www.ziyouz.com кутубхонаси
251
омонат банклари томонига ўтиб кетаётгани ҳақидаги маълумотларни олдик. Уларнинг
йўқотадиган нарсалари йўқ, чунки улар майда. Улар йирик марказий тижорат банкларини ёмон
кўрадилар.
— Бу бемаъни гап! — қарийб қичқириб деди Палмер. — Улар бизга боғлиқ-ку. Биз уларнинг
мухбир банки бўламиз. Биз уларнинг қўйилмаларини сотиб оламиз. Биз улар учун қимматбаҳо
қоғозларни сотиб оламиз ва сотамиз. Эй худойим, биз уларга бейсбол биринчилиги матчларига
ва Бродвейдаги томошаларга билетлар олиб берамиз, улар шаҳарга келганларида ўзларининг
эрмаклари билан бўлиб, бизнинг дабдабали хусусий идораларимизда айланиб юришади. Биз
улар учун ҳамма нарсани қиламиз...
Палмер меҳмонхона бўлмасига қайтди ва соатига қаради, Виржиниянинг қўнғироғига ҳам
анча вақт бор эди. У яримлаган стаканни олди ва унга тоза вискидан қуйди, сўнг дераза олдига
келди-да, кўприкка тикилди.
Кўприк Куинсга ва шунақаси омонат банклари бутун бир лашкарининг бўронли
марказларидан бири Лонг-Айлендга олиб борарди. Барибир ҳам, у агар Жет-Тех пуфлаб
шиширмаганида бу лашкар омон қолармиди? — ўзига-ўзи савол берди Палмер.
У стаканни оғзига олиб борди ва ичаётгани муздан хиёл совиган тоза виски эканини
англади. Аммо ўзини ичишдан тортиш шартмикан? Бу оқшом унинг ҳеч қандай қиладиган иши
йўқ. Агар тормоз марказлари ичкиликдан бироз тўмтоқлашса, янада каттароқ бўладиган
лаззатни ҳисобга олмаганда, албатта.
Аслида Виржиниянинг у билан яна учрашиш хоҳиши Палмерни ҳайратга солгани йўқ. Қисман
шунинг учунки, у жувонга ўша оқшомда, сиз билан муносабатларни узаман деб айтганида унга
чинакамига ишонмаганди. Эҳтимол, эслади Палмер, бу шунчаки йўл топиш масаласи эди.
Жувоннинг бошқа йўли йўқ эди. Олдинги кучли муҳаббатдан асар қолмаганди. Унинг пайдо
бўлишига ҳам ҳеч қандай умид-пумид йўқ эди. Жувон тўла кўнгилчанлик нуқтаи назаридангина
ишқий алоқа бошлаганди.
Борди-ю, улар бу алоқани узгудек бўлсалар, тушунди йигит энди, жувон ҳеч қаёққа қараб
бурила олмай қолади, дарвоқе Палмер ҳам. Палмернинг оиласи бор, бу оила Виржиния учун
онага қараганда Палмер учун кўпроқ ҳиссий манба бўлиб ҳисобланарди. Уларнинг иккови ҳам
дақиқа таъсири остида бир-бирига сурилиб қолган эди, ҳолатлар муштараклиги, бир хилдаги
очлик, ўзаро интилишнинг юзага келган ҳали заиф туйғуси уларни ҳаракат қилишга ундарди.
Шу боисдан ҳам улардаги очлик шу қадар катта эдики, улар олдиндан ўрганиш бўлиб қолган
одобли расмиятчиликлар билан тезгина ажрашиб кетар эдилар.
Палмер дарёда қуйига қараб сузиб кетаётган ихчам шатакчи кемага қараб қолди, оппоқ
кўпик тошиб, унинг қоп-қора сувга урилган тумшуғи узра қалпоқдай осилиб қоларди.
Мийиғида кулиб, Палмер кутишга тоқати йўқлигидан ўзи билан Виржиния бутун дунёга,
тезда лаззат олиш ва ўз очлигини тезроқ қондириш учун ўзини сарф қилиб юборадиган
миллионлаб одамларга ўхшатди.
Эшикнинг оҳиста тиқиллагани эшитилди. Бир марта, кейин яна бир марта. Палмер кўзини
очди ва ўгирилди. Вужудини сабабсиз ғазаб чулғаган эди. Қандайдир ярамас, қандайдир жонга
тегувчи ярамас махлуқ унинг режаларини бузишга, чалкаштиришга, ташвишга солишга қасд
қилган. Қандайдир югурдакми, дорбонми бўлса керак... Ёки Бернсмикин?
Палмернинг лаблари қимтилди. Агар бу Бернс бўлса, Виржинияга телефонда нима деб
жавоб беради? Қўнғироққа Бернс жавоб қилади. Жувон унинг овозини таниб, ҳеч нима демай
гўшакни илиб қўярмикан? Кечроқ телефон қилармикан? Ёки оқшом бутунлай расво
бўлармикан?
Палмер эшик олдига келди.
— Ким?
Қандайдир минғирлаган, жуда паст ва маъносиз минғирлаган овоз келди. Йигит асабий
башарасини тириштирди, қулфни пайпаслади ва эшикни очди. У ерда Виржиния турарди.
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |