www.ziyouz.com кутубхонаси
246
Машина Қирқ иккинчи кўча ёнидаги шоҳроҳдан бурилди ва бор тезлиги билан биринчи
авеню бўйлаб Бернснинг уйи томон учиб кетди. Чап томонда БМТ биноси лип этиб кўринди-ю
ғойиб бўлди.
— Сен гоҳо ўзингни ўзинг алдаётгандай туюлиб кетади менга, — давом этди Палмер кўчага
қараганча. — Беш дақиқа бурун сиёсат ҳар доим ҳам мантиқли бўлавермайди, деган эдинг.
Менимча, сен ўзинг ҳам унча мантиқли эмассан.
Бернс елка қисди:
— Айб бизда.
Палмер улар аллақачон Эллигинчи кўча атрофида эканликларини кўрди. Ҳозир улар ўнгга
буриладилар-да, Бернс турадиган ўн саккиз қаватли бино олдида тўхташади.
Дарбон машина эшигини очди ва дастакдан ушлаб, Бернс томон чўзилди.
— Салом, мистер Бернс, сэр.
Бернс машинадан тушди-да, бир дақиқа дарвоза олдида турди.
— У эсимга тушди. Насроний Барни Барук эмасмиди?
— Соф орийча протестант насл, — жавоб берди Палмер.
— Ҳа-а? — Бернс ҳамон ўйга чўмиб тик турарди. — Ҳа-а. — такрорлади у.
Улар бир-бирларига кўзларини тикишди. Шунда Палмер ўзи кутганидан ҳам ортиқ даражада
Бернсга нисбатан ҳақ эканини англади. Бу одам жаҳли чиққанда мантиқ-пантиқни бир четга
улоқтириб юборишдан ҳам, ўз манфаатига қарши иш тутишдан ҳам тоймайди. — ибодатхонани
ўз бошига ағдариб юборган Самсоннинг ўзи дейверинг.
— Яхши ётиб тур, ўртоқжон, — деди Бернс.
Лабининг бир четини қийшайтириб, у мийиғида кулиб қўйди.
— Яхши ётиб тур, Мак.
— Оғирроқ бўл, бўтам.
— Сен ҳам.
Дарбон машина эшигини ёпди. Ҳайдовчи тормозни қўйиб юборди ва машина гулдираганча
тун қўйнида елиб кетди.
Қирқ тўққизинчи боб
Эрталаб соат ўнларда Палмер ўз хонаси томон кетиб борарди. Сийналари лўмбоздай котиба
телефонда гаплашарди. У котибанинг: “Кетдингми? Яхши,” — деганини эшитди ва котиба
гўшакни илди.
— Э-ҳа, мистер Палмер!
Палмер одимларини секинлатди.
— Хўш?
— Мистер Бэркхардт лифтда ўз хонасига кўтарилаяпти.
— Раҳмат.
Палмер хонасига кирди, столга ўтирди ва шу шанбада Утикда ирод этиши керак бўлган
нутқини таҳрир қилишда давом этди. Виржиния унинг ўтган кунги Бруклинда қилган нутқидан
намуна олиб, қоралама қилиб қўйганди. Бир неча кундан бери эрталаблари Бернс билан
суҳбати ҳақида афсусланиб мулоҳаза юритар экан, Палмер унинг агар тўлиқ бўлмаса-да, эллик
фоиздан кўпроқ ҳақ эканини англаганди. Унинг нутқи, албатта, такаббурликдан холи эди, аммо
у ўта майин, ўта сиполик билан ва тингловчиларга нисбатан тирноқча такаллуфсиз гапирганди.
Мана, энди у қаламда нутқнинг аввалидаёқ илтифотли сўзларни ёзиб қўймоқда эди: “Қаттиқ
банд бўлишингизга қарамай мен учун вақтингизни аямаганингиз ва мени сизларга мурожаат
этиш шарафига муяссар этганингиз учун барчангиздан миннатдорман...” — шу топ унинг
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |