www.ziyouz.com кутубхонаси
249
— Бир дақиқа, марҳамат, мистер Палмер, — жавоб берди қиз, қўшни столда ўтирган
Виржиния эшитсин дея атайлаб йигитнинг исмига урғу бериб.
— Хўш, мистер Палмер. — Виржиния телефон олдига келди.
— Бир дақиқадан кейин олдимга киринг.
Жувон унинг кабинетига кириб келганида Палмер унинг эгнидаги кўйлак янги эканини, нима
бўлганида ҳам аввал уни кўрмаганини пайқади. Палмер қўли билан эшикни ёпинг ишорасини
қилди ва жувон бурилганида юмшоқ кўйлаги остидан сийналари қандай дўмпайиб кўринишини
кузатди.
— ...Агар бугун бўш бўлганингизда, ҳаммасини кўрсатган бўлардингиз.
— Қаерда?
— Билмадим. Мен Бернсга соат саккизда қўнғироқ қилишим керак. У мен билан бир-икки
дақиқага кўришмоқчи эди.
— Ўзининг уйидами?
— Ҳа. Афсуски, у Олбанига соат тўққизда кетаяпти.
— Бу даҳшат, — деди жувон.
Чиқиб кетар экан, жувон эшикни авайлабгина ёпди. Йигит айланма ўриндиғида оҳиста
бурилди ва ёпиқ эшикдан кўзини олди.
Оқшом ҳақида ўйлар экан, у аллақачон ўзини Бернснинг квартирасида Виржиния билан
кўриб турарди. Манзара қисм-қисм бўлиб, кимсасиз эшикда ёмон ўрнатилган фильмдай унинг
кўз ўнгида лип-лип қилар эди. У кўзларини қисиб, ғилтакни алмаштиришга ҳаракат қилди. Агар
тонг бундай манзарани тақдим этса, сермаҳсул тинч кундан умид қилмаса ҳам бўлади.
Охири уйга кеч қайтиши ҳақида Эдис учун бирон сабаб ўйлай бошлагандагина хотираларига
чек қўйишнинг уддасидан чиқа олди.
Эллигинчи боб
Палмер Бернсникига кечки 8.15 дан кейин келди. Келса, у ҳозиргина соқолини қиртишлаган
ва кийиниб олган экан, даҳлиздаги столчада икки костюмлик жомадон очиқ турибди. — Бирон
нарса ичамизми, Вудс? — Палмерга мурожаат қилди Бернс, унинг ортидан меҳмонхона бўлмага
борар экан. — Машина яна 15 дақиқадан кейин келади. Мен Вестчестр аэродромига 9.30 га
бориб туришим керак.
— Ўшанақаси Олбанига учиб кетасанми?
— Бу энг майда авиайўлларидан бири, — тушунтирди Бернс ётоқ бўлмага кира туриб. —
Лекин менга барибир. Янги турбовинтилларга қараганда майда самолётлар анча хавфсиз.
— Эҳтимол. — Палмер вискини қаттиқ-қаттиқ чайқади. — Сен ҳам ичасанми? — қичқирди у
ётоқ бўлмасига томон.
— Жинни бўлгунимча, — жавоб берди Бернс. — Йўлга нақ бир шишасини.
Палмер унга аччиқ ичимлик тайёрлади ва стаканни бар пештахтасига қўйди.
— Мени нега кўргинг келиб қолди, Мак?
— Гаплашадиган вақтимиз келган деб ўйлайсанми? — сўради Бернс, хонага қайтаркан. У бир
даста қоғоз кўтариб келиб, уни даҳлиздаги столчага қўйди. — Дўстона суҳбат.
— Қачон десанг тайёрман, ўртоқжон.
— Менга худди шуниси керак. — Бернс қайтиб келди, стаканини қўлига олди ва тахтага
ўтирди.
— Соғ бўл!
— Соғ бўл!
Улар ичишди-да, сукутга чўмишди. Палмер пастда Ист Ривер шоҳроҳида машиналарнинг
гувиллашига қулоқ солиб туришарди. У ўгирилди-да, Куинсборо кўпригига қараган деразадан
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |