктор С., Катта Вик эса иттифоқдошларига омонат
банклари бўлимлари ҳақидаги қонун лойиҳаси муносабати билан Тамманининг мустаҳкам
мухолифатида парокандалик ҳақидаги миш-мишларда заррача ҳақиқат йўқ. Унинг мавжуд
ҳолатидан анча кўнгли тўқ бўлиб кўринувчи atter ego, публицист Мак Бернс штатнинг ғарбий
округлари бўйлаб кичикроқ саёҳат қилмоқда”.
Палмер титраб кетди.
Юқори пиллапояда сайқаллаб кетиб, панжарадан ушлаб қолди ва ҳар иккала газета тушди.
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |