www.ziyouz.com кутубхонаси
243
Улар эндор тош зинадан кўтарилишди. Ҳайдовчи залворли ўймакорли эшикни итариб очди.
Ёнғоқ ёғочидан оро берилган вестибюлда ҳеч зоғ йўқ эди. Палмер қулоқ солиб, кулги овозини
эшитди. У овоз келган томонга юрди ва йўлакдан ўтиб, дастасига ўймакори нақш солинган
икки тавақали ёнғоқ ёғочдан қилинган улкан эшик олдида тўхтади. Қўнғироқ тугмачасини
босиб, у эшикни қия очди ва сариқ кўзга дуч келди. Хона тўридагилар ҳамон кулишда давом
этишарди.
— Вуди! — Бернс эшикни ланг очиб юборди ва унинг ҳар иккала кўзига ширакайф юзи
намоён бўлди. — Чироққинам, кеч қолдинг-ку.
— Ҳайдовчим қаерда кутиб тура олади?
— Пастда, танобийда, — жавоб берди Бернс, қўли билан кўрсатиб. — Ўнгга қараб, биринчи
зинапоя.
— Кейинроқ кўришамиз, мистер Палмер, — деди Жимми.
— Кира қол, Вуди, қўзичоғим. — Бернс Палмерни хонага бошлаб кирди ва эшикни ёпди.
Кулги узилди.
Палмер хона ичига кўз югуртирди. Хонанинг деярли бутунлай узунаси бўйлаб стол турарди.
Оқ дастурхонда овқат сарқитлари. Стол теварагида кечки кийимдаги бир гуруҳ кишилар
ўтирарди.
Бернс Палмерни стол атрофидан етаклаб олиб ўтаркан, элликтача меҳмон билан биттама-
битта таништириб чиқди. Улар яна айланишни бошлаган жойга келиб туриб қолишди. Палмер
биронтасининг ҳам исмини эслаб қололмади. Улар одатдагидай, учдан бир қисм ирланд, учдан
бир қисм италян, учдан бир қисм яҳудий эдилар. У Бернс билан ёнма-ён ўтирганида овқат
сарқитларини йиғиштириб олгани официантлар келишди. Икки официант кўчма барни
ғилдиратганча ликёрлар, брендилар, вискилар ва қаҳвалар улашди.
— Иккита қироллик қаҳвасидан, — буюртма берди Бернс.
Палмер официантлардан бирининг иккита идишга яримлатиб қаҳва қуйганини, унинг шериги
эса уларнинг ҳар икковига ҳам бренди билан лиммо-лим қилиб тўлғазганини, сўнг уларни ўзи
ва Бернс олдига қўйишганини кузатиб турарди.
— Менга керак эмас, — деди Палмер босиқ овозда. Стол теварагида суҳбат қайта
жонланганди. — Озгина музли виски кифоя.
Столнинг нариги томон ўртасида семиз юз эгаларидан бири ўрнидан турди-да, қошиқча
билан стаканни аста уриб қўйди.
— Жентльменлар, — деди у, — бизнинг кичиккина зиёфат иштирокчиларимиз номидан
сизлар ҳозиргина танишганимиз мистер Палмерга хуш келибсиз демоқчиман. Унинг
зиёфатимизда иштирок этолмаганидан жуда афсусдамиз, аммо айб Буффалодан кеч учиб
келган самолётда. Мен таомилга риоя қилишингизни илтимос қиламан, шунинг учун ортиқча
такаллуфларсиз унга сўз беришимга изн бергайсиз. Вудс Палмер, “Юнайтед банк энд траст
компани”.
У то ўрнидан туриб, таъзим қилиб, жилмайишга ҳаракат қилар экан, уни жиддий чапаклар
билан олқишлаб туришди. Аввалига нотаниш одамларга қараб жилмайиш осон бўлмади, бироқ
сал ўтмай у бунга кўникиб кетди.
— Жентльменлар, — деди у, — дарҳақиқат, мана шундай ажойиб зиёфатни бой берганимдан
нечоғли афсусда эканимни айтсам, заррача ёлғон гапирмаган бўлар эдим. Бундай
деётганимнинг сабаби шундаки, бу вақтни сизлар билан яқиндан танишишга сарфлаганимда
нур устига нур бўлар эди, албатта, самолётлардаги зиёфатлардан кўра бундай зиёфатларни
афзал кўраётганидан шундай деяпти деб ўйламасликларингизни сўрардим.
У кулиб бўлишларини кутиб турди-да, сўнг Бернс бир неча кун олдин унга сўзлаб берган бир
узун қизиқ ҳазил воқеани ҳикоя қила кетди. Гарчи ўзи буни ҳеч қандай кулгили деб ўйламаса-
да, Буффалодаги ҳамсуҳбатлари кулавериб ичаклари узилаёзган эди.
— Биласизлар, — давом этди у, — биз банкирларда ҳожатхона қоғози ҳақидаги бир латифа
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |