www.ziyouz.com кутубхонаси
248
— Бунга қандай баҳо берасан?
— Менми? Сенга нима ҳам дердим, бўтам? Дуч келган гўнгни титаверишим керакми? Менинг
шундай қилишимни истайсанми сен?
Симнинг нариги учида жимлик чўкди. Сўнг:
— Сен менга бир гап айтмоқчимисан, Вуди? — сўради Бернс ифодасиз оҳангда.
— Бу ерда нимагадир ишора қилинаётгандек туюлмаяптими сенга?
— Сўнгги оқшомда ўзингдан олган нарсалар, вассалом. Агар сенинг менга айтадиган гапинг
бўлса, нега шартта олдимга келиб, айтиб қўя қолмайсан?
Палмер кулди:
— Яхшиси мен буни сенга сиёсатдон сифатида инъом қиламан. Мак, сен ҳаддан ташқари
сезгир бўлиб кетаяпсан. Ҳеч қанақа ишора-пишора йўқ.
— Тушки танаффусда нима қиласан, Вуди?
— Бугун кўришувимиз бор.
Палмер ўйланиб қолди. Учрашмоқчи бўлса, Бернснинг ҳар доим иккала оёғини бир этикка
тиқиб оладиган одати бор эди, аммо ҳеч қачон бугунгидай бўлмаганди.
— Соат саккизларда сенга қаерга қўнғироқ қилай? — сўради Палмер.
— Уйга. Аммо тўққизда мен Олбанига кетаман.
— Яхши, — жавоб берди Палмер, — мен сенга қўнғироқ қилиб, қаерда учрашажагимизни
айтаман.
— Жиннимни чиқариб юбординг, — деди Бернс зўраки ҳаяжонли кесатиқ билан. — Бўпти,
бўтагинам, — қўшиб қўйди у суҳбатга хотима ясаб.
— Кўришгунча. — Палмер гўшакни илди ва Бэркхардтга афтини қийшайтириб қўйди.
Хафақон бир тарзда Бэркхардт аста ўрнидан турди. Унинг ҳаракатлари қандайдир
сустлашгандай эди. Ҳар доим ерга урса осмонга сапчийдиган одам ўз ёшига мувофиқ ҳолда
бирданига қувватидан айрилганди. Тўғри, бу кўп ҳафтадан бери тўпланиб қолган зўриқишлар
натижасими ёки “Бюллетень”даги мақоладан бевосита пайдо бўлган ҳаяжонми, буни Палмер
айта олмасди.
— Келаси ҳафтада банк қўмитаси қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилишини хабар қилганида
мен Олбанига отланмоқчиман, — деди Палмер ва бу билан кекса миққийни хотиржам қиламан
деб ўйлади. — Аввал Утикда бўламан, кейин Рочестерда, Олбанига эса эҳтимол пайшанбада
қайтарман .
Бэркхардт бош ирғади: — Улардан сира ортда қолишни истамасдим, — деди у паст овозда,
гўё биров эшитиб қолишидан қўрққандай. — Бултур ишларим беш бўлганди. Кўп кучимни
олганди-ю зое кетмаганди. Бу йил эса... — У эшикка томон бурилди, сўнгра яна Палмерга
ўгирилди ва унинг кўзига тикилди. — Шунинг учун ҳам бу йил сени олгандим, ўғлим. — Буни у
яна Бэркхардтга айланиб, кескин оҳангда айтди. — Бунга панжа орасидан қараб бўлмайди.
Агар мен чол ўтган йили уларни тўхтатиб қололган эканман, сен бу ҳаромиларнинг жонини
суғуриб олишингни кутсам бўлади, борди-ю, сен бундай қилмасанг, дўстим, ЮБТК билан хайр-
маъзурни насия қилаверсанг бўлади. — Бэркхардт аста кўтарилди, Палмер ҳам, лекин у
ораларидаги фарқни босс кўриб қўйиши учун оёқлари қанчалик бақувват эканини намойиш
қилганча атайлаб азод ўрнидан турди.
Бэркхардтнинг истеҳзоли жилмайиши кўнгилдагидек чиқмади.
— Қаёққа лозим бўлса, ўша ёққа бурилавер, ўғлим. — У елкаларини ростлади, эшикни очди
ва чиқиб кетди.
Палмер эшик олдида узоқ туриб қолди, чолнинг шарти кетиб, парти қолганини қўшиб
ҳисоблаганда, булар бари Бэркхардтнинг уйини эмасмикан — шуни билолмай боши қотди.
Бироздан сўнг у Бэркхардтнинг қўлидан ҳамма нарса келади деган хулоса ясади.
Столига қайтиб келиб у ички телефондан Виржинияга қўнғироқ қилди.
— Реклама бўлими. Мисс Клэри ўша ердами?
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |